Sayt test rejimida ishlamoqda

Aлибойева Малика Aлимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Тоғ жигарранг тупроқларининг хоссалари, екологик ҳолати ва уларнинги ўзгариши (Тошкент вилояти Паркент тумани Чотқол давлат биосфераси қўриқхонаси мисолида)», 03.00.13 – Тупроқшунослик (биология фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Б769.
Илмий раҳбар: Жаббаров Зафаржон Aбдукаримович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертасия бажарилган муассасалар номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.12.2019.B.05.03.
Расмий оппонентлар: Раупова Нодира Бахромовна, биология фанлари доктори, доцент; Қорайев Aлиёр Хасанович, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Йетакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: Тошкент вилояти Паркент туманида жойлашган Чотқол давлат биосфера қўриқхонасида тарқалган тоғ жигарранг тупроқларининг морфогенетик хусусиятлари, турли хоссаларини табиий омиллар таъсирида ўзгаришини очиб бериш, екологик ҳолатини аниқлаш ҳамда муҳофаза қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Чотқол давлат биосфераси қўриқхонаси ҳудудидаги тоғ жигарранг тупроқларнинг кимёвий, физикавий ва биологик хоссалари ҳамда морфогенетик тузилишларининг турли омиллар таъсирида ўзгариши илмий асосланган;
тоғ жигарранг тупроқлардаги жанубий ва шимолий қиялик релйефлари бўйича жадал ривожланадиган ерозия жараёнлари ҳамда сувга чидамли структураларнинг ҳосил бўлишида табиий омилларнинг таъсири очиб берилган;
муҳофазаланадиган тоғ тупроқлар хоссаларини яхшилашда гумус миқдорининг тупроқда кечадиган кимёвий жараёнларга таъсири очиб берилган ҳамда механик таркиби ва гумусли ҳолати бўйича хаританомалар ишлаб чиқилган;
иқлим ўзгариши таъсирида ўсимликлар формациясининг ўзгариши натижасида тупроқ ҳосил бўлиш жараёни ҳамда органик моддалар тақсимланишининг ўзаро боғлиқлиги очиб берилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тоғ жигарранг тупроқларининг хоссалари, екологик ҳолати ва уларнинг ўзгариши бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Чотқол давлат биосфераси қўриқхонаси ҳудудида тарқалган тоғ тупроқларининг хосса-хусусиятларини ўрганиш ишлаб чиқилган «Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси тупроқларининг хоссалари ва уларнинг муҳофазаси» номли тавсияномаси Чотқол давлат биосфера қўриқхонасида 11018 гектар майдонда амалиётга жорий етилган (Екология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2022 йил 4 июлдаги 04-01/02-1070-сонли маълумотномаси). Натижада, Чотқол давлат биосфераси қўриқхонаси тупроқларининг хоссаларини ўзгаришни баҳолаш, уларни муҳофаза қилиш ҳамда самарали фойдаланиш имконини берган;
Чотқол давлат биосфераси қўриқхонаси ҳудудида тарқалган тоғ тупроқларининг гумусли ҳолати бўйича 1:100000 масштабли тупроқ хаританомаси қўриқхонанинг 11018 гектар майдонида амалиётга жорий қилинган (Екология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2022 йил 4 июлдаги 04-01/02-1070-сонли маълумотномаси). Натижада, Чотқол давлат биосфераси қўриқхонаси тупроқларининг хоссалари, гумусли ҳолатини ўзгаришни баҳолаш, уларни муҳофаза қилиш ҳамда самарали фойдаланиш имконини берган;
Чотқол давлат биосфераси қўриқхонаси ҳудудида тарқалган тоғ жигарранг тупроқларининг 1:100000 масштабли тупроқларнинг механик таркиби бўйича хаританомаси қўриқхонанинг 11018 гектар майдонида амалиётга жорий қилинган (Екология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2022 йил 4 июлдаги 04-01/02-1070-сонли маълумотномаси). Натижада, қўриқхона ҳудудида тарқалган тоғ жигарранг тупроқларининг ерозия ҳолатини баҳолаш, механик таркиби асосида йерлардан самарали фойдаланиш, уларни муҳофазалашга қаратилган тадбирлар ишлаб чиқиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish