Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедов Жасур Исраиловичнинг  
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Глобал сиёсий ўзгаришлар шароитида ижро ҳокимияти легитимлигини таъминлаш технологиялари», 23.00.02–Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар (сиёсий фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Ss3.
Илмий раҳбар: Утамуродов Акбар, фалсафа фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Ўзбекистон миллий университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Ss.01.08.
Расмий оппонентлар: Ҳолбеков Абдугани Жуманазарович, сиёсий фанлар доктори, профессор; Жумаев Рустам Зиёдович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: глобал сиёсий ўзгаришлар шароитида ижро ҳокимияти легитимлигини шакллантириш усуллари ва механизмларини очиб бериш ҳамда ижро ҳокимияти тизимини янада такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ижро ҳокимияти легитимлигининг самарали типологияси сифатида раҳбар ҳодимларида лидерлик, мослашувчанлик, коммуникативлик, тизимли фаолият компитенцияларини шакллантириш ижро ҳокимиятининг институтсионал мустақиллиги ва жамоатчилик олдида ҳисобдорлигини таъминловчи омиллар эканлиги очиб берилган;
ижро ҳокимиятини аҳолига хизмат кўрсатишга қаратилган иқтисодий, ижтимоий, маданий, маърифий ҳамда ҳуқуқий тартибга солиш функцияларини рақамлаштирилган (автоматлаштириш) тизимга ўтказиш инсон омили қисқартирилган фаолиятининг самарали легитимлашувига олиб келиши асосланган.
ижро ҳокимияти органлари фаолиятини баҳоллашнинг давлат хизматларини кўрсатиш, халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, аҳолини қийнаётган тизимли муаммоларини бартараф этиш ҳамда қонунлар ижросини самарали амалга ошириш каби мақсадли кўрсаткичлар билан белгилаш ягона давлат сиёсатини амалга оширишдаги легитимлигига хизмат қилиши асослаб берилган;
ижро этувчи ҳокимиятнинг бошқа ҳокимият тармоқлари билан ҳамкорликда ишлаши технологияларини такомиллаштиришда инсон қадри, манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашдаги ролини кучайтиришда ижро ҳокимияти органларининг вакиллик органлари олдидаги масъулияти, ҳисобдорлигини ошириш давлат ҳокимиятини легитим демократлашув даражаси эканлиги очиб берилган. 
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Глобал сиёсий ўзгаришлар шароитида ижро ҳокимияти легитимлигини таъминлаш технологиялари борасида олинган илмий натижалар қуйидаги фаолиятларга татбиқ қилинган:
ижро ҳокимияти легитимлигининг самарали типологияси сифатида раҳбар ходимларида лидерлик, мослашувчанлик, коммуникативлик, тизимли фаолият компитенцияларини шакллантириш ижро ҳокимиятининг институтсионал мустақиллиги ва жамоатчилик олдида ҳисобдорлигини таъминловчи омиллар эканлиги очиб берилганлиги борасидаги илмий янгилик асосидаги таклиф ҳамда тавсиялардан «Фуқаролик жамияти» фани бўйича ўқув қўлланма тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 20 июлдаги 654-сон буйруғи, нашр рухсатномаси № 654-004). Натижада «Фуқаролик жамияти» фани бўйича ўқув қўлланмани назарий-методологик жиҳатдан такомиллаштиришга хизмат қилган;
ижро ҳокимиятини аҳолига хизмат кўрсатишга қаратилган иқтисодий, ижтимоий, маданий, маърифий ҳамда ҳуқуқий тартибга солиш функцияларини рақамлаштирилган (автоматлаштириш) тизимга ўтказиш инсон омили қисқартирилган фаолиятининг самарали легитимлашувига олиб келиши асосланганлиги тўғрисидаги илмий янгилик асосидаги таклиф ҳамда тавсиялардан Республика маънавият ва маърифат марказида “Янги Ўзбекистон – Учинчи Ренессанс сари” ғоясини рўёбга чиқаришга қаратилган умуммиллий ҳаракатни юзага келтириш чора-тадбирлари 8-бандида кўзда тутилган тарғибот ишларини амалга оширишда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат кенгаши Республика маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 24 декабрдаги 02/02/1752-сон далолатномаси). Натижада, маънавий-маърифий тадбирлар, дебатларнинг мақсадли ўтишига хизмат қилган;   
ижро ҳокимияти органлари фаолиятини баҳолашнинг давлат хизматларини кўрсатиш, халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, аҳолини қийнаётган тизимли муаммоларини бартараф этиш ҳамда қонунлар ижросини сифатли амалга ошириш каби мақсадли кўрсаткичлар билан белгилаш ягона давлат сиёсатини амалга оширишдаги легитимлигига хизмат қилиши асослаб берилган тўғрисидаги илмий янгилик асосидаги таклиф ҳамда тавсиялардан Ўзбекистон либерал-демократик партияси фаолиятида илмий-амалий ва услубий ишларда манба сифатида фойдаланилган Ўзбекистон либерал-демократик партияси Сиёсий кенгаши ижроия қўмитасининг 2021 йил 27 декабрдаги 01-27/ 981-сон далолатномаси). Натижа давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида илмий асосланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, дастурлар ва “Йўл харита”лари ишлаб чиқишга хизмат қилган;
ижро этувчи ҳокимиятнинг бошқа ҳокимият тармоқлари билан ҳамкорликда ишлашини такомиллаштириш ҳамда инсон қадри, манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашдаги ролини кучайтиришда ижро ҳокимияти органларининг вакиллик органлари олдидаги масъулияти ва ҳисобдорлигини ошириш давлат ҳокимиятини легитим демократлашув даражаси эканлиги очиб берилганлиги тўғрисидаги илмий янгилик асосидаги таклиф ҳамда тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлиги фаолиятида амалий-таҳлилий ва танқидий ёндашувларни татбиқ этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлигининг 2022 йил 31 январдаги 4-13-23-253-сон далолатномаси). Олинган натижалар “Ёшлар баланси”ни шакллантириш, ёшлар тўғрисидаги зарур маълумотларни “Ёшлар дафтари” ва “Ёшлар портали” электрон платформаларига киритиб бориш, улар билан самарали ишлашни ташкил қилиш, шунингдек ёшларнинг ижро ҳокимиятининг легитимлигини баҳолаш лаёқатини шакллантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish