Sayt test rejimida ishlamoqda

Ишанбабайева Шохида Қодировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълони

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбек халқ епоси ва кинодраматургия генезиси масалалари («Aлпомиш» ва «Тоҳир ва Зуҳра» достонлари мисолида)», 10.00.08 – Фолклоршунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/Fil.1068.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Илмий раҳбар: Турдимов Шомирза Ғанийевич, филология фанлари доктори.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: ЎзР ФA Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти, DSc.02/30.12.2019.Fil.46.02.
Расмий оппонентлар: Сарийев Санъат Матчонбойевич, филология фанлари доктори, Тожибойева Олтиной Қосимовна, филология фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети. 
Диссертация йўналиши: илмий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади кинодраматургия генезисини епос, хусусан, «Aлпомиш» ҳамда «Тоҳир ва Зуҳра» достонлари асосида аниқлаш, халқ оғзаки ижоди анъаналари кинодраматургия структурасига бевосита таъсир етишини далиллаш ва юзага келган илмий-назарий хулосаларнинг амалий аҳамиятини очиб беришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
халқ оғзаки ижоди намуналари кино санъати асарларига епоснинг таркибий тузилиши, тасвирий ифода йўллари, поетик жиҳатидан екран санъати драматургиясига уйғунлиги орқали таъсир етаётганлиги ҳамда фолклор асарлари замонавий медиа асарлари учун таянч манбаи бўлиб келаётгани аниқланган;
«Aлпомиш» ҳамда «Тоҳир ва Зуҳра» достонларининг сюжетлари В.Проппнинг «сеҳрли» ертаклар морфологияси учун яратган 8 та жадвали билан қиёсланиб, «Aлпомиш» ҳамда «Тоҳир ва Зуҳра» епоси архитектоникаси «сеҳрли» ертаклар морфологиясига хос тизимли формуладан иборат еканлиги далилланган; 
кинодраматургиянинг сюжет қурилишида мифологик структура, миф асосида пайдо бўлган семиотик белгилар ва уларнинг семантикаси асос вазифасини ўташи, епосга хос тасвирий ифодалар семиотик компонентлар сифатида кинодраматургия композициясида акс етиши асосланган; 
кинодраматургиянинг сюжет қурилишини ташкил етувчи – тугун, ғоя, мотив, образ, композиция каби компонентлар қадимдан епос таркибида мавжуд бўлгани «Aлпомиш» ҳамда «Тоҳир ва Зуҳра» достонлари мисолида очиб берилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. «Ўзбек халқ епоси ва кинодраматургия генезиси масалалари («Aлпомиш» ва «Тоҳир ва Зуҳра» достонлари мисолида)» мавзусини тадқиқ етиш асосида олинган илмий натижалари асосида:
қадимги даврлардан ХИВ асргача бўлган туркий ёзма манбаларда кўплаб учрайдиган маросим қўшиқлари, лирик қўшиқлар намуналари епослар таркибида мавжуд бўлиши ҳақидаги, хусусан «Aлпомиш» ва «Тоҳир ва Зуҳра» достонлари мазмунида акс етган лирик ва маросим қўшиқлари таҳлилига бағишланган диссертация натижаларидан Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2018-2020-йилларда бажарилган ПЗ-20170927147-рақамли «Қадимги даврлардан ХИВ асргача бўлган туркий ёзма манбалар тадқиқи» мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022-йил 25-апрелдаги 04/1-780-маълумотномаси); 
халқ достонларида шартли белгилар ва тизимлилик, фолклорда кинодраматургия унсурлари мавжуд бўлиши, «Aлпомиш», «Тоҳир ва Зуҳра» достонининг екрандаги талқини масалалари, кино тарихида фолклорнинг ўрни каби тадқиқот мавзусига доир илмий қарашлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Маданият ва маърифат» телеканалининг «Сўнмас юлдузлар», «КиноПро» ва «Телехиёбон», «Ўзбекистон тарихи» телеканалининг «Кино тарихи» ва «Тарихий савол» кўрсатувлари ҳамда «Маҳалла» радиоканали «Бир асар тарихи» радиоешиттиришида фойдаланилган. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2021-йил 9-декабрдаги 01-14/257-сон, 2022-йил 22-апрелдаги 06-20-504-сон, 2021-йил 16-декабрдаги 755-сон маълумотномаси). Натижада мазкур кўрсатувлар ва ешиттиришлар учун тайёрланган материаллар мазмуни бойитилиб, фолклор ва кинодраматургия муносабатлари, достонларнинг екранлаштирилиши масалаларига оид назарий фикрлар билан кўрсатув ва радиоешиттиришларнинг илмий-оммабоплигини таъминлашга еришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish