Sayt test rejimida ishlamoqda

Ли Марина Владимировнанинг
фан доктори (DSс) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон Республикаси замонавий тиббий радиологиясида радиацион ҳимоя тизимини такомиллаштириш йўллари» 14.00.07–Гигиена (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.DSc/Tib628.
Илмий маслаҳатчи: Зарединов Дамир Арифович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Эрматов Низом Жумақулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хаширбаева Динара Махкамбаевна, тиббиёт фанлари доктори; Усманов Ислам Аббасович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикасининг замонавий тиббий радиология процедураларини бажаришда беморлар ва ходимларнинг радиациядан ҳимоя қилишни такомиллаштириш йўлларини илмий асослаш ва ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
биринчи марта рентгенологик ва ядро тиббиёти бўлимларида ташхислаш усулларини ўтказишда аҳолининг нурланиш тавсифи ва даражалари мажмуавий исботланган;
биринчи марта тиббиёт ташкилотлари ходимларининг касбий нурланишини мажмуавий таҳлили ўтказилди ва инсонларни кичик қийматлар билан кундалик нурланишининг узоқ оқибатларнинг хавфи 4,9Е-5 дан 2,2 Е-4 гача оралиқда бўлганлиги исботланган;
ядро тиббиёти ва рентгенорадиологик ташхислашнинг олинган муолажалари турига боғлиқ холда аҳолига хавфнинг ва доза юкламаларининг даражасини шакллантириш қонуниятлари аниқланиб, улар бир марталик текширишларда жуда паст (1,0Е-5–1,0Е-4) ва паст (1,0Е-4–1,0Е-3) кўринишида таснифланган;
тадқиқотлар сонига боғлиқ холда жамоавий самарали қийматининг ўзгариши, КТ билан текширишлар сони 175293 дан 375381 гача (2,1 марта) кўпайиб, КТнинг жамоавий белгилари 988 дан 2483 инсон-Зв (2,5 марта) кўпайиши, ПЕТ/КТ сканерлашнинг жамоавий қиймати 2018 йилдаги 6871,5 дан 2022 йилда 57 498,7 га ошганлиги исботланган;
ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар такомиллаштирилган ва унга мувофиқ нурли ташхислаш, даволаш ва ядро тиббиёти ходимлари меҳнатини назорат қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича услубий ёндашувлар мажмуаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси замонавий тиббий радиологиясида радиацион ҳимоя тизимини такомиллаштириш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
танланган худуда замонавий тиббий радиологиясида радиацион ҳимоя тизимини такомиллаштириш йўлларини баҳолаш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Рентген компьютер томографидаги беморлар самарали қийматларни аниқлаш усуллари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 3 декабрдаги 8н-з/512-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома узоқ стохастик самарани юзага келиш хавфини камайтириш учун тиббий профилактик хизматлар мажмуасини қўллаш мақсадида МСКТда беморларда самарали нурланиш қийматларини баҳолаш имконини берган;
танланган худуда замонавий тиббий радиологиясида радиацион ҳимоя тизимини такомиллаштириш йўлларини баҳолаш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Умумий рентген ташхислаш муолажаларида беморларда самарали қийматларини аниқлаш усуллари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 3 декабрдаги 8н-з/512-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома ионланувчи нурланиш таъсирида узоқ самарани юзага келиш хавфини камайтириш  учун рентген ташхислаш муолажаларда нурланиш қийматларини баҳолаш имконини берган;
Ўзбекистон Республикаси замонавий тиббий радиологиясида радиацион ҳимоя тизимини такомиллаштириш йўллари бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Жиззах ва Фарғона вилоятлари филлиаларининг диагностик ташхислаш бўлимларининг амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 8 февралдаги 08-02940-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши турли рентген ташхислаш муолажаларини ўтказишда беморлар олган нурланиш қийматларини белгилашга, ионланувчи нурланиш таъсирида узоқ стохастик самарани юзага келиш хавфини камайтириш мақсадида замонавий тиббий радиологияда радиацион ҳимоянинг мажмуавий тизимларини такомиллаштиришга қаратилган гигиеник чора-тадбирларни ишлаб чиқиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish