Sayt test rejimida ishlamoqda

Хатамов Улугбек Алтибаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда уранопластикадан кейинги яллиғланиш асоратларини олдини олиш», 14.00.21-Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Tib1255.
Илмий раҳбар: Икрамов Гайрат Алимович, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти DSc.04/30.12.2019.Тib.59.01.
Расмий оппонентлар: Фоменко Ирина Вальеревна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Боймуродов Шухрат Абдужалилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Эгей университети (EGE UNIVERSITY) (Туркия).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: оғиз бўшлиғи микрофлораси ва маҳаллий ҳимоя омилларини инобатга олган ҳолда, туғма танглай кемтиклари бўлган болаларда уранопластикадан кейинги яллиғланиш асоратларини олдини олиш ва даволашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
туғма танглай кемтиги бўлган болаларда уранопластикадан олдин дисбактериоз кўрсаткичи бўлган анаэроб флора миқдорининг камайганлиги ва иммунитет танқислигининг намоён бўлиши сифатида носпесифик ҳимоя омиллари (лизоцим, slgА, НФФ) даражасини камайганлиги аниқланган;
беморларни операциядан олдин ва кейин анъанавий тарзда даволашда оғиз бўшлиғи дисбактериози ва ҳимоя омиллари даражасини нормаллаштирмаслиги амалиёт кечирганларнинг яллиғланиш асоратларини ривожланишига олиб келиши исботланган;
мазкур патологияли болаларда яллиғланиш жараёнларини эрта даврда ташҳислаш имконини берувчи операциядан кейинги асоратларни бошоратлаш усули ишлаб чиқилган;
цитологик тадқиқотларда антисептиклар ва кератопластикларни биргаликда қўлланилиши ярани микробли флора билан обсеменациясини камайиши, эпителиал ҳужайралар, фибробластлар, коллаген толалари миқдорини ошиши, яра эпителизацияланди ва операциядан кейинги асоратлар даражасини камайиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Болаларда уранопластикадан кейинги яллиғланиш асоратларини олдини олиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ЮЛТТК бўлган операциядан олдинги тайёргарликни такомиллаштиришга қаратилган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган “Юқори лаб ва танглайнинг туғма нуқсони бўлган болаларни уранопластикага операциядан олдин тайёрлашни такомиллаштириш” номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 19 январдаги 8н-р/31-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома ЮЛТТК бўлган болаларда оғиз бўшлиғи микробиоцинозини инобатга олган ҳолда, операциядан кейинги асоратларни олдини олиш самарадорлигини ошириш имконини берган;
болаларда ўтказилган уранопластикадан кейинги яллиғланишли асоратларни олдини олиш усулини ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришга қаратилган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган “Юқори лаб ва танглайнинг туғма нуқсонлари бўлган болаларда уранопластикадан кейинги яллиғланишли асоратларни олдини олишни такомиллаштириш” номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 19 январдаги 8н-р/41-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома яллиғланишли асоратларни камайтириш йўли билан жаррооҳлик даволаш усулини самарадорлигини ошириш имконини берган;
олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент давлат стоматология институти клиникаси болалар юз-жағ жарроҳлиги бўлими, Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳамда Бухоро вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази юз-жағ жароохлиги бўлимлари амалий фаолиятига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 24 февралдаги 8н-з/101-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши ЮЛТТК бўлган болаларнинг стоматологик саломатлигини яхшилаш, тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш, даволаш ва профилактиканинг такомиллаштирилган усулларини қўллаш ҳисобига беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш, терапевтик самарадорликни ошириш, стационар даволаниш муддатини қисқариши ҳисобига иқтисодий самарадорликни ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish