Sayt test rejimida ishlamoqda

Садуллайева Мохира Aтавуллайевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


Умумий маълумотлар.
“Луқмон Бўрихоннинг қисса ва ҳикояларида бадиий маҳорат масаласи”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Fil2732.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
Илмий раҳбар: Ғайипов Дилшод Қадамбайевич, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.55.02.
Расмий оппонентлар: Каримов Баҳодир Нурматович, филология фанлари доктори, профессор; Керуенов Турганбай Aразмедович, филология фанлари доктори, доцент.
Йетакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ.Тадқиқотнинг мақсади Луқмон Бўрихоннинг ҳикоя ва қиссалари поетикаси ҳамда ёзувчининг бадиий маҳоратини очиб беришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Луқмон Бўрихон ижодида бадиий-естетик тафаккурининг юксалишига ижтимоий, маънавий омиллар таъсир кўрсатганлиги, ижодкорнинг сўз қўллаш маҳорати, образ яратиш иқтидори очиб берилган;
ёзувчи насри поетикасини ташкил етувчи сюжет чизиғи, епиграф, киритма воқеа, портрет, пейзаж каби услубий-композицион ва бадиий тасвирни кучайтирувчи воситалар (риторик сўроқ гаплар, ундов сўзлар, ундалмалар), аллитерация, ташбеҳ ва такрор сингари ифодавий унсурлар тизими белгиланиб, бадиий талқинда ҳаётийлик, рамзийлик, умумбашарий қадриятларга содиқлик тамойиллари йетакчилик қилганлиги далилланган;
адиб ҳикояларида ҳаётий воқеликлар ва оламни бадиий тасаввур қилиш услуби, қаҳрамонлар руҳияти ва характеридаги самимийлик, очиқкўнгиллилик, қувноқлик, мардлик сингари миллий қадриятлар, адолат, ҳурмат, меҳр-оқибат, севги, ҳақиқат каби умуминсонийлик қирралар очиб берилган;
Луқмон Бўрихон қиссаларида реал ҳаёт манзараларини ташқи, яъни зоҳирий емас, балки инсоннинг ички, ботиний оламини кашф етишдаги аҳамиятини ёритиш орқали олам ва одамни бадиий инкишоф қилиш истеъдоди ёзувчининг дунёқараши билан боғлиқликда асосланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.    Луқмон Бўрихон қисса ва ҳикояларидаги бадиий маҳорат муаммосини тадқиқ етиш ҳамда унинг ўзбек насри такомилидаги илмий-назарий асосларини ишлаб чиқиш жараёнида олинган илмий натижаларидан: 
Луқмон Бўрихон ижодида бадиий-естетик тафаккурининг юксалишига ижтимоий, маънавий омиллар таъсир кўрсатганлиги, ижодкорнинг сўз қўллаш маҳорати, образ яратиш иқтидори очиб берилгани ҳақидаги хулосалардан A1-ХТ-0-92997-рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги амалий ва 2017-2020-йилларда амалга оширилган Ф3-2016-0908165532 - рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавит ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётни ривожлантириш методикаси” мавзусидаги фундаментал тадқиқоти лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2022-йил 9-августдаги 193-сон маълумотномаси). Натижалар Луқмон Бўрихон асарлари бадиияти, ижодкор маҳорати масалаларини тадқиқ қилиш орқали бугунги ўзбек насри тараққиётини ўрганишда адабиёцҳунослик учун муҳим деган хулосага келишга асос бўлган;
ёзувчи насри поетикасини ташкил етувчи сюжет чизиғи, епиграф, киритма воқеа, портрет, пейзаж каби услубий-композицион ва бадиий тасвирни кучайтирувчи воситалар (риторик сўроқ гаплар, ундов сўзлар, ундалмалар), аллитерация, ташбеҳ ва такрор сингари ифодавий унсурлар тизими белгиланиб, бадиий талқинда ҳаётийлик, рамзийлик, умумбашарий қадриятларга содиқлик тамойиллари йетакчилик қилганлиги далилланганлиги юзасидан илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида 2017-2020-йилларда бажарилган ФA-Ф-1-005-рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиёцҳунослиги тарихини тадқиқ қилиш” мавзусидаги амалий лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2022-йил 9-августдаги 194-сон маълумотномаси). Натижада бугунги ўзбек насрида ўзига хос ўринга ега бўлган адиб Луқмон Бўрихон ижоди илк маротаба монографик талқинда ўрганилгани, ёзувчи бадиий-естетик тафаккурининг юксалишига бир қатор омиллар таъсир етгани, ёзувчи насри поетикасини ташкил етувчи услубий-композицион ва бадиий-ифодавий унсурлар тизими белгиланиб, бадиий талқиндаги йетакчи тамойилларни ғоявий-бадиий мазмунини очишдаги аҳамияти аниқлангани, адиб ҳикояларидаги ҳаётий воқелик ва бадиий талқиндаги услуб, ўзига хослик очиб берилган, шунингдек, Луқмон Бўрихон насри бадииятини, ўзига хос хусусиятларини ўрганиш натижалари замонавий адабиёцҳунослик илмига янги назарий хулосаларни олиб кириши исботланган;
адиб ҳикояларида ҳаётий воқеликлар ва оламни бадиий тасаввур қилиш услуби, қаҳрамонлар руҳияти ва характеридаги самимийлик, очиқкўнгиллилик, қувноқлик, мардлик сингари миллий қадриятлар, адолат, ҳурмат, меҳр-оқибат, севги, ҳақиқат каби умуминсонийлик қирралар очиб берилганлиги ҳамда Луқмон Бўрихон қиссаларида реал ҳаёт манзараларини ташқи, яъни зоҳирий емас, балки инсоннинг ички, ботиний оламини кашф етишдаги аҳамиятини ёритиш орқали олам ва одамни бадиий инкишоф қилиш истеъдоди ёзувчининг дунёқараши билан боғлиқликда асосланганлиги юзасидан тавсиялардан Қорақалпоғистон телеканалининг “Aссалаwма алийкум, Қорақалпоғистон!”, “Aдебият ҳам заман” кўрсатувлари ва Қорақалпоғистон радиоканалининг “Руўхwйлик бостани” ешиттиришлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг 2022-йил 25-октабрдаги 05-22/6/0-сон маълумотномаси). Натижада, ёзувчи қисса ва ҳикояларида ифода етилган юксак инсоний туйғулар, инсонлар тафакккури, дунёқарашининг бойишида, замондошлар қиёфаси янгиланиши ва жамиятнинг маънавий-ахлоқий такомилида муҳим аҳамият касб етиши далилланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish