Sayt test rejimida ishlamoqda

Холбутайев Ғайратбек Ойбек ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
“Aския поетикаси”, 10.00.08 – Фолклоршунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2020.1.ПҳД/Фил1192.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Aндижон давлат университети.
Илмий раҳбар: Мирзайева Салимахон Райимжановна, филология фанлари доктори, профессор. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: ЎзР ФA Ўзбек тили, адабиёт ва фолклори институти, Дсc.02/30.12.2019.Фил.46.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Қаюмов Олим Садириддинович, филология фанлари доктори, доцент; Расулова Зебинисо Жалолиддиновна, филология фанлари номзоди. 
Йетакчи ташкилот: Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек фолклорининг мустақил аския жанрининг ўзига хос хусусиятлари, жанр табиати, уларни муайян гуруҳларга ажратиб таснифлаш мезонлари, таснифи, бадиий-естетик вазифалари ҳамда бадииятини очиб беришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аския жанрининг латифа ва бошқа ёндош кулги қўзғатувчи оғзаки ижод жанрлардан, соф фикр кураши ҳамда бир неча маънони англатувчи сўзларнинг қўлланишидай фарқли ҳамда юморга асосланганлиги, ҳазил асосига қурилиши, кулгининг майдонга келишидай муштарак томонлари аниқланиб, ҳаётий-маиший функсиялари билан алоқадорлиги далилланган;
аскиянинг инсон руҳиятига асаб тизими ва руҳий ҳолатини кўтаришдаги таъсири, тингловчиларнинг кайфиятини кўтариш – психологик ва кулги ҳажв қилинадиган обйектнинг тасвири ва у билан боғлиқ воқеа ёки ҳолатнинг тасвири орқали юмористик жанрларнинг дидактик вазифалари, аскияларнинг ўхшашлик ва фарқли бадиий хусусиятлари очиб берилган;
ўзбек аския санъатининг миллий қадрият сифатидаги ва аския бадииятида бадиий тасвир воситаларининг ўхшатишга асосланган аскиялар, тадбир моҳияти шартлари асосида мавзу танлашга асосланган аскиялар ҳамда сўзсиз аския шакли ва унинг диалогик ёки полилогик нутқ кўринишлари асосланган;
аския сюжетида ҳукмронлик қилувчи фреймларни икки кўринишдаги қобиқлар, яъни аския мавзусини очиқ ифодаловчи ҳамда таг маънонинг мазмунан тизимлилигини таъминловчи қобиқ мутаносиблиги мотив ва иборалар тизимлилигини талаб етгани сабаб комикостимуляцион мотивлар занжири шаклланиб, бир бутунликда аскиянинг майдонга келиши очиб берилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Aския поетикаси” мавзусини тадқиқ етиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
аския жанрининг табиати, аския жанридаги асарларнинг ўрганилиши, аскияларда миллий руҳ ифодаси, аскияларнинг психологик ва дидактик вазифалари, аскияларнинг бадиий хусусиятлари борасидаги хулосалардан Қ.Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида 2018-2020-йилларда бажарилган Ф-3-2016-0908565532 рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавит ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2022-йил 24-июндаги 152-сон маълумотномаси). Натижада қорақалпоқ фолклорининг ўзбек фолклори билан боғлиқ узвлари, кулгига асосланган жанрлар типологиясини умумтаълим мактаблари дарсликларидан ўрин олиши ва мактабда халқ оғзаки поетик ижодиётини ўргатиш методларини ишлаб чиқишда аския жанрининг ўрни беқиёс еканлиги аниқланган;
аския жанрининг ижро услуби, ижро ўрни ва бадиий тафаккур тараққиётида тутган ўрни борасидаги илмий-назарий хулосалардан Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси қошидаги (Онажоним шеърият) ижодий тўгараги фаолиятида, адабий кечаларда, ижодкор ёшлар билан учрашувларда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2022-йил 22-июлдаги 01-03/940-сон маълумотномаси). Натижада ёш ижодкорларнинг аския санъати бадиияти, сўзга чечанлик ва ҳозиржавоблик, қофиябозлик, омоним сўзлардан фойдаланиш санъатини ўзлаштиришларида муҳим аҳамият касб етишига еришилган;
ўзбек аския санъатининг миллий қадрият сифатидаги аҳамияти ва номоддий маданий меросни муҳофаза қилишга оид илмий қарашларидан Ўзбекистон Республикаси Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” ешиттиришларининг ссенарийсини ёзишда фойдаланилган ва муаллиф билан суҳбатлар уюштирилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2022-йил 23-июндаги 04-36-993 рақамли маълумотномаси). Натижада халқимиз бадиий тафаккурининг кўп асрлик қадриятлари тизимининг ёш авлод маънавий камолотидаги тутган муҳим ўрни ва аҳамияти хусусидаги янги маълумотлар кенг томошабинлар оммасига йетказилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish