Sayt test rejimida ishlamoqda

Худайназаров Нураддин Шавкатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўқувчи ёшларда илмий ва диний тафаккурни шакллантиришнинг ижтимоий дифференциал хусусиятлари”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Fal575.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02
Илмий раҳбар: Хажиева Максуда Султановна, фалсафа фанлари доктори, профессор. 
Расмий оппонентлар: Яздонов Улуғбек Тошмуротович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Шерманов Исобек Чилмаматович, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўқувчи ёшларда илмий ва диний тафаккурни шакллантиришнинг ижтимоий дифференциал хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тафаккур феноменининг этимологик (изланишлар маҳсули), гносеологик ва ижтимоий фалсафий жиҳатларидаги динамик ўзгаришлар ҳамда детерминистик хусусиятларига (ақлий, руҳий ва ахлоқий тарбия)  кўра инсон ва жамият тараққиётига таъсир этувчи субъектив воқелик эканлиги мантиқий асосланган;
ёшлар дунёқарашининг феноменал (ақл, идрок) ва функционал жиҳатлари (онгни шакллантириш) коммуникацион, аксиологик ва ижтимоий омиллар таъсирида шаклланишига кўра илмий тафаккур ва диний тафаккур, рационал ва иррационаллик орқали намоён бўлиши исботланган;
мактаб ўқувчиларида илмий ва диний билимларни шакллантиришнинг ижтимоий дифференциал хусусиятларини (фикр излаш, фикрлаш, мушоҳада юритиш) аниқлаш орқали уларда замонавий дунёқарашни шакллантиришнинг миллий ва умуминсоний қадриятлардан оқилона фойдаланишнинг фалсафий-педагогик механизмлари аниқлаштирилган;
Янги Ўзбекистонда Учинчи Ренессанс ғояси таъсирида милий тарбия самарадорлигини оширишда ёшларнинг интеллектуал фаоллигини юксалтириш билан боғлиқ илмий-функционал, регулятив-баҳоловчи мезонларини такомиллаштириш зарурлиги  мантиқий далилланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқувчи ёшларда илмий ва диний тафаккурни шакллантириш ҳамда уларни намоён бўлиш хусусиятлари бўйича ишлаб чиқилган тавсия ва таклифлар асосида:
тафаккур феноменининг этимологик (изланишлар маҳсули), гносеологик ва ижтимоий фалсафий жиҳатларидаги динамик ўзгаришлар ҳамда детерминистик хусусиятларига (ақлий, руҳий ва ахлоқий тарбия)  кўра инсон ва жамият тараққиётига таъсир этувчи субъектив воқелик эканлиги мантиқий асосланганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Бухоро давлат университетида  2017-2020 йилларда бажарилган “Ёшларда миллий ғоя ва мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг психологик механизмлари” мавзусидаги ОТ-Ф1-002 рақамли фундаментал лойиҳа ижросини таъминлашда фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2021 йил 14 декабрдаги 01-04/01-1244-сон маълумотномаси). Натижада, амалий грант лойиҳаси ижросини таъминлаш билан биргаликда, ёш авлод тафаккурида  илмий ва диний билимлар асосидаги замонавий дунёқарашни шакллантиришга хизмат қилган;
ёшлар дунёқарашининг феноменал (ақл, идрок) ва функционал жиҳатлари (онгни шакллантириш) коммуникацион, аксиологик ва ижтимоий омиллар таъсирида шаклланишига кўра илмий тафаккур ва диний тафаккур, рационал ва иррационаллик орқали намоён бўлишига оид таклиф-тавсиялардан “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг 2021 йилга мўлжалланган “Ўзбекистонда инновациялар учун ҳамкорлик” дастурини амалга оширишда фойдаланилган (“Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг 2021 йил 30 ноябрдаги 12-73/21-сон маълумотномаcи). Натижада, мамлакатимиз ва ҳудудларнинг ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ривожланиши билан боғлиқ давлат, соҳага оид ва ҳудудий, давлат ва жамият қурилишини ислоҳ қилиш ва модернизация қилиш бўйича комплекс дастурларни ишлаб чиқиш ишларини янада такомиллаштиришга хизмат қилган;
мактаб ўқувчиларида илмий ва диний билимларни шакллантиришнинг ижтимоий дифференциал хусусиятларини (фикр излаш, фикрлаш, мушоҳада юритиш) аниқлаш орқали уларда замонавий дунёқарашни шакллантиришнинг миллий ва умуминсоний қадриятлардан оқилона фойдаланишнинг фалсафий-педагогик механизмларига оид таклиф-тавсиялардан Бухоро давлат университетида  2017-2020 йилларда бажарилган “Ёшларда миллий ғоя ва мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг психологик механизмлари” мавзусидаги ОТ-Ф1-002 рақамли фундаментал лойиҳасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2021 йил 14 декабрдаги 01-04/01-1244-сон маълумотномаси). Натижада, юртимизда илм-фан  ютуқларидан фойдаланиш, замонавий таълимни жорий этиш, интеллектуал бой, инновацион изланишларга  қодир авлодни тарбиялаш борасида дадил ислоҳотлар ҳақидаги янгича ёндашувлар, фикрлар ва назарий хулосалар билан бойитишга хизмат қилган;
Янги Ўзбекистонда Учинчи Ренессанс ғояси таъсирида милий тарбия самарадорлигини оширишда ёшларнинг интеллектуал фаоллигини юксалтириш билан боғлиқ илмий-функционал, регулятив-баҳоловчи мезонларини такомиллаштириш зарурлигига доир амалий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” телерадиоканали ДУКнинг 2021 йил сентябрь ва октябрь ойларида эфирга узатилган “Бугуннинг ёшлари”, “Мактаб ҳаёти” дастурлари сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2021 йил 7 январдаги 04-25-222-сон маълумотномаcи). Натижада, ўқувчи ёшларни илмий дунёқаришини ошириш ва интеллектуал фаоллигини янада кучайтиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish