Sayt test rejimida ishlamoqda

Маматқулова Феруза Абдурашид қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Алоҳида қўриқланадиган ҳудудларнинг тупроқ-экологик мониторинг тизимини такомиллаштириш (Зомин давлат қўриқхона тупроқлари мисолида), 11.00.05 – Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, 03.00.13 –Тупроқшунослик (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/B776.
Илмий раҳбар: Джалилова Гулнора Тулкуновна, биология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги DSc.03/27.02.2020.В.01.15 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Кулматов Рашид Анарович, кимё фанлари доктори, профессор; Хақбердиев Обид Эшниёзович, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ерни масофадан зондлаш маълумотлари ва ГАТ технологияларидан фойдаланган ҳолда эрозияга хавфли ҳудудларни аниқлаш ва баҳолаш асосида тупроқ-экологик мониторингини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қиялик нишаблиги ва экспозицияси, жойлашув баландлиги, ўсимликлар, тупроқ типларини ўзгариши орасидаги индикацион боғлиқликлиги аниқланган;
замонавий ГАТ технологиялари асосида масофадан зондлаш материалларини қайта ишлаш орқали ҳудуд тупроқларининг (юқори қатламдаги) гумус миқдори, уларнинг азот, фосфор ва калий билан таъминланиши бўйича майдонлари  ҳисоби амалга оширилган;
ГАТ технологиялари асосида яратилган релефнинг уч ўлчовли TIN модели ёрдамида интерполяция усулидан фойдаланган ҳолда рельефнинг морфометрик параметрлари аниқланган; 
Зомин тоғўрмон қўриқхонаси ўсимликлар дунёсини муҳофаза қилиш ва ҳолатини таҳлил қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва жорий этиш мақсадида ўсимликлар вегетацион иднекслари ҳисоблари акс эттирилган мавзули хариталари бўйича маълумотлар банки яратилган;
масофавий зондлаш маълумотлари ва ГАТ технологияларидан фойдаланган ҳолда фазовий-вақт таҳлили асосида эрозия хавфи бўлган ерларнинг тупроқ-экологик мониторинги усули такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Алоҳида қўриқланадиган ҳудудларнинг тупроқ-экологик мониторинг тизимини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ГАТ нинг ArcGIS Desktop/Workstation, Arc/Info, ArcView, ERDAS, 3D Analyst (Surfase/Create TIN from Features), Surfase/Interpolate Grid дастурий таъминотлар имкониятларидан фойдаланган холда яратилган тадқиқот объекти ҳудудининг тупроқ-экологик ҳолатини белгиловчи ва тупроқларнинг турли хоссаларини акс эттирувчи мавзули хариталар Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси     таркибидаги Давлат қўриқхоналари, комплекс (ландшафт) буюртма қўриқхонаси ва ихтисослашган питомниклар ташкилий тузилмасига қарашли Зомин тоғ ўрмон қўриқхонаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2022 йил 9 июндаги 03-02/7-1508-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу хариталар тадқиқот объекти тупроқларининг экологик ҳолатини мониторинг қилиш, экин турларини танлаш ва жойлаштириш, ҳудуд тупроқларининг ҳолатини яхшилаш бўйича бир қатор асосланган экологик тадбирларни ишлаб чиқиш имконини берган;  
1990, 2000, 2010, 2020 йиллардаги масофадан зондлаш тасвирларидан фойдаланган ҳолда қўриқхона ўсимлик дунёсининг меъёрлаштирилган ўсимликлар фарқи индекси (NDVI)ни ва ўсимликларни тупроққа кўра корректировкалаш индекси (SAVI)ни хисоблаш йўли билан яратилган тематик хариталар банки Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси таркибидаги Давлат қўриқхоналари, комплекс (ландшафт) буюртма қўриқхонаси ва ихтисослашган питомниклар ташкилий тузилмасига қарашли   Зомин тоғ ўрмон қўриқхонаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2022 йил 9 июндаги 03-02/7-1508-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу хариталар қўриқхона худудида тарқалган ўсимлик дунёси ҳолатини таҳлил қилиш ва уни мухофаза қилишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш имконини берган;
Microsoft Access дастурида яратилган тупроқ эрозияси жараёнларини келтириб чиқарувчи омиллар (тупроқ шароити, иқлим ва ўсимлик дунёси) бўйича маълумотлар базаси Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси таркибидаги Давлат қўриқхоналари, комплекс (ландшафт) буюртма қўриқхонаси ва ихтисослашган питомниклар ташкилий тузилмасига қарашли Зомин тоғ ўрмон қўриқхонаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2022 йил 9 июндаги 03-02/7-1508-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу маълумотлар базаси тадқиқот объектида тупроқларни эрозия жараёнларидан муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish