Sayt test rejimida ishlamoqda

Султанов Хайтбой Ералийевичнинг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон

И.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Тасвирий санъат таълимида кластер ёндашуви асосида такомиллаштирилган ўқитиш технологиялари (олий ва умумий ўрта таълим ҳамкорлиги мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (тасвирий санъат). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Ped1398. 
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети. 
Илмий раҳбар: Ходжамқулов Умид Негматович, педагогика фанлари доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01. 
Расмий оппонентлар: Матжонов Сапо Муротович, педагогика фанлари доктори, профессор; Булатов Саидахбор Собитович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Aндижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ.Тадқиқотнинг мақсади тасвирий санъат таълимида кластер ёндашувига асосланган ўқитиш технологияларини такомиллаштиришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқитиш технологияларини тасвирий санъат таълимига самарали татбиқ етиш механизмлари кластер йўналишларига мувофиқ таълимни горизонтал ва вертикал интеграциялашда мустақил ва қўшимча таълимнинг педагогик имкониятларини ҳамкорлик тамойилига кластер модели воситасида мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг ижодкорлик қобилиятларини ривожлантиришда таълимга инновацион кластер ёндашувини татбиқ етиш технологиялари кластер ҳамкорлик тамойилларини тасвирий санъатни ўқитиш методикасини такомиллаштиришга интенсив йўналтиришга кўра талабаларда таянч касбий компетенсияларни шакллантириш асосида аниқлаштирилган;
тасвирий санъат таълимида ўқув жараёни иштирокчиларининг ўзаро муносабатлар тизими кластер ҳамкорлик муносабатларини йўлга қўйишнинг табиий алоқадорлик, ворисийлик ва ўзаро назорат тамойилларини ҳудудий ҳамкорликнинг амалий емпатия ва ўзаро тўлдирувчилик методларига горизонтал ва вертикал интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
тасвирий санъат таълимида кластер ёндашувига асосланган ўқитиш технологиялари ва методикаси кластер ёндашуви ҳамда замонавий педагогик парадигмалар воситасида талабаларнинг индивидуал таълим траекториясини аниқлаш, ижодий қобилиятларини касбий мотивасия билан уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган.
ИВ.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тасвирий санъат таълимида кластер ёндашуви асосида ўқитиш технологияларини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
кластер йўналишларига мувофиқ таълимни горизонтал ва вертикал интеграциялашда мустақил ва қўшимча таълимнинг педагогик имкониятларини ҳамкорлик тамойилига кластер модели воситасида мослаш асосида такомиллаштирилган ўқитиш технологияларини тасвирий санъат таълимига самарали татбиқ етиш механизмлари, кластер ёндашувини тасвирий санъат таълимига татбиқ етиш ва ўқитиш технологияларини такомиллаштиришнинг илмий ва педагогик асослари бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар, илмий хулосалар “Тасвирий санъат технологияси ва нусха кўчириш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 4 октябрдаги 892-сонли буйруғи билан тасдиқланган 892/4-106-сон нашр гувоҳномаси). Натижада, психологик-педагогик омилларни аниқлаштириш орқали талабаларни ижодкорликка қизиқтиришнинг илмий-методик жараёни мазмунига мос интеграцион таъсир кўрсатиш механизмлари ишлаб чиқилган;
кластер ҳамкорлик тамойилларини тасвирий санъатни ўқитиш методикасини такомиллаштиришга интенсив йўналтириш асосида аниқлаштирилган талабаларнинг ижодкорлик қобилиятларини ривожлантиришда таълимга инновацион кластер ёндашуви ва ўқитиш технологияларини татбиқ етишнинг педагогик технологиялари, кластер ёндашуви ҳамда замонавий педагогик парадигмалар воситасида талабаларнинг индивидуал таълим трайекториясини аниқлаш, ижодий қобилиятларини касбий мотивасия билан уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган тасвирий санъат таълимида кластер ёндашувига асосланган ўқитиш технологиялари ва методикаси бўйича таклиф ва тавсиялар “Рангтасвир (акварелда натюрморт ишлаш)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 7 декабрдаги 1000-сон буйруғи билан тасдиқланган 1000-100-сон нашр гувоҳномаси). Натижада, мавзунинг илмий аҳамияти ортиб, таълим ва тарбия узвийлигини таъминловчи механизмлар такомиллаштирилган;
кластер ҳамкорлик муносабатларини йўлга қўйишнинг табиий алоқадорлик, ворисийк ва ўзаро назорат тамойилларини ҳудудий ҳамкорликнинг амалий емпатия ва ўзаро тўлдирувчилик методларига горизонтал ва вертикал интеграциялаш асосида такомиллаштирилган тасвирий санъат таълимида ўқув жараёни иштирокчиларининг ўзаро муносабатлар тизими, кластер ҳамкорлик тамойилларини тасвирий санъатни ўқитиш методикасини такомиллаштиришга интенсив йўналтириш асосида аниқлаштирилган талабаларнинг ижодкорлик қобилиятларини ривожлантиришда таълимга инновацион кластер ёндашуви асосида такомиллаштирилган ўқитиш технологияларини татбиқ етишнинг педагогик имкониятлари бўйича таклифлардан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг A-1-30 рақамли “Миллий тимсоллар ва рамзлар енсиклопедиясини нашрга тайёрлаш” номли лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни бажарида фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2019 йил 1 апрелдаги 44-У-сон буйруғи). Натижада, тасвирий санъат дарсларининг самарадорлиги оширилган ҳамда кластер ёндашуви асосида тасвирий санъатни ўқитишнинг илмий-методик мазмунини такомиллаштиришга оид назарий билимларни амалиёт билан боғлаш усуллари ривожлантирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish