Sayt test rejimida ishlamoqda

Сиддиков Икромжон Иминжоновичнинг 
техника фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида
эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Таркибида фосфор, олтингугурт ва металл сақлаган ёнғинбардош полимер қурилиш материалларини тадқиқ этиш ва технологиясини яратиш”, 05.10.02-“Фавқулодда ҳолатларда хавфсизлик. Ёнғин, саноат, ядро ва радиация хавфсизлиги” ҳамда 02.00.14 – “Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси” ихтисосликлари. 
Диссертациямавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1. DSc /T294.
илмий маслахатчилар: Джалилов Абдулахат Туропович, кимё фанлари доктори, академик; Нуркулов Файзило Нурмуминович, кимё фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган ташкилотноми: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган ташкилот номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси 
PhD 40/30.12.2020.Т.129.01.
Расмий оппонентлар: Боходиров Азизжон Абдулазизович-“Ўзқурилишматериаллари” уюшмаси раиси вазифасини бажарувчи, техника фанлари доктори, профессор; Бекназаров Ҳасан Сойибназарович- Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти етакчи илмий ходими, техника фанлари доктори, профессор; Маджидов Иномжон Уришевич - Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети ректори, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади маҳаллий хомашёлар ёрдамида самарадор полифункционал олигомер антипиренлар яратиш ва улар асосида полимер, ёғоч материалларини ҳамда олтингугурт таркибли бетонларни ёнғиндан ҳимоялашнинг самарадор технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгиликлари:
полимер ва ёғоч материалларини ёнғиндан ҳимоялашда маҳаллий хомашёлар асосида олинган АДж маркали 5 та полифункционал антипирен таркиблар ва олтингугурт боғловчи асосидаги бетонларни ёнувчанлик кўрсаткичларини камайтириш учун В1 ва В2 марка модификаторларининг янги маркаларни олиш технологияси ишлаб чиқилган;
полифункционал антипирен таркиблар билан ёғоч материалларига чўтка, пуркагич ва босим остида ишлов бериш орқали олинган ёнғинбардош қурилиш материалларнинг аланга таъсирида масса йўқотиш самарадорлиги 68,9% дан 5,83% гача пасайганлиги аниқланган;
полифункционал антипиренлар билан ишлов берилган полимер ва ёғоч ва материаллари структураси, физик-механик ва кимёвий хусусиятларини инфрақизил спектроскопияси (ИК), рентгенфазали (РФА) ва термогравиметрик (ТГ)  рентгент таҳлил усуллари ҳамда ёғоч, полимер ва олтингугурт таркибли бетон материалларининг оловбардош хоссалари стандарт усуллардан фойдалаб аниқланган;
таркибида фосфор, олтингугурт ва металл сақлаган АДж маркали полифункционал олигомер антипиренлар юқори ҳарорат таъсирида ҳаводаги кислород билан бирикиши орқали турли оксидлар ҳамда сув буғларни ҳосил қилиши натижасида қурилиш материалларининг оловбардошлик хоссаларини яхшилаш механизми аниқланган; 
oловбардошлиликни ошириш мақсадида яратилган В1 ва В2 маркали модификатор асосида тайёрланган олтингугурт боғловчили бетонларнинг физик-механик, кимёвий хоссалари тадқиқ этилди ва уларнинг теплофизик хоссаларини ортишига ҳамда у асосидаги материални ёнувчан гуруҳдан қийин ёнувчан гуруҳга ўтказилиши аниқланган бўлиб, таркибида фосфор-олтингугурт ва металл бўлган олигомер антипиренларни ёғоч қурилиш материалларга босим остида шимдириш технологияси ишлаб чиқилган;
олтингугурт боғловчиси асосидаги материалларни ишлатилиш жабхаларини кенгайтириш, улардан конструктив материаллар сифатида фойдаланиш мақсадида махаллий хом ашёлар асосида яратилган В1 ва В2 модификаторлар ёрдамида уларни ёнувчан гурухдан қийин ёнувчан гурухга ўтказилишига эришилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Таркибида фосфор-, олтингугурт- ва металл сақлаган ёнғинбардош полимер қурилиш материалларини тадқиқ этиш ва технологиясини яратиш бўйича олинган натижалар асосида:  
ёғоч ва полимер қурилиш материалларини ёнғиндан ҳимоялаш мақсадида яратилган фосфор, олтингугурт ва металл сақлаган олигомер антипирен таркиблар “Yong’indan saqlash Buxoro system servis” МЧЖ, Фарғона вилояти Кўнгилли ёнғин ўчириш жамиятига қарашли “O’zbekiston yong’inga qarshi kurashish jamiyati”, ҳамда Хоразм вилояти Хонқа тумани “O’zbekiston yong’inga qarshi kurashish jamiyati” қурилиш материалларни ишлаб чиқариш ва ишлов берувчи корхоналар билан Фавқулодда вазиятлар худудий бўлимлари ҳамкорликда муваффаққиятли амалиётга (Ўзбекистон Республикаси Ўзсаноатқурилишматериаллари уюшмасининг 2022 йил 11 апрелдаги 05/15-907-сон маълумотномаси), (Ўзбекистон Республикаси Фавкулодда вазиятлар вазирлигининг 2022 йил 20 апрелдаги 4/4/32-1111-сон маълумотномаси) жорий қилинган. Натижада ёнғиндан ҳимояланган қурилиш материалларининг ёнувчанлик гуруҳи (Ё3) ёнувчан гуруҳидан қийин ёнувчи (Ё1) гуруҳига ўтказилишига эришилган. Шунингдек, AДж-12 маркали антипирендан фойдаланишдаги иқтисодий самарадорлик 19190 сўм/кг ни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish