Sayt test rejimida ishlamoqda

Тохиров Феруз Жамолиддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Олий таълим муассасаларида талабаларнинг дастурлашга оид алгоритмик фикрлашини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Ped3182.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Ибрагимов Aлимжан Aртикбайевич, физика-математика фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.70.02.
Расмий оппонентлар: Жўрайев Хусниддин Олтибойевич, педагогика фанлари доктори (ДСc), доцент; Узоқов Зоир Узоқович, физика-математика фанлари номзоди.
Йетакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий ахамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади талабаларнинг дастурлашга оид алгоритмик фикрлашини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат. 
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг дастурлаш тилларига оид алгоритмик фикрлашини ривожлантиришнинг мослаштириш, мотивацион, ижодий, танқидий босқичлари ҳамда тайёргарлик даражалари интегратив ёндашувли масалалар, турли амалий топшириқлар ва визуал тасвирлаш платформалари, очиқ ахборот-таълим муҳитларидан фойдаланишга устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
турли даражадаги масалаларнинг (чизиқли, тармоқланувчи, такрорланувчи, массивлар) кетма-кетлигини динамик ҳаракатлар ва дастурлаштирилган ёндашув асосида талабаларнинг дастурлашга оид фикрлашини ривожлантиришда муаммоли таълим технологиялари, амалий, визуал каби дидактик ўқув воситаларини когнитив компетентлигига кўра уйғунлаштириш орқали такомиллаштирилган;
структурали, обйектга йўналтирилган дастурлаш тилларини ўқитишга мўлжалланган методик таъминотли воситалар ва wеб-технологияларни индивидуал хусусиятларини амалий интеграциялаш орқали математик, креатив, когнитив, алгоритмик фикрлашини ривожлантиришнинг натижавий кўрсатгичлари мазмунан такомиллаштирилган;
“Aлгоритмлаш ва дастурлаш тиллари” фанини ўқитиш жараёнида талабаларда мустақил ишлашга доир алгоритмик компетенсияларни ривожлантириш методикаси компютерли, муаммоли таълим технологияларини дастурлаш таълимига адаптив йўналтиришнинг ташкилий-тузилмавий модели асосида такомиллаштирилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларнинг дастурлашга оид алгоритмик фикрлашини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга оид ишлаб чиқилган илмий-назарий таклифлар асосида:
талабаларнинг дастурлаш тилларига оид алгоритмик фикрлашини ривожлантиришнинг мослаштириш, мотивацион, ижодий, танқидий босқичлари ҳамда тайёргарлик даражалари интегратив ёндашувли масалалар, турли амалий топшириқлар ва визуал тасвирлаш платформалари, очиқ ахборот-таълим муҳитларидан фойдаланишга устуворлик бериш асосида аниқлаштиришга ҳамда турли даражадаги масалаларнинг (чизиқли, тармоқланувчи, такрорланувчи, массивлар) кетма-кетлигини динамик ҳаракатлар ва дастурлаштирилган ёндашув асосида талабаларнинг дастурлашга оид фикрлашини ривожлантиришда муаммоли таълим технологиялари, амалий, визуал каби дидактик ўқув воситаларини когнитив компетентлигига кўра уйғунлаштириш орқали такомиллаштиришга оид таклифлар “Дастурлаш тиллари” номли дарсликнинг мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 19 июлдаги 233-сон буйруғи, 233-0806 рақамли гувоҳномаси). Натижада, талабаларнинг дастурлашга оид компетенсияларини ривожлантиришга еришилган;
структурали, обйектга йўналтирилган дастурлаш тилларини ўқитишга мўлжалланган методик таъминотли воситалар ва wеб-технологияларни индивидуал хусусиятларини амалий интеграциялаш орқали математик, креатив, когнитив, алгоритмик фикрлашини ривожлантиришнинг натижавий кўрсатгичларини мазмунан такомиллаштиришга оид таклифлардан И-ХТ-0-19929-рақамли “Таълим қорақалпоқ тилида ўқитиладиган мактабларнинг 8-9-синфлари учун аниқ фанлар бўйича електрон дарслик ва методик тавсия иловасини яратиш ҳамда ўқув жараёнига жорий етиш (математика, информатика)” мавзусидаги инновацион лойиҳани “Ўқувчилар билимини баҳоловчи ва назорат қилувчи иловалар ишлаб чиқиш” қисмини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2022 йил 27 апрелдаги 102-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг дастурлашга оид алгоритмик фикрлашини ривожлантиришга хизмат қилган;
“Aлгоритмлаш ва дастурлаш тиллари” фанини ўқитиш жараёнида талабаларда мустақил ишлашга доир алгоритмик компетенсияларни ривожлантириш методикаси компютерли, муаммоли таълим технологияларини дастурлаш таълимига адаптив йўналтиришнинг ташкилий-тузилмавий моделини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Дастурлаш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 1 мартдаги 110-сон буйруғи, 110-372 рақамли гувоҳномаси). Натижада, талабаларнинг амалий дастурлар ва дастурий синфлар яратишга оид алгоритмик фикрлашини ривожлантиришга еришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish