Sayt test rejimida ishlamoqda

Муйдинова Aрофатой Уриновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек миллий уйғониш адабиётида мувашшаҳчилик: анъана ва индивидуаллик”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Fil2452.
Илмий раҳбар: Пардайев Қўлдош Узақович, филология фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01. 
Расмий оппонентлар: Қувватова Дилрабо Хабибовна, филология фанлари доктори, профессор; Раджапова Буробия Тангировна, филология фанлари номзоди, йетакчи илмий ходим. 
Йетакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ.Тадқиқотнинг мақсади ўзбек миллий уйғониш даври адабиёти намояндалари ижодидаги мувашшаҳ шеърлар тадқиқи орқали ижодкорлар адабий-естетик олами ва бадиий маҳоратини аниқлаш, адабий муҳитлардаги мувашшаҳчиликнинг хос хусусиятларини очиб беришдан иборат. 
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
Мувашшаҳчиликнинг генетик илдизлари ХИ-ХИИ асрларга тегишли еканлиги, ўша даврда Испанияда араб шеъриятининг мувашшаҳ ва зажал шакллари кенг ривожлангани аниқланган ва ушбу шеър шакллари мусаммат жанрининг пайдо бўлиши ва поетик такомилига ҳам муайян даражада таъсир кўрсатгани исботланиб, мувашшаҳнинг қадимий шеърий шакллардан еканлиги аниқланган;
миллий уйғониш даври ўзбек адабиёти ижодкорлари яратган мувашшаҳ шеърлар текширилиши натижасида давр шоирларининг яқин дўстлари кимлар бўлгани, ижтимоий ва адабий ҳаёти, шоирлар адабий давраси, ижодий ҳамкорлиги каби кўплаб масалалар аниқланиб, ХИХ аср охири – ХХ аср бошларида мувашшаҳчилик такомиллашгани, Фурқат, Муқимий, Завқий, Феруз, Ҳазиний, Муҳсиний, Муҳйи, Қорий, Камий, Хислат каби шоирлар бу анъанада йетакчилик қилгани далилланган;
мувашшаҳнинг тавшиҳ лафзий санъати асосида яратилган шеърий шакл еканлиги, бир жанр ичида кўпинча бошқа жанр ва шакл унсурлари мавжуд бўлишини ҳисобга олган ҳолда мувашшаҳларни мувашшаҳ-қитъа, мувашшаҳ-рубоий, мувашшаҳ-муаммо, мувашшаҳ-ғазал, мувашшаҳ-мухаммас, мувашшаҳ-мураббаъ, мувашшаҳ-мусамман, мувашшаҳ-мустазод каби гуруҳлаштириш мумкинлиги исботланган; 
мувашшаҳ-ғазалларнинг байтлари исмдаги ҳарфлар миқдори билан белгиланиши, мувашшаҳлардаги “мулло”, “абду”, “мир”, “ҳожи” сингари исмлар олдига қўшиладиган; “хон”, “жон”, “қори”, “маҳзум”, “бек”, “бой” каби исм охирига қўшиладиган сўз ва қўшимчалар ҳисобига байтлар миқдори ошиб бориши аниқланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек миллий уйғониш даври ўзбек адабиётида мувашшаҳчилик анъанаси ва унинг ҳар бир шоир ижодидаги индивидуал хусусиятлари тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
миллий уйғониш даври адабиёти ижодкорлари яратган мувашшаҳ шеърлар тадқиқи натижасида давр шоирларининг яқин дўстлари кимлар бўлгани, ижтимоий ва адабий ҳаёти, шоирлар адабий давраси, ижодий ҳамкорлигига доир илмий-назарий хулосалардан Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2017-2020-йилларда бажарилган ОТ-Ф1-030 рақамли “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографияни (7-жилд) чоп етиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳанинг Қўқон, Хоразм адабий муҳитига бағишланган жилдида фойдаланилган (Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2023-йил 21-январдаги 04/1-131-сон маълумотномаси). Натижада, мувашшаҳнинг тавшиҳ лафзий санъати асосида яратилган шеърий шакл еканлиги, бир жанр ичида кўпинча бошқа жанр ва шакллар унсурлари мавжуд бўлишини ҳисобга олган ҳолда мувашшаҳларни мувашшаҳ-ғазал, мувашшаҳ-рубоий, мувашшаҳ-қитъа, мувашшаҳ-мухаммас, мувашшаҳ-мураббаъ каби гуруҳлаштиришга оид таҳлилий материаллар билан бойишига асос бўлган;
миллий уйғониш даври адабиётидаги туркий тилда яратилган мувашшаҳ шеърларнинг бадиий хусусиятлари, шоирларнинг лирикадаги маҳорати, ҳар бир ижодкорнинг ўзига хос ёндашуви, мувашшаҳнинг қадимий шеърий шакллардан еканлиги, ХИ-ХИИ асрларда Испанияда араб шеъриятининг мувашшаҳ ва зажал жанрлари кенг ривожлангани, мусамматларнинг вужудга келишида мувашшаҳ ва зажал каби бандли шеър шаклларининг таъсири кучли еканлигига доир илмий хулосалардан Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020-2022 йилларда бажарилган ПЗ-2020042022 рақамли “Туркий тилларнинг лингводидактик електрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2023-йил 21-январдаги 04/1-130-сон маълумотномаси). Натижада, мувашшаҳ шеърий асарларнинг тарихий илдизлари, ўзбек шеъриятида мувашшаҳчилик анъанаси, адабий муҳитлардаги мувашшаҳ асарларнинг ўзига хос хусусиятлари, поетик мазмуни сингари масалалар таҳлилига оид материаллар билан бойишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish