Sayt test rejimida ishlamoqda

Қиёсов Шерзод Ураловичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жисмоний шахслар даромадларини солиққа тортиш механизмини такомиллаштириш», 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.DSc/Iqt411. 
Илмий маслаҳатчи: Жўраев Абдуғаффор Сафарович
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Тошматов Шухрат Амонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ҳайдаров Низомиддин Хамраевич иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Жисмоний шахслар даромадларини солиққа тортиш механизмини такомиллаштиришга қаратилган илмий-услубий бўйича таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
давлат эътирофидаги ногиронлиги бўлган шахслар учун даромад солиғи бўйича белгиланган имтиёз меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,41 бараваридан 3 бараваригача ошириш таклиф этилган;
норезидент жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан оладиган даромадлари (дивидендлар, фоизлар ва фрахтдан олинадиган даромадлардан ташқари) бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкасини 12 фоиз миқдорида белгилаш таклиф этилган;
якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган миқдордаги солиқ суммаларига фаолият амалга ошириладиган жойларнинг хусусиятларига, шунингдек фаолият амалга ошириладиган турларининг мавсумийлиги қараб     0,7 дан 1,3 гача камайтирувчи ёки оширувчи коэффицентлар белгилаш таклиф этилган;
солиқ тўловчи бўлган жисмоний шахслар - қимматбаҳо металлар қидирувчиларнинг қонунчиликда белгиланган тартибда қазиб олиш йўли билан эга бўлган қимматбаҳо металларни реализация қилишдан олган даромадларини солиқдан озод қилиш таклиф этилган;
жисмоний шахслар даромадларига солиқ имтиёзларини қайта кўриб чиқиш зарурияти туфайли солиқ тўловчининг уй-жойларни талабаларга ижарага беришдан олинган даромадларини солиқдан озод қилиш таклифи берилган.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жисмоний шахслар даромадларини солиққа тортиш механизмини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 380-моддасида кўзда тутилган болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун даромад солиғи бўйича белгиланган имтиёзнинг таъсирчанлигини ошириш мақсадида уларнинг кўламини оширишга қаратилган таклифи 2022 йил 17 майдаги “Ўзбекистон Республикасида тиббий-ижтимоий хизматлар тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-770-сонли Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ишлаб чиқишда фойдаланилган ва унга асосан амалдаги Солиқ Кодекси 380-моддаси биринчи қисмининг 3-банд билан тўлдирилган (Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 2022 йил               26 декабрдаги 06/04-37/4213-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши натижасида 2022 йилнинг 1 мартидан бошлаб болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун даромад солиғи бўйича белгиланган имтиёз меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,41 бараваридан 3 бараваригача оширилиши орқали жорий йилнинг II-чорагида ушбу шахслар ихтиёрида қўшимча 19,8 млрд. сўмлик даромад қолиши таъминланди;
норезидент жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан оладиган даромадлари (дивидендлар, фоизлар ва фрахтдан олинадиган даромадлардан ташқари) бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкасини 12 фоиз миқдорида белгилаш ҳақидаги таклифи 2022 йил 26 июлдаги “Солиқ ва божхона қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан ўзбекистон республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-785-сонли Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ишлаб чиқишда фойдаланилган ва унга асосан амалдаги Солиқ Кодексининг 382-моддаси билан тўлдирилган (Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 2022 йил 26 декабрдаги 06/04-37/4213-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши билан 2022 йил 1 майдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари учун даромад солиғи ставкаси бирхиллаштирилишига эришилди ва ушбу тадбир тадбиркорлик субъектларига тенг шароитлар яратиш, хусусий инвестициялар ҳажмини кескин ошириш ҳамда бизнес доираларининг ишончини янада мустаҳкамланишини таъминлади;
халқ депутатлари туманлар ва шаҳарлар Кенгашлари якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган миқдордаги солиқ суммаларига фаолият амалга ошириладиган жойларнинг хусусиятларига, шунингдек фаолият амалга ошириладиган турларининг мавсумийлиги қараб 0,7 дан 1,3 гача камайтирувчи ёки оширувчи коэффицентлар белгилаш бўйича таклифи 2020 йил 30 декабрдаги “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-659-сонли Қонуни  ишлаб чиқишда фойдаланилган ва унга асосан амалдаги Солиқ Кодексининг 383-моддаси билан тўлдирилди (Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 2022 йил 26 декабрдаги 06/04-37/4213-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши натижасида 2021 молия йили якуни бўйича камайтирувчи коэффициентлар қўлланилган ҳудудларда якка тартибдаги тадбиркорлар ихтиёрида 16,44 млрд сўмлик маблағ қолиши таъминланди, марказларда дам олиш масканлари ва тоғ-олди ҳудудларида фаолият юритувчи якка тартибдаги тадбиркорларга оширувчи коэффициентлар қўлланилиши оқибатида тегишли шаҳар ва туман бюджетларига қатъий белгиланган миқдордаги солиқлардан қўшимча            29,86 млрд сўм маблағ тушишига эришилди;
солиқ тўловчи бўлган жисмоний шахслар - қимматбаҳо металлар қидирувчиларнинг қонунчиликда белгиланган тартибда қазиб олиш йўли билан эга бўлган қимматбаҳо металларни реализация қилишдан олган даромадларини солиқдан озод қилиш тўғрисидаги таклифи 2021 йил 21 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-683-сонли Қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган ва унга асосан амалдаги Солиқ Кодексининг 378-моддаси 19-банд билан тўлдирилди (Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 2022 йил 26 декабрдаги 06/04-37/4213-сон маълумотномаси). Натижада, 2021 йилнинг май-декабрь ойларида қимматбаҳо металлар қидирувчилари сони 1,41 мартага, кон қидирув харитасидаги қимматбаҳо металларни қидиришлар сони 27 фоизга, ноанъанавий усул ва тартибда қазиб олинган қимматбаҳо металлар миқдори             31 фоизга кўпайган, улар ихтиёрида 16,1 млрд сўмлик маблағнинг қолишига эришилди; 
жисмоний шахслар даромадларига солиқ имтиёзларини қайта кўриб чиқиш зарурияти туфайли солиқ тўловчининг солиқ тўловчининг уй-жойларни талабаларга ижарага беришдан олинган даромадларини солиқдан озод қилиш тўғрисидаги таклифи 2021 йил 29 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ Кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-741-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган ва унга асосан амалдаги Солиқ Кодексининг 378-моддаси 191-банд билан тўлдирилди (Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 2022 йил 26 декабрдаги 06/04-37/4213-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши орқали 2022 йил 1 январдан уй-жойларини талабаларга ижарага беришдан олинган даромадларини ўзининг даромад солиғи базасидан чегириши натижасида 2022 йилнинг 1 ярим йиллигида 59,9 млрд. сўм маблағларнинг жисмоний шахслар ихтиёрида қолдирилиши таъминланди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish