Sayt test rejimida ishlamoqda

Холмуродова Наргиза Холмурод қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Модулли ўқитиш асосида талабаларнинг чет тилидаги касбий коммуникатив компетентлигини ривожлантириш (олий ўқув юртларнинг нофилологик факултетларида инглиз тилини ўқитиш мисолида)”, 13.00.02 – “Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси” (инглиз тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Ped502.
Илмий раҳбар: Мусайева Нодира Низомовна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/30.12.2019.Fil/Ped.83.01
Расмий оппонентлар: Махмудова Муяссар Махмудовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Жуманазаров Умид, педагогика фанлари доктори, доцент.
Йетакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади модулли ўқитишда педагогик таксономиядан фойдаланган ҳолда олий ўқув юртларнинг нофилологик факултетлари талабаларининг чет тилидаги касбий коммуникатив компетентлигини ривожлантириш принсипларини ва методикасини ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий ўқув юртларнинг нофилологик факултетларида талабаларнинг чет тилидаги касбий коммуникатив компетентлигини ривожлантиришда максимал аниқ мақсадларни белгилаш, ўқитиш жараёнида узлуксиз қайта алоқани таъминлаш шарт-шароитлари аниқланган;
талабаларнинг чет тилидаги касбий коммуникатив компетентлигини ривожлантиришнинг компетенсиявий ёндашув, интегратив ёндашув, мотивация, касбий лексикага таяниш, мақсадга йўналтирилганлик, модулли-лингвистик ёндашув, талабанинг шахсий фазилатларини ривожлантириш методлари самарадорлиги асосланган;
компетенсиявий ёндашувга асосланган чет тилини ўқитиш методологиясининг коммуникасияга йўналтирилган, компетенсиявий ёндашув, интенсив амалиёт, нутқ кўникмаларини босқичма-босқич шакллантириш, ўқитишниннг адекватлик, одатий коммуникатив вазиятни моделлаштириш тамойиллари ривожлантирилган;
чет тилини ўқитишнинг интегратив модуллари методикаси, интегратив модулларнинг ўқув материалларини шакллантириш методикаси, чет тилини ўқитишда интегратив модуллардан фойдаланиш самарадорлиги асосланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Модулли ўқитиш асосида талабаларнинг чет тилидаги касбий коммуникатив компетентлигини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
битирувчиларнинг чет тиллар бўйича егаллаган билим, кўникма ва малака даражаларига қўйиладиган талаблар, лингвистик ҳамда нутқий компетенсияларни ўз ичига олган дидактик моделини таълим амалиётига татбиқ етишга қаратилган чет тили ўқитишда модулли таълимни ташкил етиш методикаси ва технологиясини такомиллаштириш бўйича тавсиялардан “Инглиз тили (Психология (умумий психология) таълим йўналиши учун интегратив модуллар)” номли ўқув қўлланмасини яратишда фойдаланилган (Ўқув адабиётининг нашр рухсатномаси 266, СамДУ кенгашининг 2020 йил 30 ноябрдаги 4-сонли қарори). Натижада, талабаларнинг чет тили кўникмаларини ривожлантириш ва уларнинг инновацион, мустақил касбий фаолиятга тайёргарлик даражалари ривожлантирилган; 
ўқитувчиларининг чет тилидаги касбий коммуникатив компетентлигини ривожлантириш ҳамда фаолиятини баҳолашга оид амалий таклиф ва методик тавсиялардан AИФ 2/13 рақамли “Ўзбекистон олий таълим муассасаларида ўқитувчи фаолиятини баҳолаш” мавзусидаги халқаро лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Самарқанд давлат университетининг 2021 йил 20 майдаги 10-1534 - сон маълумотномаси). Натижада, ўқитувчиларнинг касбий фаолиятга тайёргарлигини диагностикалаш ва чет тилидаги касбий коммуникатив компетентлигининг ривожланганлик даражасининг баҳолаш усуллари такомиллаштирилган;
талабаларнинг чет тидаги касбий коммуникатив компетенсияларини фаоллаштириш ва ривожлантиришни таъминлайдиган махсус ишлаб чиқилган модуллар типологияси асосида олий ўқув юртларнинг нофилологик факултетлари талабаларининг илмий нутқ маданиятини шакллантиришнинг дидактик модели замонавий педагогик технологиялардан фойдаланиш борасидаги тавсиялардан “Саводхонлик ва ҳисоблаш қобилиятларининг саводсиз вояга йетганлар когнитив фаолиятига таъсири тўғрисида”ги ПAC/СЛЛ&CС/ТРC/ВН/МПИ/959/ 2016-18 фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Янги Деҳли Жаваҳарлал Неру номидаги университетининг 2021 йил 6 июндаги 112267 - сон маълумотномаси). Натижада, чет тили фанидан талабаларнинг дарсликлар ва ўқув қўлланмалардан фойдаланиш даражаси таҳлил қилинган;
тавсиялар, интегратив модулларни яратиш методикаси, интегратив модуллар асосида ўқув материалини тузиш методикаси, педагогик таксономиядан фойдаланган ҳолда чет тилини модулли ўқитиш асосида ўргатиш бўйича олинган хулосалардан И-204-4-5 рақамли “Инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот-коммуникасион технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий етиш” номли фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2021 йил 27 майдаги 1126/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг чет тилидаги касбий коммуникатив компетентлигини ривожлантириш учун интегратив модуллар ва “Чет тили” фанининг ишчи ўқув режасини ишлаб чиқишга еришилган;
таълим-тарбия жараёнида фойдаланиш мумкин бўлган чет тилидаги касбий коммуникатив компетенсия, педагогик технологияларни ишлаб чиқиш ва тадбиқ етиш ҳамда модулли таълим бўйича шуғулланаётган кишиларни хабардор қилиш ва тарғиб қилиш мақсадида Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг ефирга узатилган “Инглиз тили сабоқлари” (4 декабр 2020 йил), “Фаровонлик йўлида” (16 декабр 2020 йил) ва “Таълим ва тараққиёт” (20 декабр 2020 йил) кўрсатувларида фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2020 йил 29 декабрдаги 09–01/392 - сон маълумотномаси). Натижада, кўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни назарий маълумотлар билан бойитилган;
педагогик таксономиядан ва компетенсиявий ёндашувдан фойдаланган ҳолда ўқув жараёнини самарали амалга ошириш, таълим мақсадларини аниқлаштириш, ўқув жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш ва режалаштирилган таълим натижаларига кафолатли еришишга оид тавсиялардан Самарқанд давлат университети, Бухоро давлат университети, Навоий давлат педагогика институте таълим жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 25 декабрдаги 89-03-5531 – сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг чет тилидаги касбий коммуникатив компетентлигини ривожлантиришга, инглиз тилида касбий лексикани мукаммал ўрганишга ва касбий фанларни ҳам чуқурроқ ўзлаштиришга еришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish