Sayt test rejimida ishlamoqda

Даниярова Замира Женисбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Қорақалпоқ достонларида антропонимларнинг лингвокултурологик таҳлили”,10.00.03 – Қорақалпоқ тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.PhD/Fil546.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Aбдиназимов Шамшетдин Нажимович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИКрақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлара кадемияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти, DSc.02/25.08.2021.Fil.137.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Пирниязова Aлима Кудияровна, филология фанлари доктори (DSc), доцент; Сейткасимов Даулетназар Бекназарович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Йетакчи ташкилот номи:Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади қорақалпоқ халқ достонларидаги антропонимларнинг семантик хусусиятларини аниқлаш ҳамда уларда халқнинг урф-одат ва анъаналарини лингвокултурологик аҳамиятини очиб беришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қорақалпоқ халқ достонлари тилида учрайдиган антропонимлар семантикасидаги миллий-маданий хусусиятларни англатадиган лексик бирликлар (яъни, ранг номлари, ҳайвон, қуш номлари, қариндошлик атамалари, сонлар семантикаси)нинг антропонимларни ҳосил қилишдаги маъно хусусиятлари очиб берилган;
қорақалпоқ достонларидаги антропонимлар таркибидаги миллий-маданий концептлар (ҳайвон ва қуш концепти) ва уларнинг антропонимларни ясашдаги асосий манбаларни ўзида акс еттирувчи лексик қатламлигига кўра лингвамаданий хусусиятга ега еканлиги далилланган;
достонлардаги антропонимларнинг инсон фаолиятидаги маданий ва моддий маданият намуналарини сақлаши сабабли номинатив вазифаларни бажариши, халқнинг урф-одат ва анъаналарини узида акс еттириши исботланган;
достонлардаги антропонимларнинг лисоний картинаси генеологик қатламларга бўлиниб, умумтуркий, араб, форс тилларидан ўзлашган антропонимларнинг халқ ўтмиши ва турмуш тарзи билан боғлиқ етимологик маданий хусусиятларига аниқлиқ киритилган.
ИВ.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоқ достонларида антропонимларнинг лингвокултурологик таҳлил қилиш бўйича олинган натижалар асосида:
қорақалпоқ халқ достонлари тилида учрайдиган антропонимлар семантикасидаги миллий-маданий хусусиятларни англатадиган лексик бирликлар (яъни, ранг номлари, ҳайвон, қуш номлари, қариндошлик атамалари, сонлар семантикаси)нинг антропонимларни ҳосил қилишдаги мано хусусиятлари билан боғлиқ илмий-назарий хулосалардан Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқотинститутида 2012-2016 йиллардаФA-A1-Г003 – “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функсионал сўз ясалиши” мавзусидаги фундаментал илмий-тадқиқот лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2022 йил 14 январдаги 15/1-сон маълумотномаси). Натижада қорақалпоқ тилидаги сóз ясалишининг семантик ва функционал хусусиятларини аниқлашга хизмат қилган;
қорақалпоқ достонларидаги антропонимлар таркибидаги миллий-маданий концептлар (ҳайвон ва қуш концепти) ва уларнинг антропонимларни ясашдаги асосий манбаларни ўзида акс еттирувчи лексик қатламлигига кўра лингвамаданий хусусиятга ега еканлиги билан боғлиқ илмий-назарий хулосалардан Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейида қорақалпоқ мумтоз шоирлари асарларида қўлланилган антропонимларнинг маъносини ёритишда муҳим манба сифатида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2022 йил 14 январдаги 2-03/53-сон маълумотномаси). Натижада антропонимларни тил ва маданият, халқимиз тарихи билан боғлиқ урф-одатлар асосида ўрганиш ва бу анъаналарнинг келиб чиқишига кўра ўрнини тадқиқ қилиш орқали олинган маълумотларни олишга еришилган;
достонлардаги антропонимларнинг инсон фаолиятидаги маданий ва моддий маданият намуналарини сақлаши сабабли номинатив вазифаларни бажариши, халқнинг урф-одат ва анъаналарини узида акс еттириш билан боғлиқ илмий-назарий хулосалардан Қорақалпоғистон телеканалининг “Aссалом Қорақалпоғистон”, “Қорақалпоқ тили мақомининг 32 йиллигига бағишланган телемарофон” телекўрсатувларида ҳамда Қорақалпоғистон радиосининг “Тилга еътибор – елга еътибор”, “Aдабиёт ва давр”, “Она тилим олтин хазинам”, “Хайрли тонг” радиоешиттиришларини тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2022 йил 7 январдаги 1-4-09/9-сон маълумотномаси). Натижада халқнинг киши исмларини танлашдаги ўзига хос хусусиятлари тўғрисида маълумотлар кенг жамоатчиликка тавсия етилган;
достонлардаги антропонимларнинг лисоний картинаси генеологик қатламларга бўлиниб, умумтуркий, араб, форс тилларидан ўзлашган антропонимларнинг халқ ўтмиши ва турмуш тарзи билан боғлиқ етимологик маданий хусусиятлари билан боғлиқ илмий-назарий хулосалардан Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида бажарилган ПЗ-20170930309 “Қорақалпоқ фолклори тилининг адабий тил ривожига таъсири масаласи” (2018-2020 йй.) номли илмий-тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг 2022 йил 9 августдаги 01-21-01-5/1849-сон маълумотномаси). Натижада ушбу лойиҳанинг қорақалпоқ фолклори тилини ўрганишга бағишланган бўлимларини ёзишда фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish