Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳаётова Нафиса Закировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон


И. Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бухорода замонавий шаҳар маданияти (1991-2021 йй.)”, 07.00.01- Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.1.ПҳД/Тар863.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, ПҳД.03/27.02.2020.Тар.72.07.
Илмий раҳбар: Жамолова Дилноза Муҳиддиновна, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД), доцент.
Расмий оппонентлар: Қурбонова Манзила Боқийевна, тарих фанлари номзоди, доцент; Худойқулов Тўлқин Дўстбобойевич, тарих фанлари доктори, профессор. 
Йетакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
ИИ.Тадқиқотнинг мақсади ХХ аср охири – ХХИ аср бошларида Бухорода замонавий шаҳар маданиятининг шаклланиш ва ривожланиш босқичлари, трансформацияси, ушбу жараёнларга таъсир қилаётган омиллар ва муаммоларни очиб беришдан иборат.
ИИИ.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
совет ҳукумати томонидан 1925-1990 йиллар давомида Бухоронинг саноат шаҳрига айлантириши оқибатида кўплаб тарихий обидаларнинг бузиб ташлангани, табиий ва географик шароитлар инобатга олинмаслиги натижасида атроф-муҳитга, аҳолининг саломатлигига, шаҳар инфратузилмасига салбий таъсир кўрсатганлиги асосланган;
Бухоро ип-газлама комбинатининг қурилиши Бухоронинг иқтисодий салоҳиятини ошириш билан бирга йўлдош шаҳарлардаги ортиқча меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш имконини берганлиги, бу еса ўз навбатида, агломерациялашув жараёнининг енг муҳим шарти бўлган манзилгоҳлар ўртасидаги аҳоли қатнови, яъни маятниксимон миграциянинг вужудга келишига сабаб бўлганлиги очиб берилган;
Бухоро шаҳридан атроф-муҳитга зарар келтирувчи йирик саноат корхоналарининг чекка ҳудудларга кўчирилиши натижасида ҳавога чиқаётган заҳарли моддаларнинг камайганлиги, шаҳар аҳолисини тўлиқ ичимлик суви билан таъминланганлиги, оқава сув тўплаш иншоотларининг реконструксия қилингани кабилар барқарор шаҳар муҳитини яратишга хизмат қилаётганлиги далилланган;
“Бухоро” халқаро аеропорти, Бухоро темир йўл бекати ва жамоат транспортларида сифатли хизматнинг ташкил етилиши, меҳмонхона ва гастрономик туризмни ривожлантирилиши, сайёҳлар учун тарихий обидалар харитаси мобил иловаларининг яратилиши шаҳар туристик салоҳиятининг ортишига хизмат қилгани исботланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:Бухорода замонавий шаҳар маданияти (1991-2021) мавзуси бўйича олиб борилган тадқиқот натижасида ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва таклифлар асосида:
совет ҳукумати томонидан 1925-1990 йиллар давомида Бухоронинг саноат шаҳрига айлантириши оқибатида кўплаб тарихий обидаларнинг бузиб ташлангани, шунингдек, табиий ва географик шароитлар инобатга олинмаслиги натижасида атроф-муҳитга, аҳолининг саломатлигига, шаҳар инфратузилмасига салбий таъсир кўрсатганлиги тўғрисидаги материаллардан Бухоро вилояти Халқ депутатлари Кенгаши ҳузуридаги жамоатчилик фондининг “Ижтимоий шериклик доирасида Aбу Ҳафс Кабир муқаддас қадамжосини ободонлаштириш, маънавий-маърифий ва тарғибот-ташвиқот чораларини амалга ошириш” номли амалий лойиҳасида фойдаланилган (“Бухоро мероси” илмий-тадқиқот марказининг 2022 йил 3 мартдаги 7-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот материалларининг лойиҳада жорий етилиши Бухоро шаҳридаги меъморий обидалар тарихини манбалар асосида ёритиб бериш имконини берган.
“Бухоро” халқаро аеропорти, Бухоро темир йўл бекати ва жамоат транспортларида сифатли хизматнинг ташкил етилиши, меҳмонхона ва гастрономик туризмни ривожлантирилиши, сайёҳлар учун тарихий обидалар харитаси мобил иловаларининг яратилиши шаҳар туристик салоҳиятининг ортиши ҳамда Бухоро шаҳридан атроф-муҳитга зарар келтирувчи йирик саноат корхоналарининг чекка ҳудудларга кўчирилиши натижада ҳавога чиқаётган заҳарли моддаларни камайганлиги, шаҳар аҳолисининг тўлиқ ичимлик суви билан таъминланганлиги, оқава сув тўплаш иншоотларининг реконструксия қилингани барқарор шаҳар муҳитини яратишга хизмат қилаётганлиги ҳақидаги маълумотлардан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгашининг лойиҳа ва тарғиботларида фойдаланилган. (Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий кенгашининг 2022 йил 8 февралдаги 04-13/133 – сон далолатномаси). Илмий тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши ёш авлоднинг юртимиз тарихини чуқур ва холис ўрганиш, шаҳарсозлик тарихини мукаммал даражада тадқиқ етиш ҳамда халқимизни Ватанга садоқат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касбетган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish