Sayt test rejimida ishlamoqda

Сауров Равшонбек Русланбек ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Давлат хизматлари кўрсатиш институтларининг ижтимоий функциялари ва фалсафий-ҳуқуқий асослари”, 09.00.04 – “Ижтимоий фалсафа” (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Fal699.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02
Илмий раҳбар: Ғайбуллаев Отабек Мухаммадиевич, фалсафа фанлари доктори, профессор. 
Расмий оппонентлар: Саидқосимов Акбар Исохонович, фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор; Мавлонов Журабек Ёрқул ўғли, сиёсий фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади давлат хизматлари кўрсатиш институтлари (ДХКИ)нинг жамиятдаги ижтимоий функцияларини фалсафий нуқтаи назардан асослаш ва уни такомиллаштириш бўйича таклиф-тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
давлат хизматлари кўрсатадиган марказ, агентликлар фаолиятининг ижтимоий ўрни давлат бошқарувининг кратологик характери, самарали таъсир қилиш воситаси, механизми, фуқароларни мурожаатлари ва уларнинг қонуний талаб-эҳтиёжларини қондириш билан боғлиқлиги мантиқий исботланган;
ДХКИнинг имманент хусусияти, тамойиллари ва ижтимоий функцияларини диалектик алоқадорлиги (таркибий тузилмаси, талаблари)нинг детерминлашуви (аҳолига ахборот хизматлари кўрсатиш, меҳнат бозорига кириш ва унда фаол қатнашиш) бирламчи омил эканлиги праксиологик жиҳатдан асосланган;
ДХКИларнинг институционал белгиси, полифункционал жиҳати, инновацион ислоҳотларни амалга оширувчи тамойиллари (экотизимга интеграциялашган электрон платформалар) ва  праксиологик рақамли хизматларни рационал ташкил этишдаги регуляция қилиш механизмлари фалсафанинг умумийлик, хусусийлик, алоҳидалик категориялари воситасида очиб берилган;
Янги Ўзбекистонда ДХКИни ташкил этишнинг фалсафий-ҳуқуқий асоси,  демократизм ва инсон манфаатларига мослик тамойили, институционал тизимни  изчил шаклланиши, мурожаат этувчиларни ижтимоий қизиқишлари ҳамда эҳтиёжларини парадигмал хусусиятларга эгалиги фалсафий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мамлакатимизда давлат хизматлари кўрсатиш институтларининг ижтимоий функциялари ва фалсафий-ҳуқуқий асосларини асослаб беришга қаратилган илмий, амалий тавсия ҳамда таклифлар асосида:
давлат хизматлари кўрсатадиган марказ, агентликлар фаолиятининг ижтимоий ўрни, давлат бошқарувининг кратологик характери, самарали таъсир қилиш воситаси, механизми, фуқароларни мурожаатлари ва уларнинг қонуний талаб-еҳтиёжларини қондириш билан боғлиқлигига доир амалий тавсиялардан Ўзбекистон Либерал демократик партиясининг Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга оширишга оид давлат дастури ижросини таъминлаш бўйича “йўл харитаси”да белгиланган “Аёллар ташаббускорлигини ошириш, замонавий лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш”га оид вазифалар доирасида ўтказилган “Аёллар – инновацион ривожланиш тарафдори” мавзусидаги тарғибот ишларида фойдаланилган (ЎзЛиДеПнинг 2022 йил 6 июлдаги 01-27/326-сон маълумотномаси). Натижада, ЎзЛиДеП фаолияти самарадорлигини оширишга ҳамда аҳолининг ҳаёт сифати, ишчанлик муҳитини яхшилаш ва ижтимоий таъминот хизматларини юксалтиришга хизмат қилган;
ДХКИнинг имманент хусусияти, тамойиллари ва ижтимоий функцияларини диалектик алоқадорлиги (таркибий тузилмаси, талаблари)нинг детерминлашуви (аҳолига ахборот хизматлари кўрсатиш, меҳнат бозорига кириш ва унда фаол қатнашиш) бирламчи омил эканлиги праксиологик жиҳатдан асосланганлигига оид илмий хулосалар ва амалий тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурида белгиланган “маънавий-маърифий тизимидаги раҳбар ва ҳодимларни янгича талаблар ва замонавий ахборот технологиялари асосида самарали ишлашга ўргатиш ва малакасини ошириб бориш” мавзусида ўтказилган тарғибот ишларида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2022 йил 25 ноябрдаги 362-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатимизда ижтимоий муносабатларни тартибга солишга қаратилган давлат хизматлари институтларининг самарали фаолият юритишига хизмат қилган;
ДХКИларнинг институционал белгиси, полифункционал жиҳати, инновацион ислоҳотларни амалга оширувчи тамойиллари (экотизимга интеграциялашган электрон платформалар) ва  праксиологик рақамли хизматларни рационал ташкил этишдаги регуляция қилиш механизмлари фалсафанинг умумийлик, хусусийлик, алоҳидалик категориялари воситасида очиб берилганлигига доир таклиф ва тавсиялардан “Коррупцияга қарши курашнинг маънавий-маърифий ва ҳуқуқий асослари” номли дарслик мазмунига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 17 мартдаги 106-сонли буйруғи билан тасдиқланган 106-370-рақамли гувоҳномаси). Натижада, бу таклифлар давлат номидан хизмат кўрсатиш чоғида ўз мансабини суистеъмол қилувчи амалдорлар билан шу хизматдан фойдаланувчи фирмалар, ташкилотлар ва айрим фуқаролар ўртасида юз бериши мумкин бўлган коррупцион ҳолатларни олдини олиш имконини берган; 
Янги Ўзбекистонда ДХКИни ташкил этишнинг фалсафий-ҳуқуқий асоси,  демократизм ва инсон манфаатларига мослик тамойили, институционал тизимни  изчил шаклланиши, мурожаат этувчиларни ижтимоий қизиқишлари ҳамда эҳтиёжларини парадигмал хусусиятларга эгалигига оид илмий-амалий тавсиялардан “Ўзбекистон телерадиоканали”да “Халқ қабулхоналарида”, “Таълим ва тараққиёт” номли  дастурлар сценарийсини тайёрлаш ва уни амалга оширишда кенг фойдаланилган (Ўзбекистон телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2022 йил 24 августдаги 04-36-1380-сон маълумономаси). Натижада, давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини тубдан ислоҳ қилишнинг энг муҳим йўналишлари билан боғлиқ дастурлар ва инновацион ғояларни ишлаб чиқиш ишларини янада такомиллаштиришга ҳамда аҳолининг давлат хизматларидан кенг фойдаланишга доир ҳуқуқий саводхонликини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish