Sayt test rejimida ishlamoqda

Ташматов Рустам Хусановичнинг
иқтисодиёт фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг институционал механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.04–“Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.DSc/Iqt138
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Беркинов Бозорбой Беркинович, иқтисод фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги “Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари” илмий-тадқиқот маркази. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети, DSc.03/30.01.2020.I.10.03
Расмий оппонентлар: Ғуломов Саидасрор Саидахмедович, академик, иқтисод фанлари доктори, профессор; Рустамова Ирода Бахрамжановна, иқтисод фанлари доктори, профессор; Саидахмедова Нодира Илхомовна, иқтисод фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади қишлоқ хўжалигини тартибга солуввҳи институционал механизмларини такомиллаштириш орқали Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қишлоқ хўжалигида мулк ва шартнома муносабатларини яхшилаш ва трансакция харажатларини камайтириш ҳамда бошқа институционал муаммолар мажмуини йечишга қаратилган институционал механизм дастаклари тизимини қўллаган ҳолда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг институционал модели ишлаб чиқилган;
институционал бирлик сифатида агрозоналар бўйича асосий қишлоқ хўжалиги екинлари ҳосилдорлиги, табиий-иқлим, иқтисодий ва институционал омиллар уйғунлигини таъминлаш ҳисобига екин майдонларини оқилона жойлаштириш орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтиришга оид таклифлар илмий асосланган;
мулкдан фойдаланиш манфаатдорлигини ошириш мақсадида жаҳон амалиётида қўлланиб келинаётган мулк ҳуқуқлари спецификациясини фермер хўжаликларининг йерга нисбатан мулк ҳуқуқларини шакллантириш ва тақсимлаш механизмларини такомиллаштиришда қўллаш бўйича таклифлар берилган;
қишлоқ хўжалиги субъектлари ўртасида мулкчилик ва шартнома муносабатларининг амал қилиши ва юзага келадиган трансакция харажатлари таркибини баҳолаш ва уларни камайтириш бўйича тавсиялар тақдим етилган; 
мулкчилик ва шартнома институтлари нормаларини такомиллаштириш, трансакция харажатларини камайтиришга қаратилган институционал механизмларни, инновацион технологиялар ва рақамлаштиришни жорий етиш ҳисобига қишлоқ хўжалигини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг 2030 йилгача мўлжалланган асосий прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг институционал механизмларини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган илмий-назарий ва амалий таклифлар асосида: 
қишлоқ хўжалигида мулк ва шартнома муносабатларини яхшилаш ва трансакция харажатларини камайтириш ҳамда бошқа институционал муаммолар мажмуини йечишга қаратилган институционал механизм дастаклари тизимини қўллаган ҳолда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг институционал модели Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирликлари тизим ташкилотлари фаолиятида жорий етилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 30 июндаги 05/033-1-1945-сон ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 3 мартдаги 03/05-749-сон маълумотномаси). Натижада қишлоқ хўжалигини институционал ривожлантириш йўналишларни белгилашга еришилган; 
институционал бирлик сифатида агрозоналар бўйича асосий қишлоқ хўжалиги екинлари бўйича ҳосилдорлик, табиий-иқлим ва иқтисодий, институционал омиллар уйғунлигини таъминлаш ҳисобига екин майдонларини оқилона жойлаштириш орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича таклифлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги тизим ташкилотлари фаолиятида жорий етилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2020 йил 26 февалдаги 5-1/14-207-сон хати ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2020 йил 27 февралдаги 01/287-сон маълумотномаси). Натижада асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини йетиштириш ҳажми 2 фоизга оширилган, қайта ишлаш, сақлаш ҳажми оптималлаштирилган, нобудгарчилик камайтирилган, ҳудудларда қишлоқ хўжалиги екинлари ҳосилдорлиги 1,5–2 фоизга оширилган;
мулкдан фойдаланиш манфаатдорлигини ошириш мақсадида жаҳон амалиётида қўлланиб келинаётган мулк ҳуқуқлари спецификациясини фермер хўжаликларининг йерга нисбатан мулк ҳуқуқларини шакллантириш ва тақсимлаш механизмларини такомиллаштиришда қўллаш бўйича таклифлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Йер кодексининг “Ерга бўлган мулкчилик, юридик ва жисмоний шахсларнинг йер участкаларига бўлган ҳуқуқлари” деб номланган 4-бобни такомиллаштиришда жорий етилган (Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2022 йил 2 июндаги нулл-06177-сон маълумотномаси). Натижада қишлоқ хўжалиги субъектлари томонидан йер ресурсларидан унумли фойдаланилишига, шартномада иштирок етувчи томонларнинг манфаатдорлигини оширишга еришилган;
қишлоқ хўжалиги субъектлари ўртасида мулкчилик ва шартнома муносабатларининг амал қилиши ва юзага келадиган трансакция харажатлари таркибини баҳолаш ва уларни камайтириш бўйича тавсиялари Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирликлари тизим ташкилотлари фаолиятида жорий етилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 30 июндаги 05/033-1-1945-сон ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 3 мартдаги 03/05-749-сон маълумотномалари). Натижада мулкий ҳуқуқлар тақсимотини ҳамда шартнома муносабатларини такомиллаштириш, шунингдек, шартнома тузиш ва уни бажариш жараёнида трансакция харажатларини 8 фоизга камайтиришга еришилган;
мулкчилик ва шартнома институтлари нормаларини такомиллаштириш, трансакция харажатларини камайтиришга қаратилган институционал механизмларни, инновацион технологиялар ва рақамлаштиришни жорий етиш ҳисобига қишлоқ хўжалигини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг 2030 йилгача мўлжалланган асосий прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирликлари тизим ташкилотлари фаолиятида жорий етилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 30 июндаги 05/033-1-1945-сон ва Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2020 йил 15 июлдаги 02-29/2787-сон маълумотномалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2020 йил 26 февалдаги 5-1/14-207-сон хати). Натижада яқин ва узоқ истиқбол йилларида ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 1,5–3 баробарга, қишлоқ хўжалигида банд бўлганларнинг ўртача даромади 1,7–2,1 баробарга ошиши прогноз қилинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish