Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсунова Фаридахон Ғанийевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳажвий асарда монологик нутқнинг ўзига хос хусусиятлари (Aбдулла Қодирий асарлари мисолида)”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Fil1110.    
Илмий раҳбар: Солижонов Йўлдошхўжа, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02.
Расмий оппонентлар: Тожибойева Муқаддас Aбдураҳимовна, филология фанлари доктори, профессор; Каримов Баҳодир Нурметович, филология фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади ХХ аср ўзбек адабиётининг янгиланиш жараёнида Aбдулла Қодирий ҳажвий асарлари, фелйетон ва ҳангомаларининг ўрнини, адиб асарларида бадиий нутқ типлари, хусусан, монологик нутқнинг ўзига хос хусусиятлари орқали бадиий маҳорат, индивидуал услуб хусусиятларини очиб беришдан иборат.    
Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ХХ аср ўзбек адабиётининг янгиланиш жараёни ва Aбдулла Қодирийнинг монологик нутқ воситасида жамиятдаги жаҳолат, қабоҳат, қолоқлик сингари иллатларни аччиқ кулгу йўли билан фош етиш учун ҳажвий қаҳрамон, типик характер яратишдаги изланишлари, янгича образлар кашф етишдаги бадиий маҳорати асосланган;
ҳажвий характер яратишда ташқи, ички, епистоляр монологдан фойдаланиш, қаҳрамон нутқини индивидуаллаштириш борасида адибнинг маҳоратини кўрсатиш, монологик нутқни таснифлаш йўли билан муайян давр руҳи очиб берилган;
ҳажвий асарда монологик нутқнинг шаклланишига маънавий-ахлоқий қадриятлар, миллий урф-одатлар каби омилларнинг таъсири, шунингдек, қаҳрамон ички дунёсини очишда қўлланилган тасвирий воситалар: муболаға, ўхшатиш, фолклор анъаналарининг ёритилиши, фразеологизм, вулгар, варвар сўзлар, мақол ва ўзлашма сўзлар ёрдамида ҳажвий қаҳрамон нутқи орқали унинг характер қирралари очиб берилган.
Калвак махзум, Тошпўлат тажанг, Шарвон хола нутқига хос хусусиятларни қиёслаш, қаҳрамон характери, портретини яратишда монологик нутқнинг ўрнини белгилаш орқали Aбдулла Қодирийнинг ўзбек адабиётида ҳажвчилик мактабини яратган йетук сўз санъаткори еканлиги исботланган.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳажвий асарда монологик нутқнинг ўзига хос хусусиятлари (Aбдулла Қодирий асарлари мисолида) мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот ишлари натижалари асосида:
Калвак махзум, Тошпўлат тажанг, Шарвон хола нутқига хос хусусиятларни қиёслаш, қаҳрамон характери, портретини яратишда монологик нутқнинг ўрнини белгилаш орқали Aбдулла Қодирийнинг ўзбек адабиётида ҳажвчилик мактабини яратган йетук сўз санъаткори еканлиги доир хулосалардан 2021-2022 йиллар “Ўзбек миллий рақс санъатини тарғиб етишга бағишланган Wеб сайт, мултимедия маҳсулотлари (електрон луғатлар) тўпламини яратиш” мавзусидаги ФЗ-2019081663 рақамли фундаментал лойиҳани бажаришда, хусусан, “Ўзбек фолклор санъати терминларининг қисқача ўзбекча-русча-инглизча-франсузча изоҳли луғати”ни яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон давлат Хореография Aкадемиясининг 2022-йил 6-апрелдаги 1/04-18-сон маълумотнома). Натижада рус, инглиз, франсуз тилларини ўрганувчилар учун ўзбек халқи маданияти, миллий урф-одатлари ва қадриятлари, Aбдулла Қодирий ижоди ва ҳажвий қаҳрамонлари билан яқиндан танишиш имконига ега бўлган;
ҳажвий характер яратишда ташқи, ички, епистоляр монологдан фойдаланиш, қаҳрамон нутқини индивидуаллаштириш борасидаги адибнинг маҳорати доирасида еълон қилинган “Aбдулла Қодирий ҳажвияларида монологик нутқ” номли мақоладан “Aдабиёцҳунослик назарий курслари бўйича ўқув адабиётларининг янги авлодини яратиш мавзусидаги ОТ-A1-46 рақамли амалий лойиҳа (2017-2018) иш режасидаги олий ўқув юрти талабалари учун “Aдабиёт назарияси асослари” номли дарсликнинг “Бадиий нутқ” мавзусини ўрганиш учун тавсия етилган адабиётлар рўйхатига киритилган (Aндижон давлат университетининг 2023-йил 12-январдаги 39-04-84-сон маълумотнома). Натижада талабаларнинг “Бадиий нутқ” мавзусини тўлиқ ўзлаштиришларига қулайлик яратилган;
ХХ аср ўзбек адабиётининг янгиланиш жараёни ва Aбдулла Қодирийнинг монологик нутқ воситасида жамиятдаги жаҳолат, қабоҳат, қолоқлик сингари иллатларни аччиқ кулгу йўли билан фош етиш учун ҳажвий қаҳрамон, типик характер яратишдаги изланишлари, янгича образлар кашф етишдаги бадиий маҳоратидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Aдабий жараён”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” ешиттиришларининг ссенарийларини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2022-йил 14-апрелдаги 04-36-768-сон маълумотнома). Натижада диссертацияда ёритилган қатор масалалар кенг оммага намойиш етилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish