Sayt test rejimida ishlamoqda

Aрипов Aваз Розиковичнингнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Вермикулит рудаларини бойитиб, турли маҳсулотлар олиш технологиясини яратиш», 04.00.14 – Фойдали қазилмаларни бойитиш (техника фанлари). 
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Т2367.
Илмий раҳбар: Холиқулов Дониёр Бахтиёрович, техника фанлари доктори, доцент. 
Диссертасия бажарилган муассасалар номи: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети, DSc.17/04.06.2021.Т.06.01.
Расмий оппонентлар: Мухиддинов Баходир Фахриддинович, кимё фанлари доктори, профессор; Aлимов Расулхан Сарварханович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Йетакчи ташкилот: Миллий технологик тадқиқотлар университети “МИСиС”нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: вермикулит рудаларини бойитиш ва улардан қурилиш, оловбардош, иссиқликдан ҳимоя қилиш маҳсулотларини олиш технологиясини яратишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кимёвий ва минералогик таркибини ўрганиш натижасига кўра Тебинбулоқ вермикулит рудалари таркибида кўпчимайдиган бўш тоғ жинслари ва заиф кўпчийдиган слюдалар мавжудлиги аниқланган;
Тебинбулоқ вермикулит рудасини майдалашда болғали майдалагичдан фойдаланиш ва бойитишда магнитли саралагич орқали темир бирикмаларини чиқариб юбориш ва ҳаволи саралагичда бойитиш самарали еканлиги аниқланган;
биринчи марта “Тебинбулоқ” кони вермикулитини кўпчитиш учун мақбул ҳарорат 900°Сда -4+2 мм йирикликдаги фракция 3 мин, -2+1 мм йирикликдаги фракция 2 мин, -1 мм йирикликкача бўлган фракция 1,5 мин давомида куйдириш самарали еканлиги ва кўпчитишдан кейин тез совутиш унинг таркибидаги елементар минералларини ёниб кетишдан асраб, механик мустаҳкамлиги сақлаб қолиши аниқланган;
“Тебинбулоқ” кони кўпчитилган вермикулитига боғловчи сифатида каолин, бентонит қўшиш орқали оловбардош плиталар, семент қўшиш билан қурилиш плиталари ҳамда суюқ шиша қўшиш орқали иссиқликдан ҳимояловчи материаллар олиш жараёнининг мақбул параметрлари аниқланган;
тажриба-саноат синовларини ўтказиш натижасида вермикулит рудаларини бойитиш ва у асосида турли маҳсулотлар олиш технологияси ва дастгоҳлар занжир схемаси ишлаб чиқилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Вермикулит рудаларини бойитиб турли маҳсулотлар олиш технологиясини яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Тебинбулоқ кони вермикулит рудасини магнитли саралагич ёрдамида темир бирикмаларини чиқариб юбориш ва ҳаво саралагичда бойитиш технологияси «СВЕРХБЕЛПРОЕКТ» МЧЖ ва «ТРУМФ-ВЕРМИCУЛИТ» МЧЖда амалиётга жорий етилган (Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг 2022 йил 28 декабрдаги 05/15-3160-сон маълумотномаси). Натижада, вермикулит рудасидан вермикулитни 85 % гача ажратиб олиш имконини берган;
вермикулит бойитмасини кўпчитилган вермикулит олиш мақсадида айланма қувурли печда 900°C да куйдириш усули «СВЕРХБЕЛПРОЕКТ» МЧЖ ва «ТРУМФ-ВЕРМИCУЛИТ» МЧЖда амалиётга жорий етилган (Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг 2022 йил 28 декабрдаги 05/15-3160-сон маълумотномаси). Натижада, қурилиш плиталари ва ўтга чидамли иссиқликни ҳимояловчи материаллар олиш учун ишлатиладиган кўпчитилган вермикулит олиш имконини берган;
кўпчитилган вермикулитга боғловчи материаллар: каолин, бентонит, семент ва суюқ шиша қўшиш орқали ўтга чидамли ва иссиқликни ҳимоя қилувчи плиталар ишлаб чиқариш усули «СВЕРХБЕЛПРОЕКТ» МЧЖ ва «ТРУМФ-ВЕРМИCУЛИТ» МЧЖда амалиётга жорий етилган (Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг 2022 йил 28 декабрдаги 05/15-3160-сон маълумотномаси). Натижада ўтга чидамли ва иссиқликни ҳимоя қилувчи плиталар олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish