Sayt test rejimida ishlamoqda

Йембергенова Айзада Ансатбаевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошланғич синф она тили дарсларида ўқувчиларнинг имловий саводхонлигини такомиллаштириш методикаси (таълим қорақалпоқ тилида олиб бориладиган мактаблар мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (қорақалпоқ тили) (педагогика фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Ped2419.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Матчанов Сапа, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти, DSc.02/25.08.2021.Fil.137.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Тлегенов Асқар Тóлегнович, педагогика фанлари номзоди, профессор; Эркабоева Нигора Шерматовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот номи: Гулистон давлат университети.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади таълим қорақалпоқ тилида олиб бориладиган мактабларнинг бошланғич синф она тили дарсларида ўқувчиларнинг имло саводхонлигини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таълим қорақалпоқ тилида олиб бориладиган мактабларнинг бошланғич синф она тили дарсларида ўқувчиларнинг боғланишли нутқини ҳамда имло саводхонлигини ривожлантиришнинг империк, когнитив, продуктив технологиялари каллиграфик, конструктив машқлар, луғат устида ишлаш, сайланма диктант каби мнемик-таълимий компетенцияларга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
она тили таълимида ўқувчиларнинг мустақил ва ижодий фикрлаш, она тили ҳамда хорижий тилда ўзаро мулоқотга киришиш, ҳиссий идрок ва матн устида ишлаш компетенцияларини нутқий фаолиятда фонетик, лексик ва грамматик бирликларини қўллашнинг интегратив тамойилларини аутентик ўқув материаллари мазмунини англаш, тушуниш манбаларини аниқлаш асосида ривожлантириш орқали имловий саводхонликни ошириш механизми такомиллаштирилган;
она тили дарсларида тил ва тафаккур уйғунлигига оид рефлексив, коммуникатив, когнитив, интегратив, ижтимоий-социолингвистик компетенцияларини изчиллик, самарадорлик, узвийлик, мантиқийлик, аниқлик, қиёсийлик тамойиллари воситасида ривожлантириш орқали ўқувчиларни имловий саводхонликка ўргатишнинг репродуктив технологияси такомиллаштирилган;
ўқувчиларни имловий саводхонликка ўргатишнинг продуктив, эвристик технологияси нутқнинг кетма-кетлиги ва узлуксизлиги, луғат иши, тил ва тафаккур муносабати принсиплари матн ва луғат устида ишлаш, шарҳлаш, таққослаш, дидактик ўйинларга доир машғулотларни лойиҳалаштириш асосида такомиллаштирилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Она тили дарсларида ўқувчиларнинг имловий саводхонлигини такомиллаштириш методикасига оид тадқиқот натижалари асосида:таълим қорақалпоқ тилида олиб бориладиган мактабларнинг бошланғич синф она тили дарсларида ўқувчиларнинг боғланишли нутқини ҳамда имло саводхонлигини ривожлантиришнинг империк, когнитив, продуктив технологиялари каллиграфик, конструктив машқлар, луғат устида ишлаш, сайланма диктант каби мнемик-таълимий компетенцияларга устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида 2017-2020 йилларда бажарилган Ф3-2016-09081165532-сон “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусида фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2022 йил 3 июндаги 127-сон маълумотномаси). Натижада она тили таълимида ўқувчиларнинг имловий саводхонлиги ва боғланишли нутқини ривожлантириш технологияси бойитилган;
она тили таълимида ўқувчиларнинг мустақил ва ижодий фикрлаш, она тили ҳамда хорижий тилда ўзаро мулоқотга киришиш, ҳиссий идрок ва матн устида ишлаш компетенсияларини нутқий фаолиятда фонетик, лексик ва грамматик бирликларини қўллашнинг интегратив тамойилларини аутентик ўқув материаллари мазмунини англаш, тушуниш манбаларини аниқлаш ҳамда тил ва тафаккур уйғунлигига оид рефлексив, коммуникатив, когнитив, интегратив, ижтимоий-социолингвистик компетенсияларини изчиллик, самарадорлик, узвийлик, мантиқийлик, аниқлик тамойиллари воситасида ривожлантириш орқали ўқувчиларни имловий саводхонликка ўргатишнинг репродуктив технологиясини такомиллаштиришга доир методик тавсиялар Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган АИ-ХТ-0-92997 “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий одоб-икромлилик руҳида тарбиялаш муаммолари” мавзусидаги қорақалпоқ тили орфографиясини ўргатишга оид амалий лойиҳада фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2022 йил 3 июндаги 126-сон маълумотномаси). Натижада қорақалпоқ тили орфографиясини ўргатиш асосида ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш технологияси такомиллаштиришга эришилган;
ўқувчиларни имловий саводхонликка ўргатишнинг продуктив, эвристик технологияси нутқнинг кетма-кетлиги ва узлуксизлиги, луғат иши, тил ва тафаккур муносабати принсиплари матн ва луғат устида ишлаш, шарҳлаш, таққослаш, дидактик ўйинларга доир машғулотларни лойиҳалаштириш бўйича келтирилган тавсиялар юзасидан Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг “Ассалом Қорақалпоғистон”, “Таълим ва реформа” дастурларида чиқишлар қилинган (Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг 2022 йил 14 июндаги 05-22/ 328-сон маълумотномаси) Натижада таълим қорақалпоқ тилида олиб бориладиган мактабларда имловий саводхонлик технологияларининг оммалашишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish