Sayt test rejimida ishlamoqda

Aхмедов Феруз Баходировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Солиқ тўлашдан қочиш хавфларини аниқлашда замонавий фискал назорати механизмларини такомиллаштириш», 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Iqt 2709
Илмий раҳбар: Нормурзаев Умид Холмурзаевич, иқтисодиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Кузиева Наргиза Рамазановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Файзиев Фаррух Aбдуллахожаевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Йетакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади солиқ тўловчилар томонидан солиқдан қочишнинг олдини олиш ва уни камайтириш инструментларини қўллаш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳсулот ва хизматларнинг бозор нархини белгилашнинг инсон омилисиз автоматлаштирилган тизимини амалиётга жорий етиш орқали тадбиркорлик фаолияти учун тенг шароитлар яратиш, яширин иқтисодиётни қисқартириш, инсофли солиқ тўловчилар ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш таклифи асосланган;
мулкчилик шаклидан қатъий назар қурилиш ташкилотлари томонидан фаолиятини амалга оширишда асосий қурилиш материалларини биржа савдолари орқали харид қилиш ҳамда Қурилиш вазирлигига қурилиш ишларини бошлаш борасидаги хабарнома ва олинган рухсатнома маълумотларини Солиқ қўмитаси маълумотлар базасига интеграция қилиш ва онлайн режимда тақдим етиб бориш орқали ноқонуний айланмаларнинг олдини олиш таклиф етилган;
корхоналарнинг устав фондини шакллантиришда таъсисчи (фуқаро) томонидан устав фонди ёки айланма маблағларни тўлдириш учун киритилаётган пул маблағлари манбаси бўйича солиқ органларига декларация тақдим етиш тизимини жорий етиш орқали айрим солиқ тўловчилар томонидан солиққа тортиладиган базани камайтириш мақсадида ҳисоб рақамига “устав фондини шакллантириш”, “айланма маблағларни тўлдириш” каби тўлов мақсади билан пул маблағлари тушумини амалга ошириш ҳолатларини олдини олиш таклифи асосланган;
декларантлар томонидан маҳсулот ва хизматларнинг идентификация кодлари (МХИК)ни кўрсатган ҳолда импорт ва експорт божхона юк декларацияларини расмийлаштиришда Давлат божхона қўмитаси ва Солиқ қўмитаси маълумотлар базасини интеграция қилиш орқали республика ичида товарлар ҳаракатининг тўлақонли назоратини таъминлаш таклифи асосланган. 
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Солиқ тизимида солиқ тўловчиларнинг солиқ тўлашдан қочиш ҳолатларини олдини олиш ва унинг даражасини камайтиришга оид ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
маҳсулот ва хизматларнинг бозор нархини белгилашнинг инсон омилисиз автоматлаштирилган тизимини амалиётга жорий етиш орқали тадбиркорлик фаолияти учун тенг шароитлар яратиш, яширин иқтисодиётни қисқартириш, инсофли солиқ тўловчилар ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 30-декабрдаги ПҚ-73-сон қарори 8-иловасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги солиқ қўмитасининг 2023-йил 17-февралдаги 15-19396-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий етилиши натижасида инсофли солиқ тўловчилар ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизми ва солиққа тортишнинг адолатлилик тамойилининг амал қилинишига ҳамда солиқдан қочиш ҳолатларининг олдини имкони яратилган;
мулкчилик шаклидан қатъий назар қурилиш ташкилотлари томонидан фаолиятини амалга оширишда асосий қурилиш материалларини биржа савдолари орқали харид қилиш ҳамда Қурилиш вазирлигига қурилиш ишларини бошлаш борасидаги хабарнома ва олинган рухсатнома маълумотларини Солиқ қўмитаси маълумотлар базасига интеграция қилиш ва онлайн режимда тақдим етиб бориш орқали ноқонуний айланмаларнинг олдини олиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 30-октябрдаги ПФ-6098-сон Фармонида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги солиқ қўмитасининг 2023-йил 17-февралдаги 15-19396-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифинг амалиётга жорий етилиши натижасида қурилиш соҳасида яширин иқтисодиётни юзага келтираётган “бир кунлик фирмалар”нинг солиқ тўлашдан қочиш ҳолатларини камайтириш ҳамда давлат бюджетга қўшимча 15,8 млрд. сўм молиявий маблағларни жалб етиш имконияти яратилган; 
корхоналарнинг устав фондини шакллантиришда таъсисчи (фуқаро) томонидан устав фонди ёки айланма маблағларни тўлдириш учун киритилаётган пул маблағлари манбаси бўйича солиқ органларига декларация тақдим етиш тизимини жорий етиш орқали айрим солиқ тўловчилар томонидан солиққа тортиладиган базани камайтириш мақсадида ҳисоб рақамига “устав фондини шакллантириш”, “айланма маблағларни тўлдириш” каби тўлов мақсади билан пул маблағлари тушумини амалга ошириш ҳолатларини олдини олиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 30-октябрдаги ПФ-6098-сон Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги солиқ қўмитасининг 2023-йил 17-февралдаги 15-19396-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий етилиши натижасида айрим солиқ тўловчилар томонидан солиққа тортиладиган базани сунъий равишда камайтириш ҳамда давлат бюджетига қўшимча 13,2 млрд. сўм ҳажмидаги солиқ тушумларини жалб қилишга еришилган;
декларантлар томонидан маҳсулот ва хизматларнинг идентификация кодлари (МХИК)ни кўрсатган ҳолда импорт ва експорт божхона юк декларацияларини расмийлаштиришда Давлат божхона қўмитаси ва Солиқ қўмитаси маълумотлар базасини интеграция қилиш орқали республика ичида товарлар ҳаракатининг тўлақонли назоратини таъминлаш таклифи Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 28-апрелдаги 249-сон қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги солиқ қўмитасининг 2023-йил 17-февралдаги 15-19396-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий етилиши натижасида республикага импорт тарзида олиб кирилаётган маҳсулотларни ўз вақтида тўғри ҳисобга олиш натижасида импорт қилувчи 60 дан ортиқ корхоналар томонидан солиқ тўлашдан қочиш ҳолатларининг олдини олиш ҳамда яширин иқтисодиётни қисқартириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish