Sayt test rejimida ishlamoqda

Сохибов Салоҳиддин Aнвар ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жамиятда коррупсиядан хавфсизлик: ижтимоий-фалсафий таҳлил”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Fal244.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети, PhD.03/30.04.2021.F.76.06.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Aбдумаликов Aбдулатиф Aбиджонович, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД), доцент. 
Расмий оппонентлар: Исмоилов Махамадихон Исроилович, фалсафа фанлар доктори, профессор; Aбдусаттарова Ситора Фахриддин қизи, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Йетакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади жамиятда коррупсия хавфсизлигини ривожлантириш ҳамда коррупсияга қарши курашнинг ижтимоий-фалсафий аҳамиятини очиб беришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жамиятда коррупсиявий муносабатларни шакллантирувчи салбий ижтимоий феноменлар (порахўрлик, лоббизм, непотизм, карусел) ижтимоий ҳаётдаги ноаниқ ўзгаришлар, манфаатлар тўқнашуви тенденсияларнинг олдини олиши сабабли адолатли ижтимоий сиёсатни ташкил етувчи жамоавий назорат, демократик бошқарув, сайлов тизими каби фалсафий парадигмаларнинг динамик характери аниқланган;
кишиларда коррупсияни идрок етиш кўникмасини шакллантириш ижтимоий ҳодиса сифатида ҳуқуқий жавобгарлик ва ижтимоий муросасиз муҳитни юзага келтирувчи ижтимоий фаол шахс позициясини ҳосил қилиши сабабли жамиятни ташкил етувчи субъектлар ўртасидаги социал катаклизмлар (бўҳронлар)ни оқилона ҳал етишга қаратилган имкониятлари асосланган; 
таълим тизимида коррупсияга қарши курашнинг ижтимоий таъсир етувчи, регулятив (назорат қилувчи), интеграторлик (бирлаштирувчи), легитимлик (қонунлаштирувчи) функсияларини ривожлантириш орқали атрибутив категориялар (ҳуқуқий ижтимоийлашув, ижтимоий иштирок, ижтимоий шериклик, ижтимоий назорат ва ижтимоий бирдамлик)нинг ижтимоий жараёнлар трансформациясига интенсив ижобий таъсир етиши исботланган; 
коррупсияга қарши комплаенс фаолиятнинг институционал салоҳиятини ўстириш, “очиқлик индекси” (самарадорлик, ҳисобдорлик, жамоатчилик назорати) мезонлари орқали жамиятда ижтимоий ишончни шакллантириш, шахсда статик (мавжуд қонунлар) ҳамда динамик (жамиятнинг ривожланиши қонунлари) қонунларга нисбатан ахлоқий масъулиятини юксалтириши очиб берилган. 
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жамиятда коррупсия таҳдидининг олдини олишнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатларини ўрганиш бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
жамиятда коррупсиявий муносабатларни шакллантирувчи салбий ижтимоий феноменлар (порахўрлик, лоббизм, непотизм, карусел)ни тизимлаштириш, коррупсияга қарши курашнинг маънавий, ҳуқуқий ва ижтимоий-фалсафий жиҳатларига оид таклиф ва хулосаларидан Маънавият ва маърифат марказининг 2022 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг В- йўналишига оид тарғибот-ташвиқот ва тарбия юналишидаги ишларни илмий асосда ташкил етиш, соҳа бўйича илмий услубий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш, ижтимоий-маънавий муҳит баркарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган доимий мониторинг тизимини жорий қилиш бўйича чора тадбирлар 25-банди Таълим муассасаларида ва маҳаллаларда «Коррупсиясиз маърифатли жамият» мавзусида ҳуқуқ тартибот идоралари билан ҳамкорликда давра суҳбатлари, учрашувлар ҳамда ижтимоий сўровлар ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022 йил 17 июндаги 02/02/1095-сон далолатномаси). Натижада ижтимоий ҳаётдаги ноаниқ ўзгаришлар манфаатлар тўқнашувларининг олдини олишга олиб келиши сабабли адолатли ижтимоий сиёсатни ташкил етувчи жамоавий назорат, демократик бошқарув, сайлов тизими каби фалсафий парадигмаларнинг динамик характерини очиб беришга хизмат қилган;
кишиларда коррупсияни идрок етиш кўникмасини шакллантириш, коррупсиядан хавфсизликни шакллантиришда жавобгарликнинг муқаррарлиги принсипини кенг жорий етиш, давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштиришга доир тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги «Коррупсияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупсиявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6257-сонли Фармони асосида Фарғона вилояти Aдлия бошқармасининг Коррупсияга қарши курашга доир фаолиятида, ўтказилган тадбирларда, тушунтириш ҳамда тарғибот-ташвиқот ишларида фойдаланилган (Фарғона вилояти Aдлия бошқармасининг 2022 йил 13 апрелдаги 12/1-5-сон маълумотномаси). Натижада жамиятда коррупсияга муросасиз муносабатни шакллантириш ва ҳуқуқий жавобгарлик муҳитни юзага келтирувчи ижтимоий фаол шахс позициясини ҳосил қилиш, жамиятни ташкил етувчи субъектлар ўртасидаги социал катаклизмлар (бўҳронлар)ни оқилона ҳал етишга хизмат қилган;
таълим тизимида коррупсияга қарши курашнинг ижтимоий таъсир етувчи, регулятив (назорат қилувчи), интеграторлик (бирлаштирувчи), легитимлик (қонунлаштирувчи) функсияларини ривожлантириш, таълим тизимида коррупсияга муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган тарбиявий таъсир механизмларини ишлаб чиқиш ва ёшларда ҳуқуқий маданиятни шакллантиришнинг замонавий инновацион усулларини жорий етишга оид хулоса ва таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 августдаги «ЙОшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол етиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3907-сон ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 17 сентябрдаги «Таълим тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 736-cон Қарори бўйича Ўзбекистон ЙОшлар иттифоқи Фарғона вилоят кенгашининг «Таълим тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишда ёшлар иттифоқининг фаолияти вазифалари» номли бир ҳафталик семинар-тренинг, учрашувлар ва бошқа тадбирларни ташкил қилишда, таълимга оид илмий материалларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон ЙОшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2021 йил 11 мартдаги 04-13/424-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчи ва талаба-ёшларда ижтимоий тараққиёт, жамиятнинг янги ривожланиш босқичида сифатли таълимнинг ўрни ва ижтимоий аҳамиятига доир билим ва кўникмаларни ҳосил қилиш ҳамда атрибутив категориялар (ҳуқуқий ижтимоийлашув, ижтимоий иштирок, ижтимоий шериклик, ижтимоий назорат ва ижтимоий бирдамлик)ни ривожлантиришга хизмат қилган;
коррупсияга қарши комплаенс фаолиятнинг институционал салоҳиятини юксалтириш, халқ ҳокимиятчилиги тамойилларида қонунийлик, очиқлик ва ҳисобдорликни таъминлашга доир таклиф ва тавсияларидан «Маънавият ва маърифат» марказининг 2022 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг В йўналишига оид тарғибот-ташвиқот ва тарбия юналишидаги ишларни илмий асосда ташкил етиш, соҳа бўйича илмий услубий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган доимий мониторинг тизимини жорий қилиш бўйича чора-тадбирлар 25-банди Таълим муассасаларида ва маҳаллаларда «Коррупсиясиз маърифатли жамият»мавзусида ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда давра суҳбатлари, учрашувлар ҳамда ижтимоий сўровлар ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022 йил 17 июндаги 02/02/1095-сон далолатномаси). Натижада марказ томонидан ўтказилган давра суҳбатларида “очиқлик индекси” (самарадорлик, хисобдорлик, жамоатчилик назорати) мезонлари орқали жамиятда ижтимоий ишончни шакллантириш, шахсда статик қонунларга нисбатан ахлоқий масъулиятни юксалтиришини очиб беришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish