Sayt test rejimida ishlamoqda

Фахриддинов Ёқубжон Aбубакир ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак мутахассисларнинг касбий фаолиятга тайёргарлигини диагностика қилиш механизмлари (педагогика олий таълим муассасалари мисолида)”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Ped2204.
Илмий раҳбар: Ҳакимова Муҳаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Карлибаева Гулжахон Ермекбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Химматалиев Дустназар Омонович, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак мутахассисларнинг касбий фаолиятга тайёргарлигини диагностика қилиш механизмларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий фаолиятга тайёргарлигини диагностика қилиш имкониятлари турли хил педагогик вазиятларни импровизация қилиш, таълим субъектларининг малакавий ва касбий индивидуал сифатларини дидактик мақсадларга мазмунли мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий фаолиятга тайёргарлигини диагностика қилиш модели йетакчи педагогик приципларнинг нисбий яхлитлиги ва ички изчиллигини таъминлаш мезонларини кетма-кет аниқлаштириш, акс еттириш ҳамда касбий фаолиятга тайёргарлигини асосий рефлексив жараёнига изчил трансформациясини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларни касбий фаолиятга тайёргарлигини диагностика қилиш технологиялари фаолиятли-мотивацион билимга йўналтирилганлик, репродуктив фаоллик ҳамда инновацион – тизимли ёндашувларни квалиметрик назорат қилишга қаратилган ижодий-ривожлантирувчи педагогик муҳитни яратиш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларни касбий фаолиятга тайёргарлигини диагностика қилиш мезонлари шахснинг субъектив қобилиятларини функсионал баҳолаш ҳамда ўз-ўзини ривожлантиришга қаратилган мотивацион тенденсияларни операцион соҳага босқичма-босқич мослаштириш асосида такомиллаштирилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак мутахассисларнинг касбий фаолиятга тайёргарлигини диагностика қилиш механизмлари (педагогика олий таълим муассасалари мисолида) мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий фаолиятга тайёргарлигини диагностика қилиш имкониятлари турли хил педагогик вазиятларни импровизация қилиш, таълим субъектларининг малакавий ва касбий индивидуал сифатларини дидактик мақсадларга мазмунли мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Педагогик диагностика ва коррексия” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 25 декабрдаги 538-сонли буйруғига асосан берилган 538-151-рақамли гувоҳнома). Натижада талабаларнинг касбий фаолиятга тайёргарлигини диагностика қилиш механизмини такомиллаштириш имконияти яратилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий фаолиятга тайёргарлигини диагностика қилиш модели йетакчи педагогик приципларнинг нисбий яхлитлиги ва ички изчиллигини таъминлаш мезонларини кетма-кет аниқлаштириш, акс еттириш ҳамда касбий фаолиятга тайёргарлигини асосий рефлексив жараёнига изчил трансформациясини таъминлаш асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялар “Педагогик диагностика ва коррексия” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 19 июлдаги 233-сонли буйруғига асосан берилган 233-0257-рақамли гувоҳнома). Натижада бўлажак ўқитувчиларни касбий фаолиятга тайёргарлигини диагностика қилиш механизмларини методик таъминотини такомиллаштиришни таркиб топтиришга йеришилган;
бўлажак ўқитувчиларни касбий фаолиятга тайёргарлигини диагностика қилиш технологиялари фаолиятли-мотивацион билимга йўналтирилганлик, репродуктив фаоллик ҳамда инновацион – тизимли ёндашувларни квалиметрик назорат қилишга қаратилган ижодий-ривожлантирувчи педагогик муҳитни яратиш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Умумий педагогика” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 19 июлдаги 233-сонли буйруғига асосан берилган 233-0303-рақамли гувоҳнома). Натижада, бу ёндашувлар бўлажак ўқитувчиларни касбий фаолиятга тайёргарлигини диагностика қилиш самарадорлиги ошган;
бўлажак ўқитувчиларни касбий фаолиятга тайёргарлигини диагностика қилиш мезонлари шахснинг субъектив қобилиятларини функсионал баҳолаш ҳамда ўз-ўзини ривожлантиришга қаратилган мотивацион тенденсияларни операцион соҳага босқичма-босқич мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Умумий педагогика” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 19 июлдаги 233-сонли буйруғига асосан берилган 233-0303-рақамли гувоҳнома). Натижада бўлажак ўқитувчиларни касбий фаолиятга тайёргарлигини диагностика қилиш механизмларининг мезонлари, омил, шакл ва усулларини амалиётга татбиқ етиш имконияти кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish