Sayt test rejimida ishlamoqda

Утайева Феруза Холмаматовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон


И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бухоро вилоятида тўқимачилик саноатининг ривожланиши: ютуқ ва муаммолар (ХХ асрнинг 70-йиллари ХХИ аср бошлари)”, 07.00.01 - Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.ПҳД/Тар384. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, ПҳД.03/27.02.2020.Тар.72.07.
Илмий раҳбар: Ҳаитов Шадмон Aҳмадович, тарих фанлари доктори, профессор
Расмий оппонентлар: Ўроқов Дилшодбек Жамолиддинович, тарих фанлари доктори, доцент; Aбдуллайев Музробжон Ғуломович, тарих фанлари доктори, доцент;
Йетакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади ХХ аср 70 - йиллари – ХХИ асрнинг дастлабки ўн йиллиги даврида Бухоро ип-газлама комбинатининг ривожланиш босқичларини, тўқимачилик саноати соҳасидаги ўзгаришлар динамикасини очиб беришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Бухорода тўқимачилик саноатининг тарихий илдизлари узоқ асрларга бориб тақалиши, бухоролик тўқувчи усталар ўз товарлари билан машҳур бўлганлиги, “Занданача” матолари азалдан Шарқ ва Ғарб мамлакатларида ном қозониб келганлиги аниқлаштирилган;
Бухорода замонавий тўқимачилик саноатининг шаклланиши, тараққиёт босқичлари, 1970-йилдан Бухоро ип-газлама комбинатида қурилиш ишлари бошлангани, мазкур комбинатда тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни такомиллаштириш борасида миқдорий ва сифатий юксалишлар юз берганлиги, комбинатнинг вилоят иқтисодиёти ва йенгил саноат салоҳиятининг кўтарилишига ва кўплаб оилаларни моддий шарт-шароитларини яхшилашга хизмат қилган жиҳатлари асослантирилган;
Бухоро ип-газлама комбинатининг Ғиждувон, Вобкент, Қоракўл ва Олот филиалларининг қурилиш тарихи ва фаолияти самарали бўлганлиги, бироқ улар маъмурий-буйруқбозлик бошқарув тизими туфайли барча имкониятларни ишга сола олмаганлиги далилланган;
Бухоро тўқимачилик саноатида биринчи ва иккинчи йигирув-тўқув фабрикаси, ип-бўяш фабрикаси, пардозлаш фабрикаси ва механика заводини салмоғини оширишда малакали кадрларни тайёрлаш босқичлари, мустақиллик йилларида Бухоро тўқимачилик саноати тарихида янги босқичнинг бошланганлиги очиб берилган;
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Бухоро вилоятида тўқимачилик саноатининг ривожланиши: ютуқ ва муаммолари (ХХ асрнинг 70 - йиллари – ХХИ асрнинг бошлари)” мавзусини тадқиқ етиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Бухоро тўқимачилик комбинати ва фабрикаларида ишлаб чиқариш ва иш сифатини самарадорлигини ошириш учун хорижий мамлакатлардан замонавий тўқув дастгоҳлар келтирилган. Бухорода йетиштирилган ипакдек майин ва мустаҳкам пахта толасидан ип-калава, рангли ва рангсиз газламалар, сочиқлар, чит, сатин ва кейинчалик тайёр кийимлар, хорижда ва ватанимизда харидоргирлиги билан шуҳрат қозониб, кўплаб чет ел инвесторларини жалб қилганлиги инобатга олиниб, мавзуга оид тўпланган диссертация материаллар Бухоро давлат музей-қўриқхонасидаги музейнинг кўргазма ашёларини янги буюмлар билан бойитишга хизмат қилиш учун жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги маданий мерос агентлигининг 2022-йил 10-октабрдаги 02-01/3169-сонли маълумотномаси). Натижада, Бухоро вилоятида тўқимачилик саноатининг ривожланиши ва хориж мамлакатлари билан алоқаларига оид бирламчи манбалар билан яқинроқ танишиш имкониятини яратишга хизмат қилган;
Бухородаги ип-газлама комбинатининг қурилиш тарихи, комбинатда ишчилар ва ишлаб чиқариш фаолияти, филиаллардаги Ғиждувон, Вобкент, Қоракўл ва Олот филиалларидаги тўқимачилик саноатининг ютуқ ва муаммолари ҳақидаги маълумотлардан Йенгил саноатнинг муҳим тармоғи бўлган тўқимачилик тараққиёти ҳақида Бухоро вилоят телеканалининг 2021-йил 6-июн ва 9-июн кунлари “Aссалом Бухоро”, “Менга сўз беринг”, 2021-йилнинг 22-ноябр ва 13-декабр кунлари ефирга узатилган “Aсрларнинг асраганлари” телекўрсатувларини ссенарийларини тайёрлаш учун жорий етилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2022-йил 20-апрелдаги 1/88-сон маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмунини бойитиш ва илмий далилларга бой бўлишида, шунингдек, кўрсатувларнинг илмий-оммабоплигини таъминлашда муҳим имконият яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish