Sayt test rejimida ishlamoqda

Axматова Юлдуз Аблакуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси химояси хақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда сурункали тубулоинтерстициал нефритда оқсиллар метаболизми  ҳолати ва даволаш тактикаси», 14.00.09-Педиатрия (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Tib1684.
Илмий рахбар: Ахмеджанова Наргиза Исмаиловна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Ик фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, PhD.04/30.12.2019.Tib.102.01. 
Расмий оппонентлар: Рустамов Мардонқул Рустамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Бобомуратов Турдиқул Акрамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Академик И.П. Павлов номидаги  Биринчи Санкт- Петербург давлат тиббиёт университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади оқсил алмашинуви патогенетик параметрлари ва буйрак найчалари дисфункциясини ҳисобга олган ҳолда болаларда сурункали тубулоинтерстицал нефритни эрта ташхислаш ва комплекс даволаш усулини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сурункали тубулоинтерстициал нефритнинг қайталанувчи ва яширин шакллари билан оғриган беморларда буйрак функцияси бузилишининг кўрсаткичлари ва асептик яллиғланиш жараёнининг белгиси бўлган буйракнинг зарарланиш молекулалари ўртасидаги боғлиқлик аниқланган; 
сурункали тубулоинтерстициал нефрит билан оғриган беморларда  эрта муддатларда оқсил метаболизмидаги ўзгаришлар (альбуминнинг самарали концентрацияси ва боғлаб олиш қобилияти, токсиклик индекси, пешобда буйрак зарарланиши молекулаларининг ортиши) касалликнинг эрта диагностик маркери эканлиги исботланган;
сурункали тубулоинтерстициал нефрит билан оғриган беморларда буйрак функцияси ҳолати ва эндоген интоксикация кўрсаткичлари ўртасида корреляцион  боғлиқлик мавжудлиги аниқланган;
илк бор сурункали тубулоинтерстициал нефрит билан оғриган беморларда анъанавий даво усули билан биргаликда модификацияланган комплекс даволаш усулини (анъанавий даволаш + рутин + буйрак соҳасига 0,5% эуфиллин билан электрофорез) қўллаш натижасида даволашдаги дифференциал ёндашувлар самарадорлиги асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. 
Болаларда сурункали тубулоинтерстициал нефритда оқсиллар метаболизми  ҳолати ва даволаш тактикасини бахолаш ва такомиллаштиришга қаратилган тадқиқот жараёнидан олинган тизимли таҳлил бўйича илмий тадқиқотлар натижалари асосида: 
сурункали тубулоинтерстициал нефритни ўз вақтида ташхислаш ва болаларда касаллик асоратларининг олдини олиш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган “Болаларда сурункали тубулоинтерстициал нефритнинг диагностикаси ва даволаш усуллари” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 28 февралдаги 8н-р/213-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома болаларда сурункали тубулоинтерстициал нефритни эрта ташхислаш, унинг сурункали буйрак етишмовчилигига ўтишини олдини олиш ва самарали комплекс даволаш имконини берган;
сурункали тубулоинтерстициал нефритли болаларда касаллик диагностикаси ва даволаш натижаларини такомиллаштиришга йўналтирилган тадқиқот ишидан олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, Tошкент тиббиёт академияси Урганч филиали клиникасининг болалар бўлимлари амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 6 майдаги 8н-з/213-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши сурункали тубулоинтерстициал нефрит билан оғриган болаларда ишлаб чиқилган даволаш схемасини қўллаш натижасида даволаш самарадорлиги 41% га ошиши, касалхонада ётиш кунларининг сони эса 1,5 баравар камайиши имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish