Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмудова Исторахон Кодир кизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тиш имплантларида олиб қўйилувчи ва шартли олиб қўйилувчи тиш протезлари билан протезлаш самадорлигини қиёсий бахолаш», 14.00.21-Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Tib775.
Илмий раҳбар: Ризаева Севара Миргуламовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти DSc.04/30.12.2019.Тib.59.01.
Расмий оппонентлар: Фурцев Тарас Владимирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Хабилов Нигман Лукманович, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Жанубий-Урал давлат тиббиёт университети
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тўлиқ иккиламчи тишсиз протезлар билан оғриган беморларда тиш протезларидаги нуқсонларни ортопедик тиклаш самарадорлигини клиник, функционал ва гигиеник асослаш ва оптимал даволаш ва профилактика тактикасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олинувчи протезлардан фойдаланувчи беморларда имплант соҳасидаги супраконструкциянинг солиштирма гигиена индекси (ГИ) кўрсаткичи асосида қўлланилган шахсий гигиена усуллари ҳамда текширув муддатларига боғлиқ равишда корреляцион ўзгаришлар аниқланган;
оғиз бўшлиғини парваришида турли йўналишдаги воситаларни қўлланилиши оғиздаги микробиологик биопардаси, супраструктура-милк-протез соҳасида адгезиясини пасайишига ва яхши тозаланишига қўмаклашиши оғиз бўшлиғи микробиоцинозини аниқлаш усули ёрдамида исботланган;
шаҳсий гигиена муолажаларини бажариш вақтида протез соҳаси шиллиқ қаватини ирригатор ёрдамида доимий стимуляциясида суяк тўқимаси зичлиги ва микроциркуляцияси кўрсаткичларининг тикланиши лазерли допплер флоуметрия усулида аниқланган;
дентал имплантатлардаги протезли беморларда протезлаш усулини солиштирма объектив воситаси сифатида хаёт сифатини бахоловчи сўровнома ишлаб чиқилган ва такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тиш имплантларида олиб қўйилувчи ва шартли олиб қўйилувчи тиш протезлари билан протезлаш самарадорлигини қиёсий баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
имплантларга қўйилган олиб қўйилувчи ва шартли олиб қўйилувчи тиш протезларидан фойдаланишдаги микробиологик тадқиқотлар маълумотлари ёрдамида оғиз бўшлиғи гигиенаси комплексини ишлаб чиқишга қаратилган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган “Тиш имплантатларидаги олиб қўйилувчи ва шартли олиб қўйилувчи тиш протезларидан фойдаланувчи шахсларда оғиз бўшлиғи микробиологик ҳолатини кўрсаткичлари” номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 19 ноябрдаги 8н-р/1117-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома оғиз бўшлиғининг индивидуал гигиенасини тўғри танлаган холда тиш имплантатларидаги олиб қўйилувчи ва шартли олиб қўйилувчи тиш протезларидан фойдаланиш имконини берган;
тиш имплантатларидаги олиб қўйилувчи ва шартли олиб қўйилувчи тиш протезлари билан протезлашда оғиз бўшлиғи индивидуал гигиенасини бахолаш усулларига қаратилган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган “Тиш имплантатларидаги олиб қўйилувчи ва шартли олиб қўйилувчи тиш протезлари билан протезлашда оғиз бўшлиғи индивидуал гигиенаси усулларини индекс баҳолаш” номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 29 сентябрдаги 8н-р/851-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома гигиена усулини ва имплантатга протезни тўғри талаш имконини берган; 
олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, ДУКнинг 5-сон стоматология поликлиникаси ва Тошкент шаҳар Ortho Cure МЧЖ хусусий клиникаси амалий фаолиятига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 19 январдаги 8н-з/11-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши асоратлар сонини ва имплантларни яқин ва кечиктирилган муддатларда йўқотиш хавфини камайтириш, протезларни қўллаш муддатларини узайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish