Sayt test rejimida ishlamoqda

Алимова Мохичехра Музафаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Совет ҳокимияти йилларида Қуйи Зарафшон воҳасида иқтисодий – ижтимоий ҳаёт (1925-1941 йй.)”, 07.00.01- Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Tar842.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.Таr.72.07.
Илмий раҳбар:  Бешим Тангриевич Мирзақулов, тарих фанлари номзоди, доцент. 
Расмий оппонентлар: Бахтиёр Махмуджонович Расулов, тарих фанлари доктори, профессор; Нигора Баротовна Махмудова, доцент, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 1925-1941-йилларда Қуйи Зарафшон воҳасида иқтисодий ва ижтимоий жараёнларни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
1925-1941 йилларда Қуйи Зарафшон воҳасида амалга оширилган иқтисодий ва ижтимоий ўзгаришларни халқнинг ижтимоий қатламларига ҳамда уларнинг турмуш тарзига таъсир этиши ва келтириб чиқарган оқибатлари очиб берилган;
Қуйи Зарафшон воҳасида 1926-1927 ва 1927-1932 йилларда икки босқичда амалга оширилган хотин-қизларни озодликка чиқаришга қаратилган “Ҳужум” компанияси фақатгина собиқ шўро ҳокимияти ва компартиянинг ташаббуси билангина амалга оширилмасдан, балки ўзбек хотин-қизларининг орзуси бўлганлиги, истак ва ҳоҳишлари рўёбга чиқганлиги асослантирилган;
Қуйи Зарафшон воҳасида 1925-1941 йилларда таълим тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида самарали ўзгаришлар бўлганлиги аниқланиб, миллий мактаблар ташкил этилганлиги, уларни моддий-техник ҳамда ўқув жиҳозлари, дарсликлар билан таъминлаш ишлари жадал олиб борилганлиги далилланган;
1920 йилларнинг охири - 1930 йилларнинг бошида Қуйи Зарафшон воҳасида қишлоқ хўжалигини жамоалаштиришнинг ихтиёрийликдан чекиниб, мажбурийлик асосида амалга ошириш жараёни натижасида олиб борилган “қулоқлаштириш”нинг оқибатлари очиб берилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Совет ҳокимияти йилларида Қуйи Зарафшон воҳасида иқтисодий-ижтимоий ҳаёт (1925-1941) мавзусини тадқиқ этиш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида: 
1925-1941 йилларда Қуйи Зарафшон воҳасида амалга оширилган иқтисодий, ижтимоий ва маданий-маърифий ислоҳотлар натижасида жамиятда юз берган чуқур иқтисодий ва ижтимоий ўзгаришлардан ёшлар фаоллигини ошириш, юксак маънавиятли, юрт манфаати йўлида ўзининг билим ва салоҳиятини сафарбар қиладиган, Ўзбекистон истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган ёшлар сафини кенгайтириш бўйича таклиф ва тавсиялар Республика Ёшлар Иттифоқининг 2020-2021 йилларда бажарилган тарғибот фаолиятларида тадбиқ этилган, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-5106-сонли қарори билан тасдиқланган концепциясини амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи фаолиятининг устувор йўналишлари сифатида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Республика Ёшлар Иттифоқининг 2022 йил 8 августдаги 04-13/707-сон маълумотномаси). Натижада, марказ томонидан маънавий-маърифий ва миллий тарбияда ўзликни англаш ғояларини кенг жамоатчилик ўртасида тарғиботини олиб бориш каби ишлар натижадорлигига ижобий таъсир кўрсатган;
1925-1941 йилларда Қуйи Зарафшон воҳасида амалга оширилган иқтисодий-ижтимоий ва маданий-маърифий ислоҳотлар натижасида жамиятда юз берган чуқур ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ўзгаришлардан ёшларнинг миллий тарихий онгини шакллантириш ва тарихдан тўғри хулосалар чиқариш ва хулосаларни ҳаётга тадбиқ этиш бўйича таклиф ва тавсиялар БухДУ тузилмасидаги Қатағон қурбонлари хотираси музейида 2020-2021 йилларда бажарилган маънавий-маърифий тадбирларида тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси Давлат музейининг 2022 йил 23 ноябрдаги 232-сон маълумотномаси). Натижалар 2020 йил 8 октябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қатағон қурбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш ва улар хотирасини абадийлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ф-5598 сонли фармойишига асосан Бухоро вилоятидан қатағон бўлганларни номма-ном аниқлаш мақсадида белгиланган вазифаларни бажаришда ижобий таъсир кўрсатган;
“Совет ҳокимияти йилларида Қуйи Зарафшон воҳасидаги иқтисодий ва ижтимоий ҳаёт (1925-1941)” мавзусидаги ғоялардан ёшларни илм олиш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ҳамда баркамоллик руҳида тарбиялашга оид хулосалари ва янгиликларидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 20 февралдаги “Халқаро Ривожлантириш Ассоциацияси” иштирокидаги “Олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш” лойиҳаси доирасидаги Академик инновациялар фондининг грант лойиҳаларини молиялаштиришга тавсия этилган AIF 2/20 “Шахсга йўналтирилган инновацион технологиялар асосида техник йўналишлар бўйича малакали муҳандис кадрлар тайёрлаш ва ўқитувчилар малакаси сифатини ошириш” лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 19 ноябрдаги 89-05-169-сон ҳамда Бухоро муҳандислик-технология институтининг 2022 йил 19 сентябрдаги 02/01-84-3/19-1/3-70-909-сон маълумотномалари). Натижада, олий таълим тизимида ўқитиладиган Ўзбекистоннинг энг янги тарихи ва жаҳон тарихи каби фанлар мазмунини такомиллаштириш ҳамда ёшларнинг маънавий дунёқарашини юксалиши, мафкуравий иммунитети ва тарихий мушоҳадасининг шаклланишига эришилган;
дунёда глобал хавф-хатарлар кучайиб бораётган ҳамда миллий ўзликни англаш ва ҳақиқий тарихимизни тиклаш ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамиятга молик бўлаётган бугунги кунда мустабид тузум томонидан шафқатсизларча қатағонга дучор этилган оддий касб эгалари бўлган минглаб ватандошларнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳаётини алоҳида Қуйи Зарафшон воҳаси мисолида тадқиқ этилган ғоялари ва янгиликларидан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг “Ассалом Бухоро”, “Ўзига ўхшайди ўзбек”, “Тил-миллат кўзгуси” каби кўрсатувлар сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2022 йил 13 июндаги 1/140-сон  маълумотномаси). Натижада, миллий ўзликни англаш ва ҳақиқий тарихимизни тиклаш орқали ёшларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш, баркамол, ростгўй ва ҳалол инсон бўлиб етишиш имкониятларини янада кенгайтиришда диссертация илмий хулосалари телетомошабинларга ушбу масалалар юзасидан керакли маълумотларни олиш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish