Sayt test rejimida ishlamoqda

Aхмаджанов Дониёр Бахтиёр ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


И.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабаларда бағрикенглик компетенсиясини интегратив асосда ривожлантиришнинг етнопедагогик асослари”, 13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Ped2469.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Мухамедов Гафурджан Исраилович, кимё фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01. 
Расмий оппонентлар: Маҳкамов Улфатжон Илхамович, педагогика фанлари доктори, профессор; Раҳимов Бахтиёр Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак ўқитувчиларда бағрикенглик компетенсиясини интегратив асосда ривожлантиришнинг етнопедагогик асосларини такомиллаштиришдан иборат. 
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларда бағрикенглик компетенсиясини интегратив асосида ривожлантиришнинг психологик-педагогик хусусиятлари толерантлик ғоясини таълим мазмунига замонавий педагогик парадигмаларга устуворлик бериш орқали сингдириш асосида аниқлаштирилган;
илмий моделлаштиришнинг универсаллик, изчиллик, нормативлик тамойилларини инвариант қўллаш ва таълим детерминантларини амалиётда қўллаш мехнизмларини оптималлаштириш асосида талабаларда бағрикенглик компетенсиясини интегратив асосда ривожлантиришнинг педагогик модели такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг бағрикенглик компетенсиясини ривожлантиришнинг педагогик механизмлари аудиториядан ташқари машғулотлар мазмунини талабаларнинг ривожланиш векторига нисбатан тўғри йўналтириш ҳамда халқаро баҳолаш дастурларининг стандартлари (ФрамеWорк)га мослаштириш орқали такомиллаштирилган;
таълимнинг сиклли жараён сифатидаги ўзаро алоқадорлик, субъективлик, яхлитлик ва изчиллик тамойилларини амалиётга жорий етишнинг функсионал имкониятларини аниқлаштириш асосида талабаларда бағрикенглик компетенсиясини ривожлантиришнинг етнопедагогик асослари такомиллаштирилган. 
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларда бағрикенглик компетенсияларини интегратив асосда ривожлантиришнинг етнопедагогик асосларини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
талабаларда бағрикенглик компетенсиясини интегратив асосда ривожлантиришнинг психологик-педагогик хусусиятлари, илмий моделлаштиришнинг универсаллик, изчиллик, нормативлик тамойилларини инвариант қўллаш ва таълим детерминантларини амалиётда жорий етиш механизмларини соддалаштириш асосида ишлаб чиқилган педагогик модели, бағрикенглик компетенсиясининг ривожланишига таъсир қилувчи омиллар тавсифи борасидаги илмий хулоса ва тавсиялар “Марказий Осиё хонликлари тарихшунослиги” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 9 сентябрдаги 302-0098-рақамли гувоҳномаси). Натижада, талабаларни аудитория ва аудиториядан ташқари машғулотлар жараёнида бағрикенглик руҳида тарбиялашнинг илмий-методик таъминоти такомиллаштирилган;
талабаларда бағрикенгликни ривожлантиришда таълим муҳитининг потенсиал имкониятлари ва педагогик стратегиялари, талабаларда бағрикенглик компетенсиясини етнопедагогик асосда ривожлантириш консепсияси, аудиториядан ташқари машғулотларни талабаларнинг ривожланиш векторига мослаштириш ҳамда халқаро баҳолаш дастурларининг стандартлари (ФрамеWорк)га мувофиқ такомиллаштирилган бўлажак ўқитувчиларнинг бағрикенглик компетенсиясини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари борасидаги таклиф ва тавсиялардан A1-ХТ-0-92997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” (2012-2014 йй.) мавзусидаги ҳамда Ф3-2016-09081165532 рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” (2017-2020 йй.) ҳамда Ё0-A1-009 рақамли “Олий таълим муассасаларидаги фанларни ўқитишнинг методик системасини ишлаб чиқиш ва шу асосида инновацион електрон ўқув-услубий мажмуасини яратиш” (2017-2018 йй.) мавзусидаги фундаментал лойиҳаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (О`збекистон педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақолпог`истон филиалининг 2023 йил 9 январдаги 8-сон ма`лумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларда бағрикенглик компетенсиясини ривожлантиришнинг педагогик тизимини такомиллаштиришга еришилган;
таълимнинг сиклли жараён сифатидаги ўзаро алоқадорлик, субъйективлик, яхлитлик ва изчиллик тамойилларини амалиётга жорий етишнинг функсионал имкониятларини аниқлаштириш асосида ишлаб чиқилган талабаларда бағрикенглик компетенсиясини ривожлантиришнинг етнопедагогик асосларини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Ф3-2016-09081165532 рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” (2017-2020 йй.) мавзусидаги амалий лойиҳасини бажарилишда фойдаланилган (О`збекистон педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақолпог`истон филиалининг 2023 йил 
9 январдаги № 8 сон ма`лумотномаси). Натижада, тадқиқотнинг илмий хулоса ва тавсиялари таълим муассасаларининг илмий ва методик таъминотини ҳамда таълим тизимига янги ислоҳотларни жорий қилишни кучайтиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish