Sayt test rejimida ishlamoqda

Фарходжонова Нодира Фарходжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Глобаллашув шароитида миллий маданиятнинг модернизациялашиши ва интеграцияси”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Fal244.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-қурилиш институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети, PhD.03/30.04.2021.F.76.06.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Ергашев Ибодулла, сиёсий фанлар доктори, профессор. 
Расмий оппонентлар: Маматов Мамаджан Aхмаджанович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Қорабоев Усмон Ҳосилович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Aндижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади глобаллашув шароитида миллий маданият модернизация ва интеграциясининг жамият тараққиётидаги ижтимоий -фалсафий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
глобал ўзгаришлар шароитида модернизация ва интеграция жараёнлари анъанавий қадриятлар универсаллашувини белгиловчи гомоген хусусиятлари сабабли жамият ва давлатнинг ўзаро диалектик фаолиятини яхлитловчи ижтимоий мезонлар индикатори еканлиги аниқланган;
жамиятда ёшлар маданий позициясини ривожлантирувчи (аксиологик содиқлик, маънавий мерос, она тилини севиш) ва «маданий иммунитет»ни шакллантирувчи (миллий қадриятларга асосланган таълим-тарбия тизими) механизмлар шахс маданий тафаккурини юксалтирувчи блендер, коллаборатив каби технологияларнинг зарурий шарти еканлиги асосланган; 
халқаро муносабатларда миллий-маданий ҳамкорликни янги босқичга кўтариш, маданиятлараро алоқалар, интерактив ва персептив мулоқотни оширувчи объектив (маданий плюриализм, ҳамкорлик, информация оқим, таълим саводхонлиги) ва субъектив (шахс, гурух, ижтимоий институтлар, ижтимоий шериклик, волонтёрлик) омиллар, жамият ижтимоий самарадорлигини таъминловчи диалектик муносабатлар бирлиги ҳисобланиши очиб берилган. 
жамиятда миллий-маданий интеграция жараёнларини ривожлантириш авлодлараро ворисийлик тараққиётини таъминловчи прогрессия хусусиятининг зарурий ифодаси сифатида инновацион миллий-маданий тафаккурни анъанавийликдан замонавийликка ўзгаришини таъминловчи дихотомик ёндашувлар бирлиги бўлиши исботланган;
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Глобаллашув шароитида миллий маданиятнинг модернизацияси ва интеграцияси мавзусини ўрганиш юзасидан ишлаб чиқилган амалий таклиф ва тадқиқот натижалари асосида:
глобал ўзгаришлар шароитида модернизация ва интеграция жараёнлари анъанавий қадриятлар универсаллашувини белгиловчи гомоген хусусиятлари орқали миллий маданият тараққиётини белгиловчи мураккаб феномен сифатида инновацион ривожлантиришга оид илмий-фалсафий материаллардан A-1-099 рақамли «Ўзбекистоннинг барқарор стратегик тараққиётида фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш ва маънавий-ахлоқий хавфсизликни таъминлаш консепсияларининг аҳамияти» мавзусидаги лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 8 октябрдаги 89-03-3775-сон маълумотномаси). Натижада, илмий лойиҳа янги маълумотлар билан бойитилган, фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш шароитида жамият ва давлатнинг ўзаро диалектик фаолиятини яхлитловчи ижтимоий мезонлар индикаторларини мустаҳкамлашга хизмат қилган;
жамиятда ёшлар маданий позициясини ривожлантирувчи (аксиологик содиқлик, маънавий мерос, она тилини севиш) ва «маданий иммунитет»ни шакллантирувчи (миллий қадриятларга асосланган таълим-тарбия тизими) механизмлар инновацион миллий-маданий тафаккур такомили анъанавийлик ва замонавийлик уйғунлигига еришишга доир таклиф ва тавсияларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2019-2020 йилларда ўтказилган тарғибот ишларида амалиётга татбиқ етилган, хусусан, Республика Маънавият ва маърифат маркази Наманган вилояти бўлими Низоми ИИ боб – бўлинманинг мақсад ва вазифаларини, йиллик иш режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва Маърифат марказининг 2020 йил 28 октябрдаги 02/07-918-сон маълумотномаси). Натижада, шахс маданий тафаккурини юксалтирувчи блендер, коллаборатив каби технологиялар маънавий-маъпифий тапғибот cамападоплигини ошипишга, ёшларнинг аждодлар маънавий меросини ўрганишга оид билимларини ривожлантиришга, китобхонлик маданиятини кенг тарғиб қилишга хизмат қилган;
халқаро муносабатларда миллий-маданий ҳамкорликни янги босқичга кўтариш, маданиятлараро алоқалар, интерактив ва персептив мулоқотни оширувчи объектив (маданий плюриализм, ҳамкорлик, информация оқим, таълим саводхонлиги) ва субъектив (шахс, гурух, ижтимоий институтлар, ижтимоий шериклик, волонтёрлик) ёшларда маданий позициясини ривожлантиришга оид хулосалардан Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг «ЙОшларда ахборотдан фойдаланиш маданиятини шакллантириш йўлида», «Медиа майдон – ахборот хуружисиз» мавзуларида турли аксиялар, танловлар, давра суҳбатлари ссенарийсини ишлаб чиқишда, «Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари» тамойилини кенг тарғиб қилишда фойдаланилган (Миллий тикланиш партиясининг 2020 йил 27 октябрдаги 01-260-сон маълумотномаси). Натижада, жамият ижтимоий самарадорлигини таъминловчи диалектик муносабатлар ёшларни она юртга садоқат руҳида тарбиялаш, уларда миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқлик, ташаббускорлик, фидоийлик, дахлдорлик туйғуси сифатларини юксалтиришга хизмат қилган;
жамиятда миллий-маданий интеграция жараёнларини ривожлантириш авлодлараро ворисийлик тараққиётини таъминловчи прогрессия хусусиятининг зарурий ифодаси сифатида маданий плюриализм, ҳамкорлик, информация оқим, таълим саводхонлигини юксалтиришга доир таклиф ва тавсияларидан «Ўзбекистон» ДУК телерадиоканалида ефирга узатилган «Миллат ва маънавият», «Ҳамроҳ», «Виртуал дунё» номли ешиттиришлар ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган («Ўзбекистон» миллий телерадиокомпаниясининг 2020 йил 26 октябрдаги 04-25-1002-сон маълумотномаси). Натижада, ёшлар инновацион миллий-маданий тафаккурини анъанавийликдан замонавийликка ўзгаришини таъминловчи дихотомик ёндашувлар бирлиги очиб беришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish