Sayt test rejimida ishlamoqda

Баҳрамова Мунира Мадаминовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Aёл” консептосферасининг вербализаторлари ва когнитив таҳлили”, 10.00.11 – Тил назарияси. Aмалий ва ҳисоблаш лингвистикаси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.1ПҳД/Фил2337.    
Илмий раҳбар: Умарова Наргизахон Рустамовна, филология фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, ДСc.03/30.12.2019.Фил.05.02.
Расмий оппонентлар: Ҳошимов Ғанижон Мирзааҳмедович, филология фанлари доктори, профессор; Пардайев Aзамат Бахронович, филология фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади тилда “аёл” консептининг вербаллашуви ҳамда консептосферани ташкил етувчи луғавий бирликлар (вербализаторлар)ни аниқлаш, тил жамоаси онгида “аёл” консептининг мазмуни ва тузилишига хос консептуал соҳанинг семантик маконини моделлаштириш, консептнинг миллий-маданий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
тилда “аёл” консептининг когнитив, ассоциатив-вербал хусусиятлари доирасидаги асосий луғавий бирликлар аниқланиб, ушбу ифодаловчилар асосида консептнинг фрейм (когнитив контекст) тузилиши очиб берилган;
ўрганилаётган консептуал майдоннинг марказий ва қуршов бирликлари, вербализаторларнинг ядрога нисбатан яқин, узоқ ва екстремал ҳудудлари аниқланиб, консепт фрейми таркибида учта асосий слотлар – аёлларнинг “ташқи кўриниш”, “гендер роллари”, “психологик хусусиятлари” консептуал таркибнинг енг катта тизимини ташкил етиши ва консептосфера доирасидаги асосий маълумотлар ушбу слотлар атрофида тўпланиши далилланган; 
мақоллар консептни жамоавий ифода етиш воситаси сифатида “аёл” ҳақидаги тушунча ва тасаввурларнинг лингвомаданий ифода бирлиги еканлиги асосланган;
тилда “аёл” консептининг жамоавий онгдаги ассоциатив майдони белгиланиб, уни ташкил етувчи марказий ва чегара бирликларининг моҳияти очиб берилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Aёл” консептосферасининг вербализаторлари ва когнитив таҳлили” мавзусида олиб борилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
тилда “аёл” тушунчасининг маданий консепт сифатидаги тавсифи ҳамда ушбу консептуал майдоннинг марказий ва қуршов бирликлари – вербализаториларнинг ядрога нисбатан яқин, узоқ ва екстремал чегараси, консепт фрейми таркибида учта асосий слотлар – аёлларнинг “ташқи кўриниши”, “гендер роллари”, “психологик хусусиятлари” консептуал таркибига хос хулосалардан 2020-2021 йиллар “Ўзбек миллий рақс санъатини тарғиб етишга бағишланган веб-сайт ва мултимедиа маҳсулотлари (електрон луғатлар) тўпламини яратиш” мавзусидаги ФЗ-2019081663 рақамли фундаментал лойиҳани бажаришда, хусусан, “Ўзбек фолклор санъати терминларининг қисқача ўзбекча-русча-инглизча-франсузча изоҳли луғати”ни яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон давлат хореография академиясининг 2022 йил 3 ноябрдаги 1/04-31-сон маълумотномаси). Натижада луғатдаги аёл тушунчаси билан боғлиқ терминлар изоҳи муайян жиҳатдан бойитилган;
тилда “аёл” консептининг когнитив, ассоциатив-вербал хусусиятлари доирасидаги асосий луғавий бирликлар ҳамда ушбу ифодаловчилар асосида консептнинг фрейм (когнитив контекст) тузилиши, “аёл” консепти доирасидаги метафоралар, уларга хос баҳо муносабати ҳақидаги хулосалардан “Вопросы вариологиии в русском языке: теория и практика” номли ўқув қўлланмасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ОЎМТВнинг 2022 йил 9 сентабрдаги 302-сонли буйруғи). Натижада ўқув қўлланманинг 7-фаслида диссертациянинг “Когнитив тилшунослик ва лингвокогнитив таҳлил усуллари” деб номланувчи параграфидаги лингвокогнитив таҳлил усулларидан лингвистик компетенсияларни далиллашда; қўлланманинг 11-фаслида еса “аёл” консепти таҳлилига лингвокултурологик ёндашув номли 3-бобнинг 2- ва 3- параграфларидаги материаллардан паремаларнинг ифодаланиши, метафора ва фразеологик бирликларнинг қўлланишини мисоллар асосида далиллашда, лексик-семантик бирликлар вербаллашуви орқали консептосферанинг бойиб боришини исботлашда назарий ва амалий жиҳатдан асос бўлиб хизмат қилган;
мақоллар консептни жамоавий ифода етиш воситаси сифатида “аёл” ҳақидаги тушунча ва тасаввурларнинг лингвомаданий ифода бирлиги еканлиги ҳақидаги хулосалардан Фарғона вилояти телерадиокомпаниясининг 2019-2020 йилларда ефирга узатилган “Маънавият сарчашмаси”, “Aбадий муҳит”, “Қадрият” кўрсатувларида, шунингдек, “Маънавият – қалб кўзгуси” радиоешиттиришлари ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Фарғона вилояти миллий телерадиокомпаниясининг 2022 йил 11 ноябрдаги 219-сонли маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатув ва радиоешиттиришлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашган, илмий далиллар билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish