Sayt test rejimida ishlamoqda

Хакимов Равшан Тулкуновичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Халқаро ҳуқуқда давлатлар ҳуқуқий ворислигининг ҳозирги замон муаммолари”, 12.00.10 – “Халқаро ҳуқуқ” (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В2019.2.ДСc/Ю107.
Илмий маслаҳатчи: Рахманкулов Мир-Aкбар Ходжи-Aкбарович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, ДСc.39.30.11.2020.Ю/С.128.01.
Расмий оппонентлар: Aҳтам Саломович Турсунов, юридик фанлар доктори, профессор; Тошев Бобокул Норқобилович, юридик фанлар доктори, профессор; Нугманов Нугман Aбдуллайевич, юридик фанлар доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади давлатларнинг ҳуқуқий ворислигига оид муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси моддаларини “тўғридан-тўғри амал қилиниши, олий юридик кучга ега бўлиш”, “инсон ҳуқуқлари ва еркинликларини ҳурмат қилиш, давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги, дўстона ва тинчликсеварлик ташқи сиёсатини юритиш”, “Ўзбекистон Республикаси фуқаросини фуқаролигидан ташқарига чиқариб юборилиши ёки бошқа давлатга берилиши (екстрадиция) мумкин емаслиги” атамаларини Aсосий қонун модалларига киритиш зарурияти асослантирилган; 
“аҳдлашувчи томон”, “ваколатлар”, “давлат органи”, “денонсация”, “депозитарий”, “музокараларда иштирок етаётган томон”, “ратификация ёрлиғи”, “халқаро ташкилотлар”, “халқаро шартнома иштирокчиси”, “Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасини имзолаш”, “Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасини тузиш”, “қўшимча шарт” атамаларини қонун ҳужжатларига киритиш зарурияти асослантирилган; 
“Халқаро шартнома лойиҳасини ёки Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирок етиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани експертлар даражасида ишлаб чиқишни бошлаш ташаббуси” ва махсус моддаларни киритиш зарурлиги асосланган; 
давлат миқёсида кўп томонлама ва икки томонлама халқаро шартномалар, меморандумлар, резолюциялар, пактлар, конвенсияларнинг лойиҳаларини халқаро ҳуқуқ нормаларига асосланган ҳолда тайёрлаш бўйича експерт гуруҳларини ташкил етиш зарурияти асослаб берилган; 
ҳамкорлик ва ўзаро ҳуқуқий ёрдам, давлатлараро муносабатларнинг асослари, мудофаа қобилиятига дахлдор масалалар, куч ишлатишдан ёки куч ишлатиш билан таҳдид қилишдан ўзаро воз кечиш, тинчлик шартномалари ва  коллектив хавфсизлик, бошқа давлатлар билан ҳудудий чегараланиши, давлатлараро иттифоқлар, халқаро ташкилотлар ва бошқа бирлашмаларда иштироки тўғрисидаги халқаро шартномаларнинг ҳақиқий емаслиги, шартномаларни ҳақиқий емас деб топиш, уларни амал қилишини тўхтатиб туриш, уларни тугатиш муносабатларини ҳуқуқий тартибга солиш қоидаларини киритиш зарурияти асослаб берилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Халқаро ҳуқуқда давлатлар ҳуқуқий ворислигининг ҳозирги замон муаммолари мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида: 
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси моддаларини “тўғридан-тўғри амал қилиниши, олий юридик кучга ега бўлиш”, “инсон ҳуқуқлари ва еркинликларини ҳурмат қилиш, давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги, дўстона ва тинчликсеварлик ташқи сиёсатини юритиш”, “Ўзбекистон Республикаси фуқаросини фуқаролигидан ташқарига чиқариб юборилиши ёки бошқа давлатга берилиши (екстрадиция) мумкин емаслиги” атамаларини Aсосий қонун модалларига киритиш зарурияти тўғрисидаги таклифи “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги конституциявий қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спекери биринчи ўринбосари, Конституциявий комиссия раисининг 2023-йил 3-февралдаги 02/03-140-сон маълумотномаларида кўрсатилган). Ушбу таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон фуқароларининг ижтимоий ва маданий ҳуқуқларини халқаро стандартлар асосида ҳимоя қилинишини такомиллаштиришга хизмат қилган; 
“аҳдлашувчи томон”, “ваколатлар”, “давлат органи”, “денонсация”, “депозитарий”, “музокараларда иштирок етаётган томон”, “ратификация ёрлиғи”, “халқаро ташкилотлар”, “халқаро шартнома иштирокчиси”, “Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасини имзолаш”, “Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасини тузиш”, “қўшимча шарт” атамаларини қонун ҳужжатларига киритиш зарурияти тўғрисидаги таклифи “Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар тўғрисида”ги Қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Халқаро ва парламентлараро алоқалар бўйича қўмитасининг 2019-йил 17-октябрдаги 10/1-756-сон, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтининг 2020-йил 16-апрелдаги 08/1-573-сон маълумотномалари). Мазкур таклиф “Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар тўғрисида”ги Қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномаларни тузиш ва уларга қўшилиш механизмлари (битимлар, уставлар, протоколлар ва конвенсиялар)ни аниқлаштиришга хизмат қилган; 
“Халқаро шартнома лойиҳасини ёки Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирок етиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани експертлар даражасида ишлаб чиқишни бошлаш ташаббуси” ва махсус моддаларни киритиш зарурлиги тўғрисидаги таклифи “Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар тўғрисида”ги қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Халқаро ва парламентлараро алоқалар бўйича қўмитасининг 2019-йил 17-октябрдаги 10/1-756-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтининг 2020-йил 16-апрелдаги 08/1-573-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф кўп томонлама халқаро шартномаларда иштирок етиш ва халқаро шартнома стандартларига жавоб берадиган ҳуқуқий механизмларни аниқлаштиришга имкон берган; 
давлат миқёсида кўп томонлама ва икки томонлама халқаро шартномалар, меморандумлар, резолюциялар, пактлар, конвенсияларнинг лойиҳаларини халқаро ҳуқуқ нормаларига асосланган ҳолда тайёрлаш борасида експерт гуруҳларини ташкил етиш зарурияти тўғрисидаги таклифи “Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар тўғрисида”ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Халқаро ва парламентлараро алоқалар бўйича қўмитасининг 2019-йил 17-октябрдаги 10/1-756-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти 2020-йил 16-апрелдаги 08/1-573-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф  халқаро шартномаларни халқаро-ҳуқуқий нормаларга мувофиқ шакллантириш ва шартномаларда давлатларнинг халқаро ташкилотлар ва бошқа халқаро ҳуқуқ субйектлари олдидаги мажбуриятларини аниқ белгилаб қўйиш имконини берган; 
ҳамкорлик ва ўзаро ҳуқуқий ёрдам, давлатлараро муносабатларнинг асослари, мудофаа қобилиятига дахлдор масалалар, куч ишлатишдан ёки куч ишлатиш билан таҳдид қилишдан ўзаро воз кечиш, тинчлик шартномалари ва  коллектив хавфсизлик, бошқа давлатлар билан ҳудудий чегараланиши, давлатлараро иттифоқлар, халқаро ташкилотлар ва бошқа бирлашмаларда иштироки тўғрисидаги халқаро шартномаларнинг ҳақиқий емаслиги, шартномаларни ҳақиқий емас деб топиш, уларни амал қилишини тўхтатиб туриш, уларни тугатиш муносабатларини ҳуқуқий тартибга солиш қоидаларини киритиш зарурияти тўғрисидаги таклифи “Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар тўғрисида”ги Қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Халқаро ва парламентлараро алоқалар бўйича қўмитасининг 2019-йил 17-октябрдаги 10/1-756-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтининг 2020-йил 16-апрелдаги 08/1-573-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий етилиши халқаро шартномаларни тузиш, халқаро шартномаларда тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб қўйиш қоидаларини такомиллаштиришга ҳисса қўшган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish