Sayt test rejimida ishlamoqda

Лагай Елена Александровнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Лингвистик олий таълим муассасалари талабалари нутқ маданиятининг шаклланишига компетенцияли ёндашув”, 13.00.02– Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (рус тили) (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.DSc/Ped45.
Илмий маслаҳатчи: Ахмедова Лайлохон Толибжоновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети,  DSc.03/30.12.2019.Fil/Ped.27.01.
Расмий оппонентлар: Хашимова Дильдора Уринбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Асилова Гулшан Асадовна, педагогика фанлари номзоди, доцент; Абдуллаева Розанна Мирзатуллаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади лингвистик олий таълим муассасалари талабаларининг рус тили илмий нутқ маданиятини компетенциявий ёндашув асосида шакллантиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
лингвистик олий таълим муассасалари талабаларининг илмий нутқ маданиятини шакллантириш зарурати касбий фаолиятни мақбул амалга ошириш имконини берувчи таянч ва предметли компетенциялар мажмуи билан тавсифланадиган мутахассис касбий компетенциясининг асосий омили сифатида назарий жиҳатдан асосланган;
лингвистик олий таълим муассасалари талабаларининг илмий нутқини ўқитиш жараёнини касбий йўналтирилган коммуникатив компетенцияни шакллантиришни таъминловчи мақсадли, услубий, ташхислаш, мазмунли-жараёнли ва натижавий компонентларини бирлаштирувчи ўқитиш моделини аниқлаш орқали талабаларни бирламчи касбий ижтимоийлашув жараёнига олиб кириш шартлари сифатида оптималлаштиришда компетенциявий ёндашувдан фойдаланиш зарурати исботланган;
лингвистик олий таълим муассасалари талабаларининг нутқ маданиятини шакллантиришнинг таркибий-мазмуний компонентлари ўқув материалини танлашда комплекс ёндашув, касбий йўналтирилганлик, коммуникатив компетенцияни шакллантиришда босқичлилик ҳамда талабаларнинг мустақил фикрлаш компетенциясини ривожлантиришга қаратилган дидактик таъминот орқали такомиллаштирилган; 
талабаларнинг муҳим касбий компетенцияларини фаоллаштириш ва ривожлантиришни таъминлайдиган махсус ишлаб чиқилган машқлар типологияси  асосида  филолог-талабалар илмий нутқ маданиятини шакллантиришнинг дидактик модели замонавий педагогик технологияларга кўра такомиллаштирилган; 
олий таълим муассасалари талабаларнинг илмий нутқ маданиятини шакллантиришга қаратилган ўқув жараёнини ташкил этишнинг услубий таъминоти ҳамда материални ўзлаштиришнинг энг самарали метод ва усулларини танлаш имконини берувчи замонавий педагогик технологияларни қўллаш зарурати асосланган. 
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Лингвистик олий таълим муассасалари талабаларининг рус тили илмий нутқ маданиятини компетенциявий ёндашув асосида шакллантиришга қаратилган назарий-методологик натижалар ва амалий тавсиялар асосида:

лингвистик олий таълим муассасалари талабаларининг илмий нутқ маданиятини шакллантириш зарурати касбий фаолиятни мақбул амалга ошириш имконини берувчи таянч ва предметли компетенциялар мажмуи билан тавсифланадиган мутахассис касбий компетенциясига оид хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг “Эрудит” инновацион лойиҳаси (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2022 йил 02 августдаги 10/1327-сон маълумотномаси), шунингдек, Т.Н. Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институтининг ХTI-2015-1 “Бошланғич синфларда чет тилларни ўқитишни жадаллаштириш методикаларини яратиш ва жорий этиш” инновацион лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Т.Н. Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институтининг 2022 йил 19 августдаги 01/15-09/182-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу хулоса ва тавсиялар лойиҳалар доирасида электрон ресурслар, назарий ва амалий материаллар тайёрлашда муҳим манба бўлиб хизмат қилган;
лингвистик олий таълим муассасалари талабаларининг илмий нутқини ўқитиш жараёнини касбий йўналтирилган коммуникатив компетенцияни шакллантиришни таъминловчи мақсадли, услубий, ташхислаш, мазмунли-жараёнли ва натижавий компонентларини бирлаштирувчи ўқитиш моделини аниқлаш орқали талабаларни бирламчи касбий ижтимоийлашув жараёнига олиб кириш шартлари сифатида оптималлаштиришда компетенциявий ёндашувдан фойдаланиш зарурати тўғрисидаги хулоса ва материаллардан Т.Н. Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институтининг “Вояга етмаганлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка мойил ўкувчиларни тарбиялашнинг ижтимоий-педагогик технологиялари” мавзусидаги FZ-2016-0910202206 фундаментал лойиҳа (Т.Н. Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институтининг 2022 йил 19 августдаги 01/15-09/182-сон маълумотномаси) амалга оширишда, шунингдек, Республика маънавият ва маърифат маркази томонидан бешта муҳим ташаббус доирасида ўтказилган маънавий-маърифий тадбирларда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2022 йил 24 августдаги 02/02/1278 ИН-сон маълумотномаси). Натижада, диссертация ишининг асосий қоидалари ва хулосалари лойиҳа доирасидаги ўқув-услубий материалларни, шунингдек, Республика маънавият ва маърифат маркази томонидан амалга ошириладиган тадбирларни такомиллаштиришга хизмат қилган; 
талабаларнинг муҳим касбий компетенцияларини фаоллаштириш ва ривожлантиришни таъминлайдиган махсус ишлаб чиқилган машқлар типологияси  асосида  филолог-талабалар илмий нутқ маданиятини шакллантиришнинг дидактик модели замонавий педагогик технологиялардан фойдаланиш борасидаги тавсиялардан Т.Н. Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институтининг “Умумий ўрта таълим тизимида ўқувчиларнинг компетенцияларини шакллантиришга йўналтирилган таълим технологиялари” мавзусидаги РЗ-2014-0910185149 амалий лойиҳада фойдаланилган (Т.Н. Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институтининг 2022 йил 19 августдаги 01/15-09/182-сон маълумотномаси). Натижада диссертация материаллари лойиҳа доирасида дастурлар, типографик дарсликлар, назарий ва амалий материаллар тайёрлашда муҳим манба бўлиб хизмат қилган;
олий таълим муассасалари талабаларнинг илмий нутқ маданиятини шакллантиришга қаратилган ўқув жараёнини ташкил этишнинг  услубий таъминоти ҳамда материални ўзлаштиришнинг энг самарали метод ва усулларини танлаш имконини берувчи замонавий педагогик технологияларни қўллашга оид тавсиялардан “Рус тили ва адабиётини ўқитишнинг замонавий технологиялари” дарслигини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йил 6 апрелдаги 137-008-сон гувоҳномаси). Натижада, ўқув-услубий қўлланма ва дарслик мазмуни ўқув жараёнини ўқув-услубий жиҳатдан таъминловчи материаллар, шу билан бир қаторда, ўқув материалини ўзлаштиришнинг энг самарали метод ва усулларини танлаш имконини берувчи замонавий педагогик технологиялар тавсифи билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish