Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахмонова Барно Сохибжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёнғоқ йетиштиришнинг ташкилий-иқтисодий асосларини такомиллаштириш”, 08.00.04–“Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3PhD/Iqt663
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Сангирова Умида Равшановна, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Aндижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети, DSc.03/30.01.2020.I.10.03
Расмий оппонентлар: Назарова Фотима Хакимовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Рустамова Ирода Бахрамжановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади ёнғоқ йетиштиришнинг ташкилий-иқтисодий асосларини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жаҳон ёнғоқ бозоридаги ўртача баҳолар асосида ёнғоқ навлари ва навсиз ёнғоқлар мевасининг ўртача баҳоси, йириклиги бўйича бозоргирлик ҳамда нисбий кўрсаткичлари бўйича рақобатбардошлик индекслари орқали баҳолаш юзасидан услубий тавсия ишлаб чиқилган; 
агросаноат кластери тизимига асосланган ёнғоқ ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот савдоси билан шуғулланувчи интеграциялашган тузилма принципал схемаси тавсия қилинган ҳамда тузилманинг мақсади, вазифалари шакллантирилган; 
интенсив ёнғоқ йетиштиришда ёнғоқ кўчатларини сертификатлаш тизимини яратиш ҳамда навдор ёнғоқ кўчатларини екиш асосида плантациялар яратувчи тадбиркорларни бир навдор кўчат екилишининг иккинчи йилидан бошлаб 15 фоизлик ставкада субсидиялаш механизми орқали давлат томонидан рағбатлантириш йўналишлари тавсия қилинган;
ёнғоқ йетиштириш соҳаларини интенсив ривожлантириш шароитида Aндижон вилоятида грек ёнғоғини йетиштириш ҳажмларини оширишнинг 2030 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёнғоқ йетиштиришнинг ташкилий-иқтисодий асосларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
интенсив ёнғоқчиликда ёнғоқ йетиштириш иқтисодий самарадорлигини баҳоловчи кўрсаткичлар тизими бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизим ташкилотлари томонидан амалиётга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 14 ноябрдаги №07/35-04/8383-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалга оширилиши интенсив ёнғоқчиликда ёнғоқ йетиштиришнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш имконини берган;
агросаноат кластери тизимига асосланган ёнғоқ ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот савдоси билан шуғулланувчи интеграциялашган тузилма бўйича тавсиялари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 14 ноябрдаги №07/35-04/8383-сон маълумотномаси). Натижада, ҳудуддаги қайта ишлаш қувватларидан самарали фойдаланиш, маҳсулот сифати ва рақобатбардошлиги ҳамда експорт салоҳиятини ошириш имкониятлари асосланган;
интенсив ёнғоқ йетиштириш тизимини ривожлантиришни давлат томонидан рағбатлантириш йўналишлари бўйича тавсиялари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизим ташкилотлари томонидан амалиётда жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 14 ноябрдаги №07/35-04/8383-сон маълумотномаси). Натижада, ҳар бир навдор кўчатга екилишининг иккинчи йилидан бошлаб кўчатни харид қилиш харажатларининг 15 фоизини қоплаш, шунингдек, субсидия олувчиларга експорт тушумларининг 5 фоизини експорт логистикасини ривожлантиришлари учун йўналтириш имкониятлари яратилган;
ёнғоқчилик тармоғини интенсив ривожлантириш шароитида Aндижон вилоятида грек ёнғоғини йетиштиришнинг 2030 йилгача бўлган прогноз параметрлари бўйича таклифлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизим ташкилотлари томонидан амалиётда жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 14 ноябрдаги №07/35-04/8383-сон маълумотномаси). Натижада, интенсив ёнғоқчиликни ривожлантириш ҳисобига 2030 йилда вилоят бўйича ёнғоқ ялпи ҳосили ҳажми 2022 йилга нисбатан 2,47 маротабага, ёки 11109,5 тоннага ортиши прогноз қилинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish