Sayt test rejimida ishlamoqda

Раджапова Наталья Базаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Янги Ўзбекистонда демократик ўзгаришлар даврида гендер тенглик: назария ва амалиёт”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Fal489.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Сафарова Нигора Олимовна, фалсафа фанлари доктори, профессор. 
Расмий оппонентлар: Саидқосимов Aкбар Исохонович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Меликова Мартаба Нугмановна, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Eтакчи ташкилот: Бухоро давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади янгиланаётган Ўзбекистонда гендер тенгликнинг тутган ўрни ва аҳамиятини ижтимоий-фалсафий жиҳатдан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Янги Ўзбекистонда гендер тенгликни ўрнатиш ва таъминлашдаги оилавий стереотипларни келтириб чиқарувчи доминант ментал хусусиятлар ва деструктив омиллар аниқланиб, уларни бартараф қилишнинг индивидуал ва жамоавий ишлаш механизми асосланган;
мустақиллик йилларида гендер тенглигини ўрнатиш учун қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳаётга тадбиқ этилиши ва жамият тараққиётида хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллашувида миллий қонунчиликдан фойдаланиш механизмларининг изчиллилик, даврийлик, ахлоқ каби ўзига хос хусусиятлари такомиллаштирилганлиги очиб берилган;
Янгиланаётган Ўзбекистон воқелигида гендер тенглик жараёнининг аксиологик моҳияти, гносеологик асослари ва праксиологик аспектларини уйғунлаштириш хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллашувининг детерминистик асоси эканлиги аниқланган;
фуқаролик жамияти субъектлари манфаатларини акс эттириш ва уларнинг ижтимоий мувозанатини таъминлаш учун миллий қонунчиликни ривожлантиришнинг асосий қисми сифатида гендер тенглигини шакллантиришда халқаро тажриба, конституциявий моҳият, миллий менталитет, анъанавий урф-одатлар каби умуминсоний меъёрлар конструктив аҳамият касб этиши асослаб берилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мамлакатимизда гендер сиёсатининг ўзига хос хусусиятларини асослаш ҳамда ички мезон ва меъёрларга алоқадорлигини белгилаш ва тадқиқ этиш асосида:
Янги Ўзбекистонда гендер тенгликни ўрнатиш ва таъминлашдаги оилавий стереотипларни келтириб чиқарувчи доминант ментал хусусиятлар ва деструктив омиллар аниқланиб, уларни бартараф қилишнинг индивидуал ва жамоавий ишлаш механизми асосланганлигига оид таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2020-2024 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастури IV. Ижтимоий соҳани янада ривожлантириш, мамлакатда таълим-тарбия тизимини тубдан ислоҳ этишнинг устувор йўналишлари бандининг 4.3-қисмида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгашининг 2021 йил 24 ноябрдаги 03\03-391-сон маълумотномаси). Натижада мамлакатимизда аҳоли турли қатламлари ва сиёсий партиялар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирларнинг назарий ва амалий асосларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
мустақиллик йилларида гендер тенглигини ўрнатиш учун қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳаётга тадбиқ этилиши ва жамият тараққиётида хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллашувида миллий қонунчиликдан фойдаланиш механизмларининг изчиллилик, даврийлик, ахлоқ каби ўзига хос хусусиятлари такомиллаштирилганлигига оид илмий асосланган таклиф ва тавсиялардан Чехия Республикаси Карлова университети Фалсафа факультети ва Термиз давлат университети ҳамкорлигида 2018-2021 йилларда бажарилган “ Creativity and Adaptability as Conditions of the Success of Europe in an Interrelated World” мавзусидаги CZ.02.1.01/0.0/0.0/16_019/0000734 рақамли амалий лойиҳа ижросини таъминлашда фойдаланилган (Термиз давлат университетининг 2022 йил 21 июндаги 04\12-2095-сон маълумотномаси). Натижада Сурхондарё вилояти Бойсун ва Шеробод туманларида ўтказилган археологик тадқиқотлар жараёнида жамланган археологик материалларни таҳлил қилиш, статистик маълумотларни келтириш самарадорлигига хизмат қилган;
Янгиланаётган Ўзбекистон воқелигида гендер тенглик жараёнининг аксиологик моҳияти, гносеологик асослари ва праксиологик аспектларини уйғунлаштириш хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллашувининг детерминистик асоси эканлигига оид илмий таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг “Ўзбекистон Республикасида 2021 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтаришга доир қўшимча чора-тадбирлар” дастури II йўналишига оид “Ўзбекистондаги янгиланиш жараёнлари, амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш”, “Янги Ўзбекистон – Ренессанс сари” ғоясини руёбга чиқаришга қаратилган умуммиллий ҳаракатни юзага келтириш чора-тадбирлари қисми 5-банди ижросини таъминлашда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат кенгаши Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022 йил 10 январдаги 02\02\24-сон маълумотномаси). Натижада тажриба-синов дастури доирасидаги ишланмалари плакатлар ва қўлланмалар ишлаб чиқиш орқали маҳалла ва оилани рағбатлантириш, аёллар ва қизлар билан ишлаш жараёнида аёлларнинг ижтимоий-ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, зўравонлик ва таъқиблардан ҳимоя қилишга хизмат қилган;
фуқаролик жамияти субъектлари манфаатларини акс ‘ттириш ва уларнинг ижтимоий мувозанатини таъминлаш учун миллий қонунчиликни ривожлантиришнинг асосий қисми сифатида гендер тенглигини шакллантиришда халқаро тажриба, конституциявий моҳият, миллий менталитет, анъанавий урф-одатлар каби умуминсоний меъёрлар конструктив аҳамият касб этишига оид илмий асосланган таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан 2022 йилда эфирга узатилган “Дугоналар”, “Миллат ва маънавият”, “Таълим ва тараққиёт” каби радиоэшиттиришлар дастурлари сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2022 йил 30 майдаги 04-36-768-сон маълумотномаси). Натижада радиотингловчиларнинг Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик ўзгаришлар даврида гендер тенглигини таъминлаш жараёни ва хотин-қизларнинг иштироки ҳақидаги билимларини бойитишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish