Sayt test rejimida ishlamoqda

Кучкаров Тухтамурод Олимович 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И.Умумий маълумотлар.
“Ўзбек фолклори епик сюжетларининг бадиий еволюцияси” 10.00.08 – Фолклоршунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.ДСc/Фил444.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Жиззах филиали.
Илмий раҳбар: Турдимов Шомирза Ганийевич, филология фанлари доктори.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: ЎзР ФA Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти, ДСc.02/30.12.2019.Фил.46.02. 
Расмий оппонентлар: Жуманазаров Умурзак Aбдуразакович, филология фанлари доктори, профессор; Қаюмов Олим Садриддинович, филология фанлари доктори; Керуенов Турганбай Aразмедович, филология фанлари доктори.
Йетакчи ташкилот: ЎзР ФA Қорақалпоғистон бўлими.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
ИИ.Тадқиқотнинг мақсади Ўрта Осиё тарихига оид қадимги ёзма манбалар ҳамда ўрта аср муаллифларининг тарихий-жўғрофий асарларидаги фолклор материаллари асосида ўзбек фолклори епик сюжетларининг манбалари, асосий мотивлар тизимининг шаклланиш жараёни ва епик жанрларнинг тадрижий ривожини очиб беришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек фолклори епик сюжетларининг тарихий-генетик асослари ва манбаларини аниқлашда туркий (ўзбек) тилида Aбулғозийнинг “Шажараи турк”, форс-тожик тилида Наршахийнинг “Бухоро тарихи”, Рашид ад-диннинг “Жомеъ ат-таворих”, араб тилида Берунийнинг “Осор ул-боқия” ҳамда Герадоднинг “Тарих”, Страбоннинг “География”, Полиеннинг “Ҳарбий хийлалар” каби юнон тилларида ёзилган қадимги ёзма манбалардаги материаллар асосида фолклоршуносликда илк бор епик сюжетлар “Ойсулув ва Кунботир”, “Ойчинор” достонларининг сужети Геродотнинг “Тарих” асарида ҳикоя қилинган Тўмарис тўғрисидаги ривоят сужети еволюцияси еканлиги аниқланган; 
ўлкамиз тарихи, жўғрофияси, маданияти, тили ва адабий қадриятларига оид ёзма манбалар, турли давр сайёҳлари ва олимларининг мемуар асарлари ва манбаларда келтирилган “Тумарис” ривояти, “Ойсулув ва Кунботир” ҳамда “Ойчинор” достонлари сюжетларининг қадимги епик сужетларга алоқадорлиги аниқланган;
қадимги мифология ва мифик сужетларнинг ёзма манбалардан ўрин олиши, оммалашиш хусусиятлари ҳамда Геродотнинг “Тарихи”, “Ўғузнома”, “Шажараи турк”, “Шажараи тарокима” каби манбалардаги фолклор материаллари асосида епос сужетлари ва анъанавий мотивларнинг протуркий епос таркибидаги о`рни, тадрижий такомили ва генетик асослари ойдинлаштирилган;
афсона ва ривоятларда епик сюжетнинг поетик трансформацияси ҳамда етнонимик ривоятлар сюжетининг бадиий еволюцияси ўғуз қабилалари епик анъанасининг ташувчилари ҳисобланган ўзон, яъни бахши-шоирлар томонидан яратилгани “Aлпомиш” достонида номи тилга олинган Бойсун епоними ва йирик адабий ёдгорликлардан бири бўлган Ўрта Осиё ўғуз епоси “Китоби дадам Қўрқут” китоби орқали очиб берилган;
халқ достончилигининг яратилиши, тараққиёти ва ривожланишини таъминлайдиган енг муҳим омиллардан бири бўлган епик билим ва епик хотиранинг шаклланишида қадимги сак-массагет архаик епоси муҳим рол ўйнаганлиги исботланган.
ИВ. Тадқиқот натижалапининг жопий қилиниши. Ўзбек фолклори епик сюжетининг бадиий еволюсиячи, епик сюжетнинг анъанавийлаштириш жараёнлари ва унинг муҳим хусисятлари, унинг таркибидаги асосий мотивнинг генизи борасидаги масалаларни ёртиш бўйича олинган натижалар қўйидаги йўналишларда жорий қилинган. 
“Ўғузнома” сюжети ва унинг “Шажарийи тарокима” даги талқини (2013), “Китоб ул-қанд фи-т-тарихи самарқанд” даги ўзбек халқ топонимик ривоятлари (2014), “Берунийнинг “Осор ал-боқия” асаридаги мифологик афсоналар ва епик сюжетлар еволюцияси” (2014), “Ёзма манбаларда қорлуқлар билан боғлиқ етнонимик ривоятлар” (2015), “Қипчоқлар ҳақидаги етнонимик ривоятларнинг ўрта аср ёзма манбаларидаги епик талқинига доир” (2016) каби илмий мақолаларидаги ўзбек фолклори епик сюжетларининг бадиий еволюцияси билан боғлиқлигига доир илмий-назарий қарашларидан Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган “Ўзбек мифологияси ва унинг бадиий тафаккур тарққиётида тутган ўрни” мавзусидаги 2012-2016-йилларда бажарилган Ф1-ХТ-0-19919 рақамли фундаментал илмий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022- йил 7 - июлдаги 04/1 -2273-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек фолклори епик сюжетининг бадиий еволюциясини аниқлаш билан боғлиқ вазифалар ижросини таъминлашга хизмат қилган;
Ўрта Осиё тарихига оид қадимги ёзма манбалар, хусусан, юнон, араб, форс, хитой тилларида яратилган тарихий асарлар, шунингдек, ўрта асрлардан еътиборан туркий тилда битилган тарихий, жўғрофий ва илмий адабиётлардаги фолклор материалларининг талқини масаласига доир материаллар ва илмий-назарий қарашларидан Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетида 2018-2020- йилларда бажарилган Ф1-ХТ-0-19919 рақамли “Қадимги даврлардан ХИВ асргача бўлган туркий ёзма манбалар тадқиқи” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022-йил 25-апрелдаги 04/1-779-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек фолклоршунослиги тарихида биринчи марта Ўрта Осиё тарихига оид ёзма манбалар ҳамда ўрта аср муаллифларининг тарихий-жўғрофий асарларидаги фолклор материалларини қиёсий тавсифлашга йўл очган;
ўзбек фолклоридаги йетакчи мотивлар, епик сюжетларнинг генезиси, манбалари, тарихий асослари ва илк шакллари жаҳон халқлари епик сюжетларини қиёсий-типологик жиҳатдан ўрганиш асносида бадиий тафаккурнинг тарихий асосларининг аждодларимиз маънавий меросида тутган муҳим ўрни ҳақидаги натижаларидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Жиззах вилояти бўлимидаги адабий, маънавий-маърифий тадбирлар ва ижодий учрашувларда, ёш ижодкорлар билан ташкил етилган “Жиззах оқшомлари” каби учрашув ва уюшма томонидан ташкиллаштирилган тарғибот ишларида самарали фойдаланилган (Ёзувчилар уюшмасининг 2021-йил 2-ноябрдаги 01-03/1295-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек фолклори епик сюжетларининг бадиий еволюцияси, генезиси, ўзига хос хусусиятлари ёш ижодкорларнинг ўзбек халқ достончилиги борасидаги фикрларини шаклланиши ва бадиий-естетик тафаккурининг ўстиришдаги ўрнини кўрсатишга еришилган;
Ўрта Осиёга оид ёзма манбалардаги фолклор материалларини илмий тавсифлаш, епик сюжетларнинг ҳар бир даврдаги тарихий-фолклорий жараёнга хос хусусиятларни ташувчи манба сифатидаги белгилари ёритишга бағишланган илмий қарашлардан Жиззах вилояти телерадиокомпаниясининг “Диёр янгиликлари” информацион дастурида, шунингдек, “Жиззах” радиоканали орқали “Хабарлар” ешиттиришида фойдаланилган (Жиззах вилояти телерадиокомпаниясининг 2022-йил 14-мартдаги 10-12/168-сон маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатувлар учун тайёрланган материаллар мазмун жиҳатдан мукаммаллаштирилиб, илмий далилларга бой бўлишига, кўрсатувнинг илмий-оммабоплигини таъминлашга еришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish