Sayt test rejimida ishlamoqda

Раджапов Одилбек Бабаназаровичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Янгиланаётган Ўзбекистон фуқароларида зиёлилик маданиятини юксалтириш омиллари (ижтимоий-фалсафий таҳлил)”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Fal568.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02.
Илмий раҳбар: Хажийева Максуда Султановна, фалсафа фанлари доктори, профессор. 
Расмий оппонентлар: Яхшиликов Журабой Яхшиликович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Махмудова Aзиза Нугмановна, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Йетакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон фуқароларида зиёлилик маданиятини ривожлантириш омилларини асослашдан иборат. 
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
    ёш авлодда зиёлилик маданиятини шакллантирувчи рационал идрок етиш, оқилона баҳолаш, таълим-тарбия тизими уйғунлиги ва ақлий тарбия каби субйектив детерминантлар (белгиловчи ва унинг пайдо бўлишида ёрдам берувчи сабаб ва шароитлар)ни оптималлаштириш зарурлиги мантиқий жиҳатдан исботланган; 
ривожланган мамлакатларнинг ўз фуқароларида зиёлилик маданиятини юксалтириш борасидаги илғор ворисийлик тажрибаси, олиб бораётган истиқболли ислоҳотлари давлат стратегик сиёсатининг мазкур тизим субйектлари фаолияти самарадорлигини таъминлашдаги ролини ошириш сегментацияси (ажратилиши), маънавий-ахлоқий ва ахлоқий маданият аккумуляцияси (қўшилиши) асослаб берилган; 
 Ўзбекистон фуқароларида зиёлилик маданиятини юксалтиришда миллий ва умуминсоний қадриятларга асосланган махсус консепсия яратиш еҳтиёжи заруратининг ташкилий парадигмадаги ўзгаришлар тизимининг ментал хусусиятларидаги когнитив қобилиятларни шакллантириш даражалари очиб берилган; 
 “Зиё”, “зиёлилик” ва “зиёлилик маданияти” тушунчалари бугунги давр шахсий ва касбий ривожланиш жараёнидаги билимларнинг замонавий хусусиятларини фуқаролар онгига сингдириш трансформацияси, генерацияси ва регулятив таъсирини когнитив компонентларини ошириш мезонлари фалсафий асосланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мамлакатимизда зиёлилик маданиятини, уни ривожлантирувчи омиллар ва уларнинг жамият ривожига таъсирини асослаб беришга қаратилган илмий хулоса, амалий тавсия ва таклифлар асосида:
ёш авлодда зиёлилик маданиятини шакллантирувчи рационал идрок етиш, оқилона баҳолаш, таълим-тарбия тизими уйғунлиги ва ақлий тарбия каби субйектив детерминантлар (белгиловчи ва унинг пайдо бўлишида ёрдам берувчи сабаб ва шароитлар)ни оптималлаштириш зарурлигига оид таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Хоразм Маъмун академиясининг “Хоразм шаҳарларининг тарихи, маданий мерослари, обидалари ва санъат асарларининг тадқиқодлари асосида СМAРТ техналогияларни яратиш” мавзусидаг И-ФA-2019-25 рақамли ва “Дорул ҳикмат вал маориф” замонавий виртуал музейини яратиш” мавзусидаги ПЗ-2020103078 рақамли амалий лойиҳалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Хоразм Маъмун академиясининг 2022-йил 16-майдаги 81/2-22-сон маълумотномаси). Натижада мазкур лойиҳаларнинг тарихий-фалсафий жиҳатларини назарий ва амалий жиҳатдан ёритишда муҳим манба бўлиб хизмат қилган;
ривожланган мамлакатларнинг ўз фуқароларида зиёлилик маданиятини юксалтириш борасидаги илғор ворисийлик тажрибаси, олиб бораётган истиқболли ислоҳатлари давлат стратегик сиёсатининг мазкур тизим субйектлари фаолияти самарадорлигини таъминлашдаги ролини ошириш сегментацияси (ажратилиши), маънавий-ахлоқий ва ахлоқий маданият аккумуляцияси (қўшилиши) асослаб берилганлигига оид хулосалар ва амалий тавсиялардан “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг Ўзбекистонда “Инновациялар учун ҳамкорлик” дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг 2022-йил 13-июндаги 03-08/200-сон маълумотномаси). Натижада мамлакатимиз ҳудудларининг ижтимоий–сиёсий ва ижтимоий–иқтисодий ривожланиши билан боғлиқ давлат, соҳага оид ва ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ишларини янада такомиллаштиришга ҳамда фуқароларда зиёлилик маданиятини шакллантиришга хизмат қилган; 
Ўзбекистон фуқароларида зиёлилик маданиятини юксалтиришда миллий ва умуминсоний қадриятларга асосланган махсус консепсия яратиш еҳтиёжи заруратининг ташкилий парадигмадаги ўзгаришлар тизимининг ментал хусусиятларидаги когнитив қобилиятларни шакллантириш даражалари очиб берилганлига оид амалий таклиф ва тавсиялардан Республика маънавият ва маърифат маркази Хоразм вилоят бўлимининг “Ўзбекистон Республикасида 2021-йилда маънавий-маърифий ишлар самародорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтаришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури”нинг ИИ йўналишига оид “Ўзбекистондаги янгиланиш жараёнлари, амалга оширилаётган ислоҳатлар мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш, “Янги Ўзбекистон – Учинчи Ренессанс сари” ғоясини рўёбга чиқаришга қаратилган умуммиллий ҳаракатини юзага келтриш чора-тадбирлари” билан боғлиқ 9-банди ижросини таъминлашда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2022-йил 6-июндаги 137-сон маълумотномаси). Натижада республика миқёсида олиб борилаётган маънавий-маърифий тарғибот ишлари самарадорлигини ошишига хизмат қилган;
“Зиё”, “зиёлилик” ва “зиёлилик маданияти” тушунчалари бугунги давр шахсий ва касбий ривожланиш жараёнидаги билимларнинг замонавий хусусиятларини фуқаролар онгига сингдириш трансформацияси, генерацияси ва регулятив таъсирини когнитив компонентларини ошириш мезонларига оид таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан 2021-2022-йилларда ефирга узатилган “Миллат ва маънавият”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Таълим ва тараққиёт” дастурларининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасасининг 2022-йил 30-майдаги 04-36-769-сон маълумотномаси). Натижада Янги Ўзбекистон ёшларида зиёлилик маданиятини юксалтириш ҳамда мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиётида зиёлилик масъулятини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар самарадорлигини янада оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish