Sayt test rejimida ishlamoqda

Зияйева Юлдуз Темирхоновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мустақиллик даври ўзбек романларида “ошиқ-маъшуқа-рақиб” образларининг поетик такомили”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Fil2435
Илмий раҳбар: Жўрақулов Узоқ Ҳайдарович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01. 
Расмий оппонентлар: Муродов Ғайрат Некович, филология фанлари доктори, профессор; Раджапова Буробия Тангирова, филология фанлари номзоди, йетакчи илмий ходим. 
Йетакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ.Тадқиқотнинг мақсади “Ошиқ-маъшуқа-рақиб” образини илоҳий ахборотлар, миф, фолклор ва илк ўзбек романчилиги тарихи (ХХ асрнинг 30-80-йиллари)га хос поетик тадрижини кузатиш, мустақиллик даври ўзбек романларини “ошиқ-маъшуқа-рақиб” учлиги доирасида тадқиқ етиш, Ў.Ҳошимовнинг “Тушда кечган умрлар”, Х.Дўстмуҳаммаднинг “Бозор”, Л.Бўрихоннинг “Жазирамадаги одамлар” каби асарларида “ошиқ-маъшуқа-рақиб” образлари спецификаси, ижтимоий-маърифий талқини, бадиий-психологик функсиясининг анормаллашуви доирасида очиб беришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“ошиқ-маъшуқа-рақиб” образлар тизимининг генезиси, синкретик ҳолати ва бундан кейинги синтезлашув жараёнлари мифологик манбаларда бузилган шаклда, ўзбек халқ ижодиётига мансуб жанрлар, хусусан, епосларга келиб умумлашгани, образлар алоҳида шахсдан миллат миқёсига кўтарилгани, Aлишер Навоий “Хамса” достонларида моҳият жиҳатдан илоҳий каломларга яқинлашгани, қатъийлашгани, канонлашгани, Aбдулла Қодирий романларида диний ва дунёвий тафаккур маҳсули сифатида, Aбдулҳамид Чўлпон романларида жаҳон романчилигининг таъсири, айни ёзувчилар анъанасининг Ойбек ва Aбдулла Қаҳҳор романларида давом етгани очиб берилган; 
“Тушда кечган умрлар” романида “ошиқ-маъшуқа-рақиб” учлиги бадиий вазифаси ва специфик ўзгаришлари, хусусан, “ушрашув”, “айрилиқ”, “висол” мотивларининг асар сюжет линиясида ноанъанавий тарзда берилгани, ошиқ образи тасвирида миллий-ижтимоий-индивидуал фожианинг уйғун психологик тасвири йетакчилик қилиши далилланган; 
Хуршид Дўстмуҳаммаднинг “Бозор” романида образлар поетик тасвирида ҳам анъанавий, ҳам жаҳон романчилигидаги шаклий изланишларни ўзида мужассам етгани, “ошиқ-маъшуқа-рақиб” образларининг метафориклашуви, ошиқ ва маъшуқа тасвиридаги маърифий талқиннинг йетакчилиги аниқланган;
замонавий ўзбек романларида образ-триада босқичлари, уларнинг миллий ва жаҳон романчилиги анъаналари билан муносабати, янгиланиши ва такомиллашуви, Л.Бўрихоннинг “Жазирамадаги одамлар” романида “ошиқ-маъшуқа-рақиб” образлар тасвирида синтезлашув, анормаллашув жараёнлари асосланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мустақиллик даври ўзбек романларида “ошиқ-маъшуқа-рақиб” образларининг поетик такомили тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида:
“ошиқ-маъшуқа-рақиб” образининг адабиёт тарихидаги поетик тадрижи, тарихий босқичлари, учлик такомилида анъанавийлик тамойили ҳамда жаҳон романчилиги таъсири масаласи, Ў.Ҳошимовнинг “Тушда кечган умрлар”, Х.Дўстмуҳаммаднинг “Бозор”, Л.Бўрихоннинг “Жазирамадаги одамлар” каби романларида “ошиқ-маъшуқа-рақиб” образларининг ўзига хослиги, ижтимоий-маърифий талқини, ижтимоий-психологик функсиясининг анормаллашув жараёнларига доир илмий хулосалардан Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2017-2020-йилларда бажарилган ОТ-Ф1-030 рақамли “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдли монографияни (7 жилд) чоп етиш (2017-2020) мавзусидаги фундаментал лойиҳанинг назарий қисмида фойдаланилган (Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022-йил 14-сентабр 04/1-2575-сон маълумотномаси). Натижада “ошиқ-маъшуқа-рақиб” образининг адабиёт тарихидаги поетик тадрижи, тарихий босқичларига оид илмий маълумотлар билан бойишига хизмат қилган;
образ-триаданинг 30-80-йиллар адабиётида бадиий акс еттирилиши, “ошиқ-маъшуқа-рақиб” образи такомилида миллий ва жаҳон романчилигининг ўрни, “ошиқ-маъшуқа-рақиб” образи ижтимоий-психологик функсиясининг анормаллашув жараёнларини епик идроклашга оид илмий хулосалардан Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020-2021-йилларда бажарилган И-ОТ-2019-42 рақамли “Ўзбек ва инглиз тилларининг електрон (инсон қиёфаси, феъл-атвори табиат ва миллий тимсоллар тасвири) поетик луғатини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳада фойдаланилган. (Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 16-январдаги 04/1-94-сон маълумотномаси). Натижада янги яратилган поетик луғат “ошиқ-маъшуқа-рақиб” образига доир илмий изоҳлар билан бойитилган;
“Тушда кечган умрлар”, “Бозор” романларида “ошиқ-маъшуқа-рақиб” образининг ижтимоий, маърифий ва ўзига хос хусусиятлари, “Жазирамадаги одамлар” романида “ошиқ-маъшуқа-рақиб” образи ижтимоий-маърифий функсиясининг анормаллашуви, шу билан бирга, тадқиқот обйекти ҳисобланган адиблар бадиий консепсиясининг ифода усуллари, ижодкорларга хос индивидуаллик ва поетик маҳорат масалаларига доир илмий хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали “Бедорлик”, “Aдабий жараён” дастурларида фойдаланилган (Ўзбекистон телерадиоканали 2023-йил 16-январдаги 04/36-75-сонли маълумотномаси). Натижада дастур учун тайёрланган материалларнинг мазмуни назарий маълумотлар билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish