Sayt test rejimida ishlamoqda

Сайдуллайева Раъно Ибадовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Низомиддин Шомийнинг “Зафарнома” асари ономастикаси”, 10.01.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/Fil946. 
Илмий раҳбар: Жабборов Хўжамурод, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/30.12.2021.Fil.70.01.
Расмий оппонентлар: Умурқулов Бекпўлат, филология фанлари доктори, профессор; Сайидов Ёқуб Сиддиқович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади Низомиддин Шомийнинг “Зафарнома” асарида қўлланган ономастик бирликларни аниқлашдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Зафарнома” асари матнида қўлланган 1670 та ономастик бирликлар, шундан 756 та антропоним, 847 та топоним, 63 та етнонимлар, 1та зооним, 2 та фитоним, 1 та космонимлар аниқланиб, уларнинг туркий (ўзбек), араб, форс тилларидаги луғавий маънолари, тараққиёт манбалари, тарихий-етимологик қатламлари, лексик–семантик хусусиятлари ва номланиш тамойиллари очиб берилган;
ономастикада “тарихий ономастика”, ”тарихий топонимика”, “тарихий гидронимика” ва “тарихий етнонимика” тушунчаларининг қўлланиши ва англатган маъноларига янги изоҳлар берилиши, уларнинг лисоний хусусиятларидан ташқари, қимматли тарихий, етнографик, етикавий ва естетик, диний-мифологик маълумотларни ҳам мужассам етиши исботланган;
“Зафарнома” асаридаги антропонимлар, топонимлар, етнонимлар Шарафиддин Aли Яздийнинг “Зафарнома”, Ибн Aрабшоҳнинг “Aмир Темур тарихи”, Салоҳиддин Тошкандийнинг “Темурнома” (Aмир Темур Кўрагон жангномаси) асарлари асосида очиб берилган;
“Зафарнома” асаридаги ономастик бирликлар луғавий қатламларининг соф туркий (ўзбек), араб, форс-тожикча, аралаш: арабча+форс-тожикча, туркий+арабча+форс+тожикча, форс-тожикча+арабча+арабча, арабча+ туркийча+ форс-тожикча моделлардан иборат еканлиги аниқланган.
ИВ.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Темурийлар даври манбаларида қўлланган ономастик бирликларни тадқиқ етиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Зафарнома” асари матнида қўлланган 1670 та ономастик бирликлар, шундан 756 та антропоним, 847 та топоним, 63 та етнонимлар, 1та зооним, 2 та фитоним, 1 та космонимлар аниқланиб, уларнинг туркий (ўзбек), араб, форс тилларидаги луғавий маънолари, тараққиёт манбалари, тарихий-етимологик қатламлари, лексик–семантик хусусиятлари ва номланиш тамойиллари очиб берилганига оид хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан Парламент комиссиясининг 22.06.2020-йилдаги Қарорига асосан еълон қилинган 67-10/136-рақамли Давлат гранти бўйича Халқаро Aмир Темур хайрия жамоат фонди Қашқадарё вилоят муассасаси томонидан 2020-2021-йилларда бажарилган “Маданий мерос – олий қадрият” мавзусидаги инновация лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Халқаро Aмир Темур хайрия жамоат фонди Қашқадарё вилоят муассасасининг 2022-йил 7-февралдаги 5-сон маълумотномаси). Натижада ономастик бирликларнинг изоҳларини бойитиш, мукаммаллаштириш имконини берган;
“Зафарнома” асаридаги антропонимлар, топонимлар, етнонимлар Шарафиддин Aли Яздийнинг “Зафарнома”, Ибн Aрабшоҳнинг “Aмир Темур тарихи”, Салоҳиддин Тошкандийнинг “Темурнома” (Aмир Темур Кўрагон жангномаси) асарлари асосида очиб берилганига доир хулосаларидан Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясининг “Қадрият”, ”Мунозара”, “Тил – миллат кўзгуси”, “Aмир Темур – фахримиз, ғуруримиз” каби мавзулардаги кўрсатувлар ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясининг 2022-йил 12-апрелдаги 17-05/112-сон маълумотномаси) Натижада кўрсатув ва ешиттиришлар ссенарийларининг мазмун ва мундарижасини бойитиш, савиясини ошириш имконини берган;
“Зафарнома” асари матнида қўлланган 1670 та ономастик бирликларни аниқлаш орқали тизимлаштирилган, тартибга солинган, асардаги ономастик бирликларнинг маънолари, уларнинг лисоний ва нолисоний омиллари белгиланиши билан боғлиқ илмий хулосалардан “Зафарнома” асаридаги ономастик бирликларнинг изоҳли луғати” (ИСНВ 978-9943-7898-2-1) номли луғатни нашрга тайёрлашда фойдаланилган. Натижада асардаги атоқли отларнинг маъноларини лексик-семантик жиҳатдан аниқлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish