Sayt test rejimida ishlamoqda

Кенжайев Сардор Нурмурод ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон


И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Aмир Темурнинг Хитой билан муносабатлари тарихи (ХИВ асрнинг 70 йиллари – ХВ аср бошлари)”, 07.00.01- Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.3ПҳД/Тар1186.
Илмий раҳбар: Хаитов Шадмон Aхмадович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, ПҳД.03/27.02.2020.Тар.72.07.
Расмий оппонентлар: Манзаров Юсуф Хуррамович, тарих фанлари номзоди, доцент; Уроков Дилшод Жамолиддинович, тарих фанлари доктори (ДСc), доцент;
Йетакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади ХИВ асрнинг 70 йиллари – ХВ аср бошларида Aмир Темурнинг Хитой билан муносабатларининг тарихий аҳамиятини очиб беришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Хитой ва Мовароуннаҳрда маҳаллий сулолаларнинг ҳокимият тепасига келиши, улардаги мафкуравий қарашларнинг ўзгариши, айниқса, Хитойда Чингизхон меросига даъво қилиш, Aмир Темур давлатига нисбатан “вассал”, “ўлпон” тўловчи давлат сифатида қаралиши, ўзаро муносабатларда ушбу қарашларнинг таъсир кўрсатганлиги далилланган;
Aмир Темур томонидан Хитой (Мин) давлатига юборилган савдогар, елчи-савдогар, елчи-айғоқчилар каби ўша даврдаги халқаро муносабатларнинг ўзига хос хусусиятлари, Хитойга юборилган савдогарларнинг айримлари ўша ерда қолиб зарурий маълумотларни Мовароуннаҳр ҳукмдори Aмир Темур саройига юбориб турганлиги исботланган;
Ўзбекистон давлатчилик тарихининг муҳим босқичи бўлган Aмир Темур давлатида ҳарбий соҳа ва унинг ривожи, ҳарбий-тактик жанг усуллари ва уларинг қўлланилиши, Хитой юрушга тайёргарлик жараёнлари, стратегик жиҳатдан қўшин тайёргарлигини кучайтириш ва зарур позициялани танлаш, ҳарбий қўшин учун қулай жой ва вақтни танлаш билан боғлиқ масалалар аниқлаштирилган;
Aмир Темурнинг Хитойга ҳарбий юришга тайёргарлик кўриш жараёни очиб беришда, стратегик нуқтаи-назардан Юлдуз ва Aшпара қалъаси (СҲарқий Туркистондаги воҳа) каби таянч нуқталарни вужудга келтириш, қишда ҳарбий сафарга чиқишнинг сабаблари, қўшинларнинг ҳаракатланиши қулай бўлиши учун йўналишларга тақсимланиши каби жиҳатлар асослантирилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Aмир Темурнинг Хитой билан муносабатлари тарихи (ХИВ асрнинг 70 йиллари – ХВ аср бошлари)ни тадқиқ етиш натижасида олинган хулосалар асосида:
Хитой ва Мовароуннаҳрда маҳаллий сулолаларнинг ҳокимият тепасига келиши, улардаги мафкуравий қарашларнинг ўзгариши, айниқса, Хитойда Чингизхон меросига даъво қилиш, Aмир Темур давлатига нисбатан “вассал”, “ўлпон” тўловчи давлат сифатида қаралиши, ўзаро муносабатларда ушбу қарашларнинг таъсир кўрсатганлигига оид илмий янгиликлар ва хулосалардан: Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ОТ-Ф1-88 сон “Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ва маънавий тараққиётида толерандлик тамойилларида тутган ўрни”(қадимги даврдан то ҳозирги кунга қадар)” (2017-2020 йй) фундаментал илмий тадқиқот лойиҳаси доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2022 йил 6 декабрдаги 04/11-7826-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон ёшларининг ўзбек давлатчилиги тарихида муҳим ўрин егаллаган Aмир Темур ва унинг халқаро муносабатлари тарихидаги тутган ўрнини англаш, соғлом толеърандликни шакллантириш масалаларига етибор бериш заруратини асослашга хизмат қилган;
Aмир Темур томонидан Хитой (Мин) давлатига юборилган савдогар, елчи-савдогар, елчи-айғоқчилар каби ўша даврдаги халқаро муносабатларнинг ўзига хос хусусиятлари, Хитойга юборилган савдогарларнинг айримлари ўша ерда қолиб зарурий маълумотларни Мовароуннаҳр ҳукмдори Aмир Темур саройига юбориб турганлигига оид назарий хулосалар ва тавсиялардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида 2022 йил 6 декабрда ефирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (ЎзМТРК “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2022 йил 6 декабрдаги, 06-28-2011 - сон маълумотномаси). Натижада, томошабинларнинг Соҳибқирон Aмир Темур шахсига қизиқувчи тарихчилар ва еркин тингловчиларга Хитой(Мин) давлати билан дипломатик муносабатлари тарихини амалга оширишда назарий-методологик асос сифатида ҳамда савдогарлар табақасининг жамият ҳаётидаги ўнини белгилаш, Aмир Темурнинг Хитойга ҳарбий юришга тайёргарлик кўриши ва уни амалга оширишга бўлган уриниш масалалари мазмун-моҳиятини ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка очиб беришга хизмат қилган;
Ўзбекистон давлатчилик тарихининг муҳим босқичи бўлган Aмир Темур давлатида ҳарбий соҳа ва унинг ривожи, ҳарбий-тактик жанг усуллари ва уларинг қўлланилиши, Хитой юрушга тайёргарлик жараёнлари, стратегик жиҳатдан қўшин тайёргарлигини кучайтириш ва зарур позициялани танлаш, ҳарбий қўшин учун қулай жой ва вақтни танлаш билан боғлиқ масалаларга оид илмий хулосалар ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ҳарбий кадрларни тайёрлаш бош-бошқармасининг қуролли кучларнинг жанговар-тактик тайёргарлигини ошириш, аскарларни ватанга бўлган муҳаббат, аҳдга садоқат, ҳар қандай вазиятда ҳам бурч масъулиятини ҳис қилиш ва ёш авлодни маънавий баркамол қилиб тарбиялаш фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофа вазирлиги Ҳарбий кадрларни тайёрлаш бошқармасининг 2022 йил 22 сентабрдаги 10/1821-сон маълумотномаси). Натижада, ҳарбий таълим муассасаларининг таълим-тарбиявий жараёнида, миллий ҳамчиҳатликни таминлашга қаратилган ижтимоий-иқтисодий соҳаларда фойдаланиш аҳамияти очиб берилган ҳамда тайёрланаётган юқори малакали кадрлар сифати ва самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатиб, вазирлик фаолиятини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish