Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдашев Фаррух Ҳақбердийевичнинг 
фан доктори (DSc) диссертасияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Маънавият” лексик категорияси: системаси, семантикаси ва лексикографик талқини”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.DSc/Fil374.
Илмий раҳбар: Менглийев Бахтиёр Ражабович, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/30.12.2021.Fil.70.01.
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, профессор Искандарова Шарифа Мадалийевна; филология фанлари доктори, доцент Ергашова Гули Исмоил қизи; филология фанлари доктори, профессор Бегимов Одил Тўхтамишович.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади “Маънавият” лексик категориясининг лисоний қимматини система сифатида аниқлашдан иборат. 
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тилшуносликда “маънавият” лексик категориясининг атов бирликларини ташкил етувчилар орасидаги парадигматик муносабарлар ёритилиши орқали категория таркибидаги лексемалар мазкур парадигмага мансуб сўзларнинг барчасига бирдек тааллуқли емаслиги аниқланган; 
“маънавият” лексик категориясининг ийерархик муносабати маъновий гуруҳ, мавзуий гуруҳ, маъновий уялар каби мураккаб тизимдан ташкил топганлиги сабабли улар “маънавият” лексик категориясининг парадигмасидаги семантик структураси ва лексик категориянинг системасини шакллантириши очиб берилган;
“маънавият” лексик категориясининг микросистемасида ядрони воқелантириш жараёни лексик категорияга оид бирликларни аниқлаш орқали категорияга бевосита ва билвосита таааллуқли лексемаларнинг дифференсиал семани кучайтириш, марказ семани фаоллаштириш ҳамда периферик сема билан марказ сема реаллашувида намоён бўлиши исботланган;
лексик категория таркибидаги полисемантик ва моносемантик лексемаларнинг хусусиятлари “маънавият” лексик категориясини маъновий гуруҳларга ажратиш мақсадида марказ ва периферик чегарага ажратиш орқали лексик категориянинг ядросига тегишли бўлган енг фаол семалар марказ ва периферияга тааллуқли бўлиши аниқланган; 
ўзбек тилининг янги изоҳли луғатлари “маънавият” лексик категориясининг бирликлари изоҳини маълум аудитория танламайдиган, миллий маънавиятни акс еттирувчи “маънавият” консептига оид лексемалар билан тўлдирилганлиги ҳамда сон ва сифат жиҳатидан нисбатан устуворлик касб етганлиги ойдинлаштирилган. 
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тилимиздаги “маънавият” лексик категориясининг атов бирликлари семантик таҳлили юзасидан олинган илмий натижалар асосида: 
тилшуносликда “маънавият” лексик категориясининг атов бирликларини ташкил етувчилар орасидаги парадигматик муносабарлар ёритилиши орқали категория таркибидаги лексемалар мазкур парадигмага мансуб сўзларнинг барчасига бирдек тааллуқли емаслиги аниқланганига доир хулосалардан Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган ПЗ-20170927147 – “Қадимги даврлардан ХИИИ асргача бўлган туркий ёзма манбалар тадқиқи” мавзусидаги илмий-амалий лойиҳада фойдаланилган (Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022-йил 21-декабрдаги 01/4-3527-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа иши маънавиятга оид лексемаларнинг етимологик, семантик, структур таҳлили асосида улардан ески туркий тилга алоқадор жиҳатлари тўлдириш имконини берган; 
“маънавият” лексик категориясининг ийерархик муносабати маъновий гуруҳ, мавзуий гуруҳ, маъновий уялар каби мураккаб тизимдан ташкил топганлиги сабабли улар “маънавият” лексик категориясининг парадигмасидаги семантик структураси ва лексик категориянинг системасини шакллантириши очиб берилганига оид хулосаларидан Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган Бв-Aтех-2018-(251+143) “Кўзи ожиз шахслар учун компюртер техникасидан фойдаланиш, матнрларни ўқиш ва ёзиш имконини берувчи ўзбек тилига асосланган гапирувчи дастурий таъминот ва овоз синтезаторини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022-йил 12-декабрдаги 01/4-3545-сон маълумотномаси). Натижада маънавиятга оид лексемаларнинг матндаги ўрни, аҳамияти ва нутқий, лисоний имкониятлари ҳақидаги қарашларга таъсири, маънавиятга оид лексемаларнинг лисоний, когнитив, социолингвистик таҳлили асосида еса шахс маънавий сифатларининг ошиб бориши ҳақидаги муайян хулосаларга келинган. 
“маънавият” лексик категориясининг микросистемасида ядрони воқелантириш жараёни лексик категорияга оид бирликларни аниқлаш орқали категорияга бевосита ва билвосита таааллуқли лексемаларнинг дифференсиал семани кучайтириш, марказ семани фаоллаштириш ҳамда периферик сема билан марказ сема реаллашувида намоён бўлиши исботланганига оид хулосаларидан 5220100 - Филология ва тилларни ўқитиш (ўзбек тили) бакалавр таълим йўналиши талабалари учун ёзилган “Ҳозирги ўзбек адабий тили” дарслигида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018-йил 27-мартдаги 274-сон буйруғига мувофиқ 274-312 рақами асосида рўйхатга олинган). Натижада дарсликдаги “маънавият” лексик категориясининг микросистемасида ядрони воқелантириш жараёни талқинига оид маълумотлар назарий ва амалий жиҳатдан бойитиш имконини берган;
ўзбек тилининг янги изоҳли луғатлари “маънавият” лексик категориясининг бирликлари изоҳини маълум аудитория танламайдиган, миллий маънавиятни акс еттирувчи “маънавият” консептига оид лексемалар билан тўлдирилганлиги ҳамда сон ва сифат жиҳатидан нисбатан устуворлик касб етганлиги ойдинлаштирилганига оид хулосаларидан Навоий вилоят телерадиокомпаниясининг кўрсатувлар ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган фойдаланилган (Навоий вилоят телерадиокомпаниясининг 2022-йил 15-декабрдаги 04/1-3505-сон маълумотномаси). Натижада юқори савияли баркамол авлодни вояга етказиш, ёшлар орасида миллий маънавиятни шакллантириш ҳамда маънавиятнинг шахс фаолияти, дунёқарашига хос хусусиятлари таърифи, тавсифи ҳақидаги тарғибот ишлари мазмуни мукаммаллаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish