Sayt test rejimida ishlamoqda

Алламбергенова Гулсанем Кенесбаевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қорақалпоқ эпосларининг хорижда ўрганилиш масалалари”, 10.00.08 – Фолклоршунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/Fil235.
Илмий раҳбар: Баҳадирова Саригул, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти, DSc.02/25.08.2021.Fil.137.01.
Расмий оппонентлар: Палимбетов Камалбай Сарсенбаевич, филология фанлари доктори (DSc), доцент; Қаландарова Дилафруз Абдужамиловна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Йетакчи ташкилот номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади қорақалпоқ эпосларининг хорижда ўрганилиши масалалари асосида эпик меросларнинг дунё фолклорида тутган ўрнини очиб беришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қорақалпоқ эпосларининг, жумладан, “Шаряр”, “Алпомиш”, “Қоблан”, “Эдиге” “Қирқ қиз”, “Юсуф-Аҳмад” достонларининг чет элларда ўрганилишида Ч.Ч.Валиханов, Ҳ.Вамбери, А.Диваев, И.А.Беляев, В.Тоган, Л.И.Климович, А.К.Боровков, В.М.Жирмунский, К.Райхл каби хориж олимларнинг тутган ўрни, умумтуркий фолклор ҳодисалари, достонлар поетикаси, умумий ҳамда дифференсиал белгилар, қорақалпоқ эпослари бўйича рус, немис, инглиз тилларида амалга оширилган таржима ишлари мисолида асосланган;
қорақалпоқ эпосларининг генезиси, жанрий таркиби, сюжет, мотив ва образлар структураси, бадиий поетик моҳияти, эпик матн ва мусиқийликнинг муштараклиги, жировларнинг бадиҳагўйлик ва ижрочилик маҳоратининг ўзаро боғлиқлик жиҳатлари аниқланган;
қорақалпоқ эпосларининг хорижда ўрганилишининг асосий босқичлари (энг дастлабки ХВИИИ асрнинг 40-йилларидан ХХИ асрнинг дастлабки ўн йилликларигача бўлган даврлари) ва бадиий эпик меросларнинг композицион тузилиши, ғоявий-бадиий характери ва туркий халқлар эпик анъаналари билан узвий боғлиқлиги, ўзига хос миллий хусусиятлари белгилаб берилган;
бадиий эпик намуналарнинг фолклоршуносликдаги ўрни, ривожланиш тарихи, ўзига хос миллий жиҳатларини таснифлаш орқали эпосларнинг тараққиёт эволюцияси очиб берилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоқ эпосларининг хорижда ўрганилиши масалалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қорақалпоқ эпосларининг, жумладан, “Шаряр”, “Алпомиш”, “Қоблан”, “Эдиге” “Қирқ қиз”, “Юсуф-Аҳмад” достонларининг чет элларда ўрганилишида Ч.Ч.Валиханов, Ҳ.Вамбери, А.Диваев, И.А.Беляев, В.Тоган, Л.И.Климович, А.К.Боровков, В.М.Жирмунский, К.Райхл каби хориж олимларнинг тутган ўрни, умумтуркий фолклор ходисалари, достонлар поетикаси, умумий ҳамда дифференсиал белгилар, қорақалпоқ эпослари бўйича рус, немис, инглиз тилларида амалга оширилган таржима ишлари бўйича илмий-назарий хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2017-2020-йилларда бажарилган ФА-Ф-1-005 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ қилиш” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021-йил 26-апрелдаги 17.01/88-сон маълумотномаси). Натижада, қорақалпоқ эпосларининг чет элларда ўрганилишининг баъзи муаммоларини аниқлаш билан боғлиқ вазифаларнинг бажарилишига хизмат қилган;қорақалпоқ эпосларининг генезиси, жанрий таркиби, сюжет, мотив ва образлар структураси, бадиий поетик моҳияти, эпик матн ва мусиқийликнинг муштараклиги, жировларнинг бадиҳагўйлик ва ижрочилик маҳоратининг ўз аро боғлиқлик жиҳатлари билан боғлиқ илмий-назарий хулосалардан Ўзбекистон давлат бадиий санъат ва маданият институти Нукус филиалида ва Опера ва бахшичилик бадиий санъат ихтисослаштирилган мактабида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2021 йил 20 апрелдаги 4-03/850-сон маълумотномаси). Натижада, турли халқлар ўртасидаги дўстлик ва маданий алоқаларни мустаҳкамлаш орқали мана шу ижодкорлик, ижрочилик санъати турлари кенгайтирилган;
бадиий эпик намуналарнинг фолклоршуносликдаги ўрни, ривожланиш тарихи, ўзига хос миллий жиҳатларини таснифлаш орқали эпосларнинг тараққиёт эволюцияси ҳақидаги илмий-назарий хулосалардан Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига қарашли умумтаълим мактабларида ўқитиладиган “Қорақалпоқ адабиёти” фанининг мазмунини такомиллаштиришда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 27 апрелдаги 01-01/5-2203-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларнинг халқ оғзаки ижоди, жумладан, достон жанрига боғлиқ билим, кўникмалари ва мутахассислигини такомиллаштириш, бадиий ижодкорлик компетентлигини шакллантириш самарадорлиги орттирилиб, уларнинг ватанпарварлик, миллий ўзликни англаш туйғулари сингдирилган;
қорақалпоқ эпосларининг хорижда ўрганилишининг асосий босқичлари (энг дастлабки ХВИИИ асрнинг 40-йилларидан ХХИ асрнинг дастлабки ўн йилликларигача бўлган даврлари) ва бадиий эпик меросларнинг композицион тузилиши, ғоявий-бадиий характери ва туркий халқлар эпик анъаналари билан узвий боғлиқлиги, ўзига хос миллий хусусиятлари тўғрисидаги аҳамиятли назарий хулосаларидан Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг “Халқ хазинасидан”, “Мерос”, “Фан ва таълим” номли кўрсатув ва радиоешиттиришларни тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Телерадиокомпаниясининг 2021 йил 28 апрелдаги 01-02/228-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур телекўрсатув ва радиоешиттиришларнинг илмий-оммабоплиги таъминланган ҳамда миллий меросларимизнинг халқлар дўстлигини мустаҳкамлашда, маданият ва фан соҳаларида давлатлараро муносабатларни, ҳамкорликни боғловчи восита вазифасини бажарганлиги ёшлар онгига чуқур сингдирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish