Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдошева Бибиражаб Миржоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон


И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бухоро шаҳрининг екологик ҳолати ва атроф-муҳит муҳофазаси муаммолари (1991-2021 йй.)”, 07.00.01- Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.2.ПҳД/Тар1142.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, ПҳД.03/27.02.2020.Тар.72.07.
Илмий раҳбар: Тоғайева Aнорой Зайниддиновна, тарих фанлари номзоди, катта илмий ходим. 
Расмий оппонентлар: Мўминова Гавҳар Есановна, тарих фанлари доктори, профессор; Норов Шуҳрат Сувонович, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД).
Йетакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
ИИ.Тадқиқотнинг мақсади 1991-2021 йилларда Бухоро шаҳри екологияси ва атроф-муҳит муҳофазаси билан боғлиқ муаммоларни ўрганиш ҳамда уларнинг йечими билан боғлиқ тарихий жараёнларини очиб беришдан иборат.
ИИИ.Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
мустақиллик йилларида Бухоро аҳолиси саломатлиги ва шаҳар тарихий марказига таҳдид солаётган екологик муаммолар (ҳаво ва сув ифлосланишининг ортиб бориши, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашдаги қийинчиликлар, йер ости сизот сувларининг кўтарилиши ҳамда ифлосланиши ва бошқалар)нинг кучайишига табиий омиллар билан бир қаторда инсон омили (саноатлашув, урбанизация, қурилиш ва шаҳарсозлик меъёрларининг назорати талаб даражасида емаслиги каби ҳолатлар) таъсир кўрсатганлиги асосланган;
Бухоро шаҳридаги тарихий-маданий мерос объйектлари йемирилишининг тезлашишида ҳамда шаҳар ҳавосининг ифлосланиш даражаси ортиб боришида асосан табиий-екологик омиллар, жумладан, Қизилқум шамоллари туфайли юзага келаётган чанг ва туз мувозанатни бузувчи манбавий асос бўлганлиги далилланган;
мустақиллик йилларида Бухоро шаҳрида яшил майдонлар ҳажмининг аҳоли жон бошига тўғри келадиган миқдори 13,7 фоизга (7,0 м2 дан 6,04 м2 гача) камайиб борганлиги аниқланиб, бунга шаҳар инфратузилмаси обйектлари екологик ва замонавий шаҳарсозлик талабларига риоя қилинмасдан қурилганлиги, инфратузилма обйъектлари сонининг 2,5 баробарга ортганлиги, ҳудуд иқлимига мос бўлмаган дарахт ва ўсимликлар екилганлиги, кўкаламзорлаштириш ишларига йетарлича еътибор қаратилмаганлиги, суғориш тизимининг оқилона йўлга қўйилмаганлиги каби омиллар сабаб бўлгани очиб берилган
шаҳар екологик муҳитидаги салбий жараёнларнинг кучайиши айнан ҳудудга хос бўлган касаллик турлари, жумладан, бўқоқ, юрак-қон томири касалликлари, ошқозон-ичак, саратон касалликларининг нисбатан кўп тарқалишига сабаб бўлганлиги исботланган. 
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бухоро шаҳрининг екологик ҳолати ва атроф-муҳит муҳофазаси муаммолари (1991-2021 йй.)ни тадқиқ етиш натижасида олинган илмий натижа, хулоса ва таклифлар асосида:
мустақиллик йилларида Бухоро шаҳар тарихий марказига таҳдид солаётган екологик муаммоларнинг кўлами ва таъсири кенгайишига Қизилқум шамоллари олиб келаётган туз ва чангнинг миқдори ва давомийлиги ортиб бораётганлиги, яшил майдонлар ҳажмининг камайиб бораётганлиги сабаб бўлганлиги, туризм ривожланишининг шаҳар атроф-муҳит ҳолатига ижобий ва салбий таъсири, атроф-муҳит муҳофазаси муаммоларининг туризм ривожига таъсири юзасидан асосланган илмий хулоса ва таклифлари Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йил 9 декабрдаги 02-02/7663-сон далолатномаси). Натижалар Бухоро шаҳрида екологик ҳолат яхшиланишига ҳамда туризмнинг барқарор ривожланишига хизмат қилган;
Бухоро шаҳрининг шаклланиши ва тарихий тараққиёти давомида юзага келган екологик муаммолар бугунги кунда Бухоронинг бой маданий мероси ва тарихий иншоотларига, туризм салоҳиятига, енг аввало, инсон саломатлигига катта хавф солаётганлиги, айнан ҳудудга хос бўлган касаллик турлари, жумладан, бўқоқ, юрак-қон томири касалликлари, ошқозон-ичак, саратон касалликларининг нисбатан кўп тарқалишига сабаб бўлаётганлиги, шаҳар ҳудудида кўкаламзорлаштирилган майдонларнинг йетишмаслиги ҳамда сўнгги ўттиз йилда уларнинг улуши янада камайиши еса екологик муаммоларнинг салбий таъсирини кучайтираётганлиги хусусидаги маълумотлардан Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг «Aссалом Бухоро» ва «Саккизинчи мўжиза» каби туркум кўрсатувларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси миллий телерадиокомпаниясига қарашли Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2022 йил 7 сентябрдаги 1/233-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши телетомошабинларнинг шаҳардаги екологик вазият ва атроф-муҳит ҳолати ҳақида тасаввур-тушунчаларини бойитишга ва екологик маданиятни юксалтиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish