Sayt test rejimida ishlamoqda

Aсланова Нозима Хакимовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Бошланғич синф ўқувчиларида матнни ўқиш ва тушуниш компетенсияларини шакллантиришнинг инновацион педагогик технологиялари, 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.3.ПҳД/Пед3814. 
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
Илмий раҳбар: Самийева Шахноз Хикматовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, ПҳД.03/30.12.2019.Пед.72.04.
Расмий оппонентлар: Ҳамройев Aлижон Рўзиқулович, педагогика фанлари доктори (ДСc), профессор; Жабборова Дилафруз Фурқатовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД), доцент.
Йетакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчиларида матнни ўқиш ва тушуниш компетенсияларини шакллантиришнинг инновацион педагогик технологияларини илмий-назарий жиҳатдан такомиллаштиришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф ўқувчиларининг ўқиш саводхонлигини, турли хусусиятга ега бўлган бадиий ва ахборотли матнлар мазмунини англаш компетенсияларини интегратив ижодий топшириқлар асосида ривожлантириш, ўқувчиларни китобхонликка қизиқтиришнинг мотивацион интеллектуал имкониятларининг ижтимоий-педагогик зарурияти асосланган; 
бошланғич синф ўқувчиларида матнни ўқиш ва тушуниш компетенсияларини шакллантиришда самарали бўлган ҳиссий, иродавий омиллар, англаш усулларини қўллашнинг кластерли модели мазмунан такомиллаштирилган;
матнни ўқиш ва тушуниш компетенсияларини моделлаштирилган тизимини шакллантириш асосида ўқувчиларни бадиий адабиёт мутолаасига қизиқтиришга йўналтирилган инновацион педагогик технологияларнинг самарадорлиги аниқлаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида матнни ўқиш ва тушуниш компетенсияларини мақсадли шакллантириш орқали уларда коммуникатив кўникмалар (луғат бойлиги)ни ривожлантиришнинг ретроспектив усуллари такомиллаштирилган. 
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф ўқувчиларида матнни ўқиш ва тушуниш даражасини шакллантиришнинг инновацион педагогик технологияларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар қуйидаги шаклларда жорий қилинди:
бошланғич синф ўқувчиларининг ўқиш саводхонлигини, турли хусусиятга ега бўлган бадиий ва ахборотли матнлар мазмунини англаш компетенсияларини интегратив ижодий топшириқлар асосида ривожлантиришга оид таклиф ва тавсиялар “Инновацион таълим технологиялари ва методлари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 13-майдаги 166/2-001-сон гувоҳномаси). Натижада, бўлажак ўқувчиларнинг нутқини ўстириш бўйича манбалар ва ресурслар кенгайтирилган;
матнни ўқиш ва тушуниш компетенсияларини моделлаштирилган тизимини шакллантириш асосида ўқувчиларни бадиий адабиёт мутолаасига қизиқтиришга йўналтирилган инновацион педагогик технологияларнинг самарадорлигини оширишга 
оид тадқиқот натижаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Aссалом Бухоро”, “Нажот билимда” телекўрсатувларини тайёрлашда, телевиденийе жамоасининг соҳавий ишларида, хусусан, маданий йўналишдаги кўрсатувларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон МТРК Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 1/283-сон маълумотномаси). Натижада, телекўрсатув учун тайёрланган материаллар мазмунининг илмий далиллар билан бойитилиши, шунингдек, илмий-оммабоплиги ҳамда янги статистик маълумотлар билан тўлдирилишига хизмат қилган;
ўқувчиларда матнни ўқиш ва тушуниш компетенсияларини шакллантириш учун уларни бадиий адабиёт мутолаасига қизиқтиришга йўналтирилган кўрсатмалардан Жиззах политехника институтининг “Aкадемик инновациялар фонди” гранти (2019-2022 йй) AИФ¼ “Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш маркази ва електроникадан қўшма лаборатория яратиш” мавзусидаги лойиҳанинг “Мутолаанинг шахс маънавий тарбияси ҳамда ижтимоий-ҳиссий шаклланишидаги аҳамияти” қисмини бажаришда фойдаланилган (Жиззах политехника институтининг 02-1210-1204–сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтиришда бадиий асар қаҳрамонларнинг ижобий фазилатлари ва уларнинг хулқ атвори, қаҳрамонларнинг характерида учрайдиган меҳнацеварликка оид хусусиятлар намунаси, бадиий асар мутолаасининг шахс маънавий тарбияси ҳамда ижтимоий-ҳиссий шаклланишини амалга оширишда хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish