Sayt test rejimida ishlamoqda

Жабборов Эшназарнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жаҳон маърифатчилик адбиёти: Ғарбий Европа ва ўзбек адабиётининг қиёсий таҳлили”, 10.00.06 – Қиёсий адабиёцҳунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/Fil982.
Илмий раҳбар: Болтабойев Ҳамидулла Убайдуллаевич, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.01.10. 
Расмий оппонентлар: Пардаева Зулфия Жўраевна, филология фанлари доктори, профессор; Саидов Улуғбек, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жаҳон адабиётидаги маърифатчилик йўналишининг назарий асосларини ўрганиш орқали Ғарбий Европа ва ўзбек адабиёти маърифатчилиги адабиётини қиёсий-типологик жиҳатдан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
XVIII аср Ғарбий Европа маърифатчилигининг ХIХ аср охири – ХХ аср бошларидаги ўзбек маърифатчилик ҳаракати ва адабиёти билан муштарак жиҳатлари, хусусан уларда умумий маърифатчилик ғояларнинг мавжудлиги далилланган;
Ғарбий Европа ва ўзбек адабиётида ижодкор шахсининг маънавий юксалиши ҳамда руҳий тантанаси давр адабиётида бадиий ифодасини топганлиги дунё маърифатчилик анъаналаридан келиб чиққан ҳолда исботланган;
ўзбек адабиёти тарихининг муҳим ва мураккаб босқичини ташкил етган ўзбек маърифатчилик адабиётининг ўзига хослиги ва Ғарбий Йевропа маърифатчилик адабиёти билан ўхшаш бўлган адабий тур ва жанрларни қўллашдаги, ибратли қаҳрамон образини яратишдаги умумий жиҳатлари асосланган;
ўзбек маърифатчилидаги анъанавий образларнинг ижтимоийлик касб етиши, миллий мустақиллик учун курашчан қаҳрамонларнинг адабиётга кириб келиши, матбуот ва маориф тизимидаги янгиланишлар, жадидчилик тараққиёт тамойилларининг назарий асослари исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жаҳон маърифатчилик адбиёти: Ғарбий Европа ва ўзбек адабиётининг қиёсий таҳлили мавзусида бажарилган илмий-тадқиқот натижалари асосида: 
XVIII аср Ғарбий Европа маърифатчилигининг ХIХ аср охири – ХХ аср бошларидаги ўзбек маърифатчилик ҳаракати ва адабиёти билан муштарак жиҳатлари, хусусан уларда умумий маърифатчилик ғояларнинг мавжудлигига оид хулосалардан Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида 2012-2016-йилларда бажарилган Ф1-ФA-О-43429, ФA-Ф1, Г002 рақамли “Қорақалпоқ фолклори ва адабий жанр ва турларининг назарий масалаларини тадқиқ етиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2021 йил 17 мартдаги 17.01/240-сон маълумотномаси). Натижада қорақалпоқ адабиётининг ХIХ аср охири – ХХ аср бошлари даврига оид назарий хулосаларда ўзбек адабиёти билан уйғун кечганини очиб беришга еришилган;
Ғарбий Европа ва ўзбек адабиётида ижодкор шахсининг маънавий юксалиши ҳамда руҳий тантанаси давр адабиётида бадиий ифодасини топганлигига оид хулосалалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида 2017-2020-йилларда бажарилган ФA-Ф1-0005 рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиёцҳунослиги тарихини тадқиқ етиш” мавзуларидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2021 йил 17 мартдаги 17.01/240-сон маълумотномаси). Натижада Ғарбий Йевропа ва қорақалпоқ адабиётидаги тарихий даврларни қиёсий умумлаштиришда назарий асос бўлиб хизмат қилган;
ўзбек адабиёти тарихининг муҳим ва мураккаб босқичини ташкил етган ўзбек маърифатчилик адабиётининг ўзига хослиги ва Ғарбий Европа маърифатчилик адабиёти билан ўхшаш бўлган адабий тур ва жанрларни қўллашдаги, ибратли қаҳрамон образини яратишдаги умумий жиҳатларига оид хулосалардан ҳамда ўзбек маърифатчилидаги анъанавий образларнинг ижтимоийлик касб етиши, миллий мустақиллик учун курашчан қаҳрамонларнинг адабиётга кириб келиши, матбуот ва маориф тизимидаги янгиланишлар, жадидчилик тараққиёт тамойилларининг назарий асосларига оид хулосалардан Сурхондарё вилояти телерадиокомпаниясининг “Маънавият қалб кўзгуси”, “Кун мавзуси”, “Бир асар шарҳи” кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Сурхондарё вилояти телерадиокомпаниясининг 2021 йил 17 майдаги 01-01/61-сон маълумотномаси). Натижада мазкур кўрсатувларнинг мавзу доирасини кенгайтириш ва мазмуни бойитишга еришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish