Sayt test rejimida ishlamoqda

Казаков Рафиқжон Набижон ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўқувчиларнинг кимё фанидан  экспериментал кўникмаларини уй тажрибалари асосида такомиллаштириш (8-синф мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (кимё) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Ped3558.  
Илмий раҳбар: Аскаров Иброҳим Рахмонович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/29.10.2021.К/Т.60.05 (бир марталик илмий кенгаш). 
Расмий оппонентлар: Артиқова Мухайё Ботиралиевна, педагогика фанлари доктори, доцент; Исаев Юсуп Тожимаматович, кимё фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.   
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумтаълим мактаблари 8-синф ўқувчиларининг экспериментал кўникмаларини уй тажрибалари асосида такомиллаштиришга доир тавсия ва таклифлар ҳамда мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари учун экспериментал кўникмаларни такомиллаштиришга хизмат қилувчи методик таъминот ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларнинг мустақил фикрлаш қобилиятини ривожлантириш усуллари элементларни қўллаш асосида уларнинг кимёга доир экспериментал кўникма ва малакалари, ижодий ва мантиқий фикрлаш қобилиятини ривожлантиришга кўра такомиллаштирилган; 
ўқувчиларнинг кимё фанидан уй тажрибаларини мустақил бажаришига оид  методик асослар, экспериментал кўникмаларни ривожлантиришнинг методик ва дидактик таъминотини бойитиш асосида такомиллаштирилган; 
ўқувчиларнинг мустақил фаолиятини ташкил этиш технологияси, замонавий кимё фанининг мазмун ва моҳиятига оид малака ва кўникмаларни  уй тажрибалари ёрдамида шакллантириш ҳамда ривожлантириш технологиялари билан интеграциялаштириш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчилар  ва ўқитувчилар учун уй тажрибаларини ташкил этиш методикаси, табиий фанлар йўналишида ўзгарувчан ўқув режаларни босқичма-босқич ўқув жараёнида фойдаланиш тизимини йўлга қўйиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқувчиларнинг кимё фанидан  экспериментал кўникмаларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўқувчиларнинг кимё фанига доир назарий ва амалий билимларини уй тажрибалари ёрдамида такомиллаштиришга доир таклифлари “Кимё ўқитиш методикаси” (Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 25 декабрдаги 538–сон буйруғи билан берилган 538-072-сон гувоҳнома асосида нашр этилган) номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган ҳамда Андижон, Фарғона ва Наманган  мактабларида кимё ўқув курси амалий-лаборатория ишларини ривожлантиришда  фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2021 йил 22 июндаги  01/11-03/9-856-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг 8-синф кимё ўқув курси мазмунидаги экспериментал кўникмаларни ўзлаштириш даражасини ортишига хизмат қилган;
ўқувчиларда экспериментал кўникмаларни ривожлантиришда, назарий билимларини амалиёт билан боғлаш усулларини ишлаб чиқишга доир таклифлар “Кимё ўқитиш методикаси” (Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 25 декабрдаги 538–сон буйруғи билан берилган 538-072-сон гувоҳнома асосида нашр этилган) ва “Замонавий кимё асослари” (Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2022 йил 13 майдаги 166–сон буйруғи билан берилган 166-059-сон гувоҳнома асосида нашр этилган) номли ўқув қўлланмалар мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2021 йил 22 июндаги  01/11-03/9-856-сон маълумотномаси). Натижада олий ўқув юртлари бўлажак кимё фани ўқитувчиларининг касбий компетенцияларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
анъанавий ва ноанъанавий усулларни уй тажрибаларидан фойдаланган ҳолда, назарий ва амалий билимларни ўзаро интеграциялаш асосида ўқувчиларнинг мустақил фаолиятини ташкил этиш технологиясини такомиллаштириш, табиий фанлар йўналишида ўзгарувчан ўқув режаларни босқичма-босқич ўқув жараёнида фойдаланишни йўлга қўйиш асосида ишлаб чиқилган уй тажрибаларини ташкил этиш методикасига доир таклифлар “Кимё ўқитиш методикаси” (Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 25 декабрдаги 538–сон буйруғи билан берилган 538-072-сон гувоҳнома асосида нашр этилган) ва “Замонавий кимё асослари” (Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2022 йил 13 майдаги 166–сон буйруғи билан берилган 166-059-сон гувоҳнома асосида нашр этилган) номли ўқув қўлланмалар мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2021 йил 22 июндаги  01/11-03/9-856-сон, 2021 йил 18 октябрдаги 01/09-1019-сон маълумотномалари). Натижада умумий ўрта таълим мактаблари кимё таълими сифатини оширишга ва ўқувчиларнинг табиий-илмий саводхонлик даражасини юксалтиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish