Sayt test rejimida ishlamoqda

Худайкулов Aмир Меликуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Номоддий активлар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш», 08.00.08 – Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/Iqt1168.
Илмий раҳбар: Илхамов Шавкат Исламович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Ризайев Нурбек Кадирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Маматкулов Муроджон Шукурович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади хўжалик юритувчи субъйектларда номоддий активлар ҳисоби ва аудитини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
молиявий ҳисобот шаклини МҲХСларига мослаштириш учун бухгалтерия ҳисобида янги 0440-«Фойдаланиш ҳуқуқи бўйича номоддий активлар», 0540-«Фойдаланиш ҳуқуқи бўйича номоддий активлар амортизацияси», 0460-«Узоқ муддатга ижарага олиш ҳуқуқи», 0490-«Номоддий активларнинг қадрсизланиши бўйича резервлар» номли таҳлилий счётларни киритиш орқали счётлар қолдиқларини ҳисоб объектлари бўйича тўғри тақсимлаш ҳамда мазмун ва шаклнинг мос келишини таъминлаш таклифи асосланган;
номоддий активлар ҳисобини 7-сонли «Номоддий активлар» номли бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартидан халқаро стандартларга трансформация қилишда 38-сонли МҲХСга асосан туркумлаш, қайта туркумлаш (реклассификация қилиш) механизми асосида халқаро молиявий ҳисобот елементларини тўғри ифодалаш, МҲХСга ўтишнинг молиявий самарадорлигини белгилаш ва фойда солиғи суммасининг автоматлаштирилган биллинг тизими ҳамда бошқа миллий автоматлаштирилган дастурий таъминотлар бошланғич қийматини 20 фоизи даражасида камайтириш таклифи асосланган;
номоддий активлар аудитини ўтказишда «Aудитнинг умумий режаси» ва «Aудитнинг ишчи дастури» намунавий шаклларини такомиллашган аудитнинг халқаро стандартлари асосида, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси талабларига мослаштирган ҳолда аудиторлик ишчи таомилларни мукаммал ишлаб чиқиш, далиллар ишончлигини таъминлаш ҳамда аудиторлик текширувида сарфланадиган иш соатларини тежаш таклиф етилган;
номоддий активлар аудити жараёнида муҳимликни белгилаш ва аудиторлик рискини аниқлаш бўйича номоддий активларни иқтисодий жиҳатдан таснифлаш, уларнинг кирими ва чиқими ҳисоби, уларга амортизация ҳисоблаш ҳамда қайта баҳолашга қаратилган аудиторлик таомилларини қўллаш орқали аудиторлик рискларни камайтириб бориш таклифи асосланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Номоддий активлар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар ҳамда амалий тавсиялар асосида:
молиявий ҳисобот шаклини МҲХСларига мослаштириш учун бухгалтерия ҳисобида янги 0440-«Фойдаланиш ҳуқуқи бўйича номоддий активлар», 0540-«Фойдаланиш ҳуқуқи бўйича номоддий активлар амортизацияси», 0460-«Узоқ муддатга ижарага олиш ҳуқуқи», 0490-«Номоддий активларнинг қадрсизланиши бўйича резервлар» номли таҳлилий счётларни киритиш орқали счётлар қолдиқларини ҳисоб объектлари бўйича тўғри тақсимлаш ҳамда мазмун ва шаклнинг мос келишини таъминлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси томонидан номоддий активлар бухгалтери ҳисоби ва аудити услубиётини такомиллаштиришда фойдаланилган (Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциациясининг 2022 йил 28 ноябрдаги 72/ММ-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий етилиши натижасида номоддий активлар ҳисобини халқаро амалиёт асосида, шунингдек, корхоналар ҳисоб сиёсатини амалга киритиш асосида молиявий ва бошқарув ҳисобини юритишга, ҳар бир синтетик ва аналитик счётлар қолдиқларини ҳисоб объектлари бўйича тўғри тақсимлашга, мазмун ва шаклнинг мос келишига еришилган;
номоддий активлар ҳисобини 7-сонли «Номоддий активлар» номли бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартидан халқаро стандартларга трансформация қилишда 38-сонли МҲХСга асосан туркумлаш, қайта туркумлаш (реклассификация қилиш) механизми асосида халқаро молиявий ҳисобот елементларини тўғри ифодалаш, МҲХСга ўтишнинг молиявий самарадорлигини белгилаш ва фойда солиғи суммасининг автоматлаштирилган биллинг тизими ҳамда бошқа миллий автоматлаштирилган дастурий таъминотлар бошланғич қийматини 20 фоизи даражасида камайтириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Ҳудудий електр тармоқлари» AЖ томонидан номоддий активлар бухгалтери ҳисоби ва аудити услубиётини такомиллаштиришда фойдаланилган (Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциациясининг 2022 йил 28 ноябрдаги 72/ММ-сонли, «Ҳудудий електр тармоқлари» AЖнинг 2022 йил 28 сентябрдаги ИAС-3П-12-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий етилиши натижасида хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятида миллий стандарт бўйича молиявий ҳисоботларда номоддий активларни халқаро стандартларга мувофиқ туркумлашда ва қайта туркумулашда (реклассификация қилишда) вужудга келган ноаниқликларга барҳам беришга, Ўзбекистонда номоддий активлар бўйича миллий бухгалтерия ҳисобида халқаро молиявий ҳисобот елементларини тўғри ифодалашга, МҲХСга ўтишнинг молиявий самарадорлигини белгилашга ва ҳисоб ҳамда ҳисобот маълумотларининг шаффоф бўлишига еришилган;
номоддий активлар аудитини ўтказишда «Aудитнинг умумий режаси» ва «Aудитнинг ишчи дастури» намунавий шаклларини такомиллашган аудитнинг халқаро стандартлари асосида, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси талабларига мослаштирган ҳолда аудиторлик ишчи таомилларни мукаммал ишлаб чиқиш, далиллар ишончлигини таъминлаш ҳамда аудиторлик текширувида сарфланадиган иш соатларини тежаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси томонидан номоддий активлар бухгалтери ҳисоби ва аудити услубиётини такомиллаштиришда фойдаланилган (Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциациясининг 2022 йил 28 ноябрдаги 72/ММ-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий етилиши натижасида номоддий активлар аудитини режалаштириш жараёнининг Солиқ кодекси талабларига мослаштирилишига ва ишчи таомилларнинг мукаммал ишлаб чиқилишига ва далиллар ишончлилигининг ортишига, аудиторлик текширувида сарфланадиган иш соатларининг тежалишига ҳамда халқаро аудит стандартларига амал қилишга еришилган;
номоддий активлар аудити жараёнида муҳимликни белгилаш ва аудиторлик рискини аниқлаш бўйича номоддий активларни иқтисодий жиҳатдан таснифлаш, уларнинг кирими ва чиқими ҳисоби, уларга амортизация ҳисоблаш ҳамда қайта баҳолашга қаратилган аудиторлик таомилларини қўллаш орқали аудиторлик рискларни камайтириб бориш таклифи Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси томонидан номоддий активлар бухгалтери ҳисоби ва аудити услубиётини такомиллаштиришда фойдаланилган (Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциациясининг 2022 йил 28 ноябрдаги 72/ММ-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий етилиши натижасида аудиторлар иш вақтининг тежалиши, аудит сифатининг яхшиланиши ва номоддий активлар аудитини халқаро аудит стандартлари асосида ташкил етиш ва рискларни камайтириб бориш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish