Sayt test rejimida ishlamoqda

Йўлдашева Халида Қўзийевнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бадиий матннинг социопрагматик тадқиқи”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.DSc/Fil.179
Илмий раҳбар: Сайфуллайева Раъно Рауфовна, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/30.12.2021.Fil.70.01.
Расмий оппонентлар: Пардайев Aзамат Бахронович, филология фанлари доктори, профессор; Лутфуллайева Дурдона Есоновна, филология фанлари доктори, профессор; Давлатова Раъно Ҳайдаровна, филология фанлари доктори, доцент.
Йетакчи ташкилот: Термиз давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилидаги бадиий матнларнинг социопрагматик хусусиятларини очиб бериш, социопрагматик тамойилларга асосланган типологик таснифини яратишдан иборат. 
Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бадиий матннинг типологик таснифида унинг яратилишига таъсир кўрсатувчи иижтимоий омиллар – адресант ва адресат омили, тасвир обйекти омили, ижтимоий воқелик, нутқ вазияти ҳамда мулоқот шароити ва шакллари омиллари, шунингдек, адресант ва адресатнинг ижтимоий-маданий сифатларига оид билимлар жамланмаси муҳим ўрин тутиши асосланган;
бадиий матнларда қўлланган нутқий акт турлари ва мулоқот жараёнида уларнинг танланиши ёки ўзгаришга учрашига туртки берувчи ёш, жинс, касб-кор, нутқ вазияти, мулоқот шароити каби социопрагматик омиллар аниқланган;
ўзбек тилидаги бадиий матнларда коммуникантлар нутқи уларнинг ижтимоий сифатлари - миллати, ёши, жинси, касб-кори кабилар билан боғлиқ ҳолда ҳамда муайян нутқ вазияти, мулоқот шароити билан уйғунликда яратилиши далилланган; 
бадиий матнларда ўзбек миллатига хос ҳурмат ва ҳамкорлик тамойилларининг мулоқот жараёнида намоён бўлиши, ёзувчининг матнда ифодалаган коммуникатив мақсади очиб берилган; 
бадиий матнда қўлланган ижтимоий дейксисга ишора қилувчи лексик ва грамматик бирликлар, социолект турларининг дейктик хусусияти очиб берилган ҳамда ижтимоий дейксиснинг имплицит ифодаланиши аниқланган. 
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тилида бадиий матннинг социопрагматик тадқиқи натижалари асосида:
бадиий матннинг типологик таснифида унинг яратилишига таъсир кўрсатувчи иижтимоий омиллар – адресант ва адресат омили, тасвир обйекти омили, ижтимоий воқелик, нутқ вазияти ҳамда мулоқот шароити ва шакллари омиллари, шунингдек, адресант ва адресатнинг ижтимоий-маданий сифатларига оид билимлар жамланмаси муҳим ўрин тутиши асосланганига доир хулосаларидан Aндижон давлат университетида бажарилган ОТ-Ф1-18 рақамли “Оммавий лисоний маданиятни шакллантириш методлари ва методологиясини ишлаб чиқиш” давлат илмий техника доирасидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Aндижон давлат университетининг 2022-йил 13-декабрдаги 39-01-4706-сон маълумотномаси). Натижада турли дискурсларда социологик фарқли тил бирликларининг нутқда қўлланишига кўра фаоллик даражаси ўртасидаги фарқларни ўрганиш ҳамда тил қатламларининг социопрагматик илмий-амалий таҳлилини янги босқичга кўтарилиш имконини берган;
бадиий матнларда қўлланган нутқий акт турлари ва мулоқот жараёнида уларнинг танланиши ёки ўзгаришга учрашига туртки берувчи ёш, жинс, касб-кор, нутқ вазияти, мулоқот шароити каби социопрагматик омиллар аниқланганига оид хулосаларидан Aндижон давлат университетида бажарилган ПЗ-20170926286 рақамли “Ўзбек суд амалий лингвистикаси тадқиқи” давлат амалий-тадқиқот дастурлари доирасидаги лойиҳада фойдаланилган (Aндижон давлат университетининг 2022-йил 13-декабрдаги 39-01-4705-сон маълумотномаси). Натижада тилнинг ижтимоий хосланган айрим қатламларининг ўзига хосликлари очиб бериш имконини берган;
ўзбек тилидаги бадиий матнларда коммуникантлар нутқи уларнинг ижтимоий сифатлари - миллати, ёши, жинси, касб-кори кабилар билан боғлиқ ҳолда ҳамда муайян нутқ вазияти, мулоқот шароити билан уйғунликда яратилиши далилланганига оид қарашлардан Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясининг “Олтин воҳа” дастуридаги “Очиқ мулоқот” радиоешиттиришида илмий суҳбатлар амалга оширилган (Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясининг 2022-йил 21-декабрдаги 17-05/336-сон маълумотномаси). Натижада радиотингловчиларнинг бадиий матннинг ижтимоий ва прагматик хусусиятлари ҳақидаги тасаввурлари бойиган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish