Sayt test rejimida ishlamoqda

Бўронова Гулнора Ёдгоровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Виртуал таълим платформаси асосида робототехника тўгараги фаолиятини такомиллаштириш методикаси (умумий ўрта таълим мактаблари мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Ped3864.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
Илмий раҳбар: Мўминов Баҳодир Болтайевич, техника фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.72.04.
Расмий оппонентлар: Лутфиллайев Маҳмуд Ҳасанович, педагогика фанлари доктори, профессор; Муродова Феруза Рашидовна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Йетакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация ё налиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади виртуал таълим платформаси асосида робототехника тўгараги машғулотларини ўқитиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таълим робототехникасини ўқитишда конструкторлар ва робототехника таълимий дастурлари тўгараклар фаолияти конструктивлик, креативлик, технологик, ижодий ёвдашувларни қўллаш босқичлари ҳамда лойиҳалаш, изчиллик, кўргазмалилик, таълимда онглилик ва фаоллик тамойилларига устиворлик бериш орқали аниқлаштирилган; 
конструкторлардан фойдаланиб роботни лойиҳалаш ва моделлаштиришга қаратилган интуитив интерфейсли таълимий дастурларни виртуал таълим платформаси ва интегратив симулациялаш орқали робототехника тўгарак машғулотларини ўқитиш методикаси мазмунан такомиллаштирилган;
тўгарак фаолиятини виртуал таълим платформаси орқали ўқитиш модели инновацион воситалар (мултимедиа маҳсулотлари, 3Д анимациялар, виртуал симуляторлар, интеллектуал ўйинлар)нинг дидактик имкониятларидан фойдаланиб, ўқувчиларнинг танқидий фикрлаш, муаммони ҳал етиш, креативлик, техник-конструкторлик қобилиятларини ривожлантиришга оид технологик йўриқномаларни мазмунан сингдириш асосида такомиллаштирилган; 
робототехника тўгараги фаолиятини виртуал таълим платформаси ва конструктор дастурларини амалий виртуаллик (уч ўлчамли модел) ва иллюстративлик (анимация, симулация) хусусиятларини интеграциялаш асосида диагностик баҳолаш мезонлари аниқланиб, инновацион креатив фаолиятга йўналтирилган мустақил таълим кўникмаларини ривожлантирувчи “Детални топ”, “Жуфтини аниқла”, “Проблем Солвинг”, “Танқидий фикрла” интерфаол методлардан фойдаланиш самарадорлиги асосланган. 
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши виртуал таълим платформаси асосида робототехника тўгараги фаолиятини такомиллаштириш методикаси бўйича илмий-тадқиқот натижалари асосида:
робототехника тўгараги фаолиятини виртуал таълим платформаси ва конструктор дастурларини амалий виртуаллик (уч ўлчамли модел) ва иллюстративлик (анимация, симулация) хусусиятларини интеграциялаш асосида диагностик баҳолаш мезонлари аниқланиб, инновацион креатив фаолиятга йўналтирилган мустақил таълим кўникмаларини ривожлантирувчи “Детални топ”, “Жуфтини аниқла”, “Проблем Солвинг”, “Танқидий фикрла” интерфаол методлардан фойдаланишга оид тавсиялардан Бухоро муҳандислик технология институтининг AИФ-2/20 рақамли “Техника йўналишидаги олий таълим муассасаларида шахсга йўналтирилган инновацион технологиялар асосида малакали инженер кадрлар тайёрлаш ва профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш сифатини яхшилаш” (2019-2022 йй.) мавзусидаги грант лойиҳасини “Талабаларнинг мустақил таълимини самарали ташкил етишга қаратилган инновацион педагогик ва ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва амалга тадбиқ етиш” қисмини бажаришда фойдаланилган (Бухоро муҳандислик технология институтининг 2022-йил 20-октабрдаги 02/01-89-1056-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг умумтехник кўникмаларини ривожлантириш ва уларнинг инновацион, мустақил касбий фаолиятга тайёргарлик даражалари ривожлантирилган;
таълим робототехникасини ўқитишда конструкторлар ва робототехника таълимий дастурлари тўгараклар фаолияти конструктивлик, креативлик, технологик, ижодий ёвдашувларни қўллаш босқичлари ҳамда лойиҳалаш, изчиллик, кўргазмалилик, таълимда онглилик ва фаоллик тамойилларига устиворлик бериш орқали аниқлаштиришга оид таклифлари “Таълимда ахборот технологиялари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 18-августдаги 356-сон буйруғи, 356/7-106 рақамли гувоҳномаси). Натижада, робототехникани мустақил ўрганувчилар учун дидактик шарт-шароит яратилиб, тўгарак фаолиятини амалга оширишда ижодий ёндашувлар орқали та`лим самарадорлигига еришилган;
тўгарак фаолиятини виртуал таълим платформаси орқали ўқитиш модели инновацион воситалар (мултимедиа маҳсулотлари, 3Д анимациялар, виртуал симуляторлар, интеллектуал ўйинлар)нинг дидактик имкониятларидан фойдаланиб, ўқувчиларнинг танқидий фикрлаш, муаммони ҳал етиш, креативлик, техник-конструкторлик қобилиятларини ривожлантиришга оид технологик йўриқномалари “Таълимда ахборот технологиялари” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 
13- майдаги 166-сон буйруғи, 166-180 рақамли гувоҳномаси). Натижада, виртуал таълим муҳитида робототехникани ўрганувчиларнинг техник-конструкторлик ва лойиҳалаш-моделлаштиришга оид креативлигини ривожлантиришга еришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish